Norma.uz

Машиналарни вақтинча сақлашдан тушум – бу қандай даромад?

Бизнинг корхонамиз бир нечта фаолият тури билан шуғулланади. Асосий фаолият тури пойабзал ишлаб чиқариш ҳисобланади. Бундан ташқари, биз мол-мулкни оператив ижарага берамиз ва 2014 йил январь ойидан автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш бўйича хизматлар кўрсатамиз.

ЯСТ бўйича йиллик ҳисоботларда ва молиявий натижалар шаклларида оператив ижарадан олинган даромадлар бошқа даромадларга киритилади. Уларда автотранспортни вақтинчалик сақлаш бўйича хизматлардан олинган даромадлар қандай акс эттирилади?

Бухгалтер.


– Автотранспортни вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатиш – қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият туридир (Солиқ кодексининг 371-моддаси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон қарорига 11-илова). Бу фаолиятдан олинган тушум ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинмайди ва тегишинча, ЯСТ ҳисоботида акс эттирилмайди. Мазкур фаолият бўйича МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 15-иловада тасдиқланган шакл бўйича Қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китоби тақдим этилади.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш бўйича хизматлар фаолият тури ҳисобланганлиги боис, ундан олинган тушум 2-сон шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»нинг1 010-сатрида маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум таркибида акс эттирилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар ҳар доим ҳам Солиқ кодексининг 132-моддаси 2-банди бўйича бошқа даромад ҳисобланавермайди. Ушбу даромадлар умумий реализация ҳажмида устунлик қилган тақдирда, мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури деб тан олинади (Солиқ кодексининг 130-моддасининг бешинчи қисми, 132-моддаси; Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг2 4-параграфи). Тегишинча бундай даромадлар 2-сон шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»нинг 010-сатрида акс эттирилади ва уларга 6 ёки 30%лик ставка бўйича ЯСТ солинади (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини реализация қиладиган турғун савдо нуқталарини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун).

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1571 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика