Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 13 / Бухгалтерга ёрдам

Меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда...

Бизнинг ишлаб чиқариш корхонамиздаги ходимлар кўпчилигининг меҳнатига ишбай ҳақ тўланади. Уларнинг айрим ойлардаги иш ҳақи бошқа ойлардагига нисбатан анча фарқ қилади. Ходимлар орасида даромаддан ЭКИҲнинг 4 баравари чегириладиган имтиёзга эга аёллар ҳам бор.

Иш ҳақи бир ойда (650 000 сўм) ЭКИҲнинг 4 бараваридан ортиқ, иккинчи ойда (400 000 сўм) имтиёз суммасидан кам, учинчи ойда (473 600 сўм) имтиёз суммасига тенг, тўртинчи ойда имтиёз суммаси ва ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган энг кам иш ҳақининг бир бараварига тенг бўлганда (592 000 сўм), бешинчи ойда эса мукофот пули берилган ва даромад 800 000 сўмни ташкил қилганда имтиёзни қандай қўллаш лозим?

ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база ортиб борувчи якун билан ҳисоб-китоб қилинганда ҳар ойги даромад суммасидан чегирма қилинадими (650 000 – 473 600) + (400 000 – 400 000) + (473 600 – 473 600) + (592 000 – 473 600) + (800 000 – 473 600) = 621 200? Ёки йил бошидан имтиёзлар суммасини йил бошидан олинган ялпи даромаддан чегириш керакми (2 915 600 – 118 400 х 4 х 5) = 547 600? Мазкур вазиятларни бизнинг мисолимизда тушунтириб берсангиз.

Р.Иброҳимова,

бухгалтер.

 

– Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар улар олинган ҳар бир ой учун қўлланилади.

Сизнинг ҳолатингизда имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:

 

Ой

 

Даромад суммаси (сўм)

 

Ортиб борувчи якун билан имтиёзлар миқдори
(сўм)

 

Солиқ солинадиган база ортиб борувчи якун билан
(сўм)

 

ЖШДС суммаси
(сўм)

 

январь

 

650 000

 

118 400 х 4 = 473 600

 

650 000 – 473 000 = 177 000

 

(177 000 – 118 400) х 8,5% = 58 600 х 8,5% = 4 981

 

февраль

 

400 000

 

(118 400 х 2 ой) х 4 = 947 200

 

1 050 000 – 947 200 = 102 800

 

102 800 – 236 800 = –134 000. Солиқ ушланмайди

 

март

 

473 600

 

(118 400 х 3 ой) х 4 = 1 420 800

 

1 523 600 – 1 420 800 = 102 800

 

102 800 – 355 200 = –252 400. Солиқ ушланмайди

 

апрель

 

592 000

 

(118 400 х 4 ой) х 4 = 1 894 400

 

2 115 600 – 1 894 400 = 221 200

 

221 200 – 473 600 = –252 400. Солиқ ушланмайди

 

май

 

800 000

 

(118 400 х 5 ой) х 4 = 2 368 000

 

2 915 600 – 2 368 000 = 547 600

 

547 600 – 592 000 = –44 400. Солиқ ушланмайди

 

 

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 2030 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика