Январь ойида фирмага ташқи ўриндошлик шарти билан икки ходима ишга қабул қилинди. Улардан бирининг даромадидан аризага кўра энг юқори ставкада, бошқасидан – шкала бўйича даромад солиғи ушланади.
Раҳбарият март ойида байрам муносабати билан корхонадаги барча ходималарга совғалар харид қилди. Ўриндошлар олган совғаларга имтиёзларни қўллаш мумкинми? ЖШДС ва ШЖБПҲга ажратмалар қандай ҳисобланади?
Р.Тўлқинова.
– Солиқ кодексининг (Кодекс) 179-моддаси 14-бандига асосан ходимлар энг кам иш ҳақининг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматда олган совғаларга ЖШДС солинмайди. 2015 йилда совғанинг солиқ солинмайдиган қиймати 710 400 сўмни (118 400 х 6) ташкил қилади. Мазкур имтиёз шкала бўйича даромад солиғи ушлаб қолинадиган ходимадан солиқни ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олиниши керак. ЖШДС энг юқори ставкада ушлаб қолинганда имтиёзлар қўлланилмайди (Кодекснинг 186-моддаси).
ШЖБПҲга ажратмалар солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланади. Тегишинча, биринчи вазиятда у ЭКИҲнинг 6 бараваридан ошмайдиган совға қийматини чегирган ҳолда аниқланади. Иккинчи вазиятда ШЖБПҲга бадаллар жами даромаддан ҳисобланади.
Шуни эслатиб ўтамизки, 2015 йилда ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ солинадиган базани аниқлашда солиқ солинадиган даромад ҳар ойда ноль ставкаси бўйича ЖШДС солинадиган энг кам иш ҳақининг 1 бараварига камайтириб борилади. Бироқ ЖШДСнинг энг юқори ставкаси қўлланилганда, ШЖБПҲга ажратмалар солиқ солинадиган жами даромаддан ҳисоб-китоб қилинади.
МИСОЛ. Икки ўриндош ходимага ҳар ойда 200 минг сўмдан (0,25 ставкада) ҳисоблаб ёзилади. Улардан биридан шкала бўйича, бошқасидан энг юқори ставкада ЖШДС ушлаб қолинади. Март ойида уларнинг ҳар бирига 300 минг сўмлик совға берилди (жорий йилда бошқа совғалар берилмаган).
Март ойи учун бюджетга ва Халқ банкига ўтказиладиган ЖШДС ҳамда ШЖБПҲга ажратмалар тегишинча январь-февраль ойлари учун тўланган суммаларни чегириб аниқланади.
Январь-март ойлари учун ЖШДС ҳамда ШЖБПҲга ажратмалар ҳисоб-китоби:
(сўм)
Кўрсаткичлар
|
ЖШДС шкала бўйича ушланганда
|
ЖШДС энг юқори ставка бўйича ушланганда
|
Йил бошидан ялпи даромад
|
900 000
|
900 000
|
Имтиёз (совға)
|
300 000
|
–
|
Солиқ солинадиган даромад
|
600 000
|
900 000
|
Солиқ суммаси
|
355 200 х 0% + (600 000 – 355 200) х 8,5% = 20 808
|
900 000 х 23% = 207 000
|
ШЖБПҲ
|
(600 000 – 355 200) х
|
900 000 х 1% = 9 000
|
Бюджетга солиқ
|
20 808 – 2 448 = 18 360
|
207 000 – 9 000 = 198 000
|
Энг юқори ставка бўйича солиқ ушлаб қолинадиган ходима ўз даромадларини декларациялашда ЖШДС бўйича имтиёзга бўлган ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун у яшаш жойидаги ДСИга йил давомида олган жами даромадлари (асосий, асосий бўлмаган иш жойларидан, бошқа манбалардан) бўйича декларация ва маълумотномани кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши лозим. Энг юқори ставкада солиқ ушлаб қолинганлиги ва (ёки) тўлов манбаида имтиёз қўлланилмаганлиги муносабати билан ортиқча тўланган солиқ суммаси қайтарилади ёхуд мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича тўловлар ҳисобига ҳисобга олинади.
Шкала бўйича солиқ ушлаб қолинадиган ўриндош учун декларация топшириш мажбурийдир – унда солиқ бўйича камомад юзага келиши мумкин ва у бюджетга тўланиши лозим.
«Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.