Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 8 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЯНГИ ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2015 йил 11 февраль куни «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-4703-сон Фармон имзоланди.

Эслатиб ўтамизки, Конституциянинг 98-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг (6.05.1993 йилдаги 818-XII-сон, 29.08.2003 йилдаги 524-II-сон Қонун таҳририда) 4-моддасига мувофиқ амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Вазирлар Маҳкамаси самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг тартиби Конституция, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (ВМнинг 14.02.2005 йилдаги 62-сон Қарори билан тасдиқланган) билан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси таркибига Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи киради.

Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги қарорлари билан Ўзбекистон Президенти тақдимотига биноан Бош вазир лавозимига Ш.М.Мирзиёев тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан тасдиқланади. Президентнинг 2015 йил 11 февралдаги Фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланди.

 

Ҳужжатга қисқача шарҳни эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

Прочитано: 2040 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика