Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 13 / Бевосита мулоқот

Фаолият – писта сотиш

Корхонамиз бир неча фаолият тури – озиқ-овқат товарлари билан улгуржи савдо қилиш, уларни ишлаб чиқариш ва чакана сотиш билан шуғулланади. У ЯСТ ва ҚҚС тўловчисидир. Биз ўзимиз импорт товарини олиб келамиз, уни улгуржи сотамиз. Улгуржи сотишда ҚҚСни кўрсатамиз.

Бундан ташқари, биз кунгабоқар мойини импорт қиламиз, уни ихтисослаштирилган цехларда идишга (ўз маҳсулот русумимиз мавжуд) қуямиз ва чакана сотамиз. Олиб келинган кунгабоқар уруғларини қайта ишлашга топширамиз. Қайта ишлаш маҳсулотларини чакана ва улгуржи сотамиз.

Кунгабоқар мойини савдо шохобчаси орқали сотиш чакана савдо ҳисобланадими ёки у ишлаб чиқариш ва, тегишинча, 5%лик ставкада ЯСТ солинадиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш ҳисобланадими?

Агар у товарларни чакана сотиш бўлса, чакана савдодан ҚҚС тўлашимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, мазкур операцияни бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттириш керак?

Г.Петрова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига1 (бундан кейин – 2195-сон Қоидалар) кўра товарларни сотиш ва транспортда ташишга тайёрлаш бўйича операциялар (товар туркумини майдалаш, товарларни жўнатишни ташкил қилиш, саралаш, қайтадан ўраш, қадоқлаш) ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни ҳисобланмайди. Агар корхонангиз фақат кунгабоқар мойини қадоқласа, мазкур фаолият ишлаб чиқаришга кирмайди, балки чакана савдо сифатида қаралади.

Ихтиёрий асосда қўшилган қиймат солиғини тўлайдиган ягона солиқ тўловини тўловчи корхоналар ҚҚСни барча фаолият турлари бўйича, бунга савдо фаолияти ҳам киради, ҳисоблайдилар ва тўлайдилар. ЯСТ тўловчиларига ягона солиқ тўлови суммасини бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ЯСТ суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорга камайтирилган ҳолда қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳуқуқи берилган (Солиқ кодексининг 197, 360-моддалари). Ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммасини Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг2 050-сатрида кўрсатасиз. Сўнгра ҚҚС, акциз солиғи ва транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни чегирган ҳолда (мазкур солиқларни тўловчилар учун) товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган тушумдан ЯСТни ҳисоблайсиз. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг110-сатрида ЯСТни бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасига, бироқ ЯСТнинг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда, камайтирасиз.

2195-сон Қоидаларда белгиланишича, хом ашёни қайта ишлаш учун берган корхона, агар берилган хом ашё унинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлсагина, ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотни ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот деб ҳисоблаши мумкин. Сизнинг хом ашёингиз – кунгабоқар уруғи харид қилинган, корхона уни қайта ишлаш учун ўзининг ишлаб чиқариш қувватларига эга эмас. Шу сабабли мазкур фаолият ҳам ишлаб чиқариш фаолияти сифатида қаралмайди ва пистани қайта ишлаш маҳсулотларини сотиш савдо фаолияти сифатида қаралади.

Дилшод СУЛТОНОВ, эксперт. 

 

– Бухгалтерия ҳисобида товарларни реализация қилиш операцияларини акс эттиришда қуйидаги проводкаларни тавсия этамиз:

 

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Товарларни сотишдан олинган даромад акс эттирилган

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» – улгуржи савдо бўйича;

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»– чакана савдо бўйича

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисоблаб ёзилган (ҚҚС тўловчилари томонидан)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Чакана савдо бўйича ҚҚС ҳисоб-китоб йўли билан ҳисоблаб ёзилган (ҚҚС тўловчилари томонидан)

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Сотилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилган

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2900-«Товарлар»

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоблаб ёзилган

 

9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

 

Товарларнинг чакана нархига ҚҚС киритилиши керак. Бироқ унинг суммасини нархдан (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолдаги нарх х 20 / 120 = ҚҚС) ажратиш лозим.

 

Анжелика НАМ, «Norma Profi» эксперти.


1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига (бундан кейин – 2439-сон Қарор) 3-илова.

32439-сон Қарорга 13-илова.

Прочитано: 2304 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика