Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 13 / Божхона

Божхонадан ўтказиш учун ҳужжатлар

Товарларни божхонадан ўтказиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади? ТИФ ТН 3304 99 000 0 коди остидаги косметик маҳсулот сертификатлаштирилиши керакми?

С.Блинкова,

ХФ директори.

 

БОЖХОНАДАН ЎТКАЗИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

Товарлар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимида жойлаштирилаётганда Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага1 мувофиқ тўлдирилган БЮДни божхона органига тақдим этиш йўли билан декларацияланиши керак. У билан бирга божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган юридик шахслар божхона органига қуйидаги ҳужжатларни2 тақдим этишлари керак:

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган товарларнинг айрим турлари учун мувофиқлик сертификати;

товарларнинг келиб чиқиш сертификати (агар унинг зарурлиги шартномада, олиб кириш мамлакатининг миллий қоидаларида қайд этилган ёки Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларида назарда тутилган бўлса);

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда импорт контрактлари (шартномалари, битимлари) бўйича ТИАИСВ хулосаси;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига3 киритилган товарлар олиб кирилаётганда экспорт мамлакатининг божхона декларацияси;

 

Экспорт мамлакатининг божхона декларацияси тақдим этилаётганда божхона расмийлаштируви божхона органлари томонидан 1 иш куни мобайнида амалга оширилади. Декларация бўлмаган тақдирда у умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.

божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатлари (тўлов топшириқномаси, квитанция, солиштирма далолатнома ва ҳоказо);

 

Божхона тўловларини тўлаш кечиктирилганда ёки улар бўлиб-бўлиб тўланганда тўлов ҳужжати ўрнига ДБҚ ҳудудий бошқармасининг хулоса хати тақдим этилади, унда божхона тўловлари тўланиши товар ва транспорт воситаларининг гарови, банк кафолати ёки божхона органининг депозит ҳисобрақамига тегишли суммаларни киритиш билан таъминланиши тасдиқланади.

 

транспортга оид ва товарга илова қилинувчи ҳужжатлар (инвойс);

фитосанитария, карантин (ветеринария) сертификатлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда);

лицензия (лицензияланадиган товарлар учун);

зарур ҳолларда – ваколатли органларнинг рухсатномалари.

 

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Божхона кодексининг 80-моддасига кўра, божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ветеринария, фитосанитария, экология назорати ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат назоратининг бошқа турлари амалга оширилганидан кейин тугайди.

Сиз айтган косметик маҳсулот Гигиеник сертификация қилинадиган (санитария-эпидемиологик хулоса бериладиган) товарлар рўйхатида4 кўрсатилган. Тегишинча, унинг белгиланган гигиеник талабларга ва санитария қоидаларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун у гигиеник сертификациядан ўтиши керак.

Бундан ташқари, Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига5 кўра ТИФ ТН 3304 99 000 0 коди остида берилган товарлар (косметик воситалар ёки макияж учун воситалар ва терини парвариш қилиш воситалари (доривор воситалардан ташқари), шу жумладан қорайишга қарши ёки қорайиш учун воситалар; маникюр ёки педикюр воситалари: – бошқалар) мажбурий сертификатланиши керак.

 

 

1ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига кўра (ТИАВ, МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 8.04.1998 йилда 428-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

3ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4ВМнинг 30.12.2012 йилдаги «Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 379-сон Қарорига 1-илова.

5ВМнинг 28.04.2011 йилдаги «Сертификатлаштириш тартиботларини ва  сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 122-сон Қарорига 1-илова.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 3783 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика