Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 13 / Бевосита мулоқот

Ҳунармандга имтиёз борми?

Корхонамиз маиший хизмат уюшмаси бўлиб, касаначи ҳунармандлар билан шартнома асосида фаолият юритади. ЎзР Президентининг 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонининг 3-бандида ягона ижтимоий тўлов бўйича берилган имтиёз маиший хизмат уюшмасида ишлайдиган касаначи ҳунармандларга ҳам тааллуқлими?

Ж.Исмоилов,

Зомин тумани

маиший хизмат уюшмаси бухгалтери. 

 

– Товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар 2006 йилнинг 1 февралидан бошлаб 2019 йилнинг 1 январигача, меҳнат шартномаси асосида касаначиларга тўланадиган маблағларга тенг миқдорда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилинган.

Бу тартиб касаначиларни ишга жалб қилувчи корхоналарга тегишлидир. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон Қарорида кимлар касаначи бўлиб фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.

Ходимингиз касаначи эканлигини аниқлаш мақсадида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Шу билан бирга шуни маълум қиламизки, «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари – якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2017 йилнинг 1 январигача қатъий белгиланган солиқни тўлаш юзасидан солиқ имтиёзлари мавжуд (Президентимизнинг 2010 йил 30 мартдаги ПФ-4210-сон Фармонига асосан).

Якка тартибдаги тадбиркор билан ишларни (хизматларни) бажариш учун шартнома тузилганда, бажарилган хизматлари учун тўланадиган тўловлар Солиқ кодексининг 172-моддасига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига кирмайди ва тегишинча, улардан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ушланиб қолинмайди.

 

Жавобни экспертимиз
Малика ХАДИЕВА тайёрлади.

Прочитано: 2373 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика