Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 8 / Солиқ тўловчилар эътиборига

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси маълум қилади

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ММ/04-03-32-04/166/159-сон

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

13/1-3023-сон

2015 йил 17 февраль 

 

2015 йил 1 январдан бошлаб алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга солиқ солиш тартибига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш қисмида ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

2015 йил 1 январдан бошлаб алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи барча корхоналар солиқ солиш тизимидан (шу жумладан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибидан) қатъи назар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сув ресурсларидан фойдаланиш мақсадига қараб табақалаштирилган ставкаларда тўлайдилар.

Солиқ солиш мақсадида алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчиларни аниқлаш учун Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан 2011 йил 28 январда 05-268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Умумдавлат классификатори «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ 2-таҳрир)»га амал қилиш лозим, унга мувофиқ «Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш; бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш» (11.07-тоифа) фаолият турига қуйидагилар киради:

шиша идишларда табиий минерал (маъданли) сувлар ва бошқа сувларни ишлаб чиқариш;

алкоголсиз ичимликлар: алкоголсиз хушбўй ва/ёки ширин қилинган ичимликлар: лимонад, оранжад, кола, мевали ичимликлар, тониклар ва бошқаларни ишлаб чиқариш.

Бунда қуйидагиларни ишлаб чиқариш алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаришга кирмайди: қаҳва, чой ва мате, мева ва сабзавот шарбатлари, сутли асосдаги ичимликлар, алкоголь асосидаги ичимликлар, алкоголсиз вино, алкоголсиз пиво, муз, улар юқоридаги классификаторнинг бошқа тоифаларига киради.

Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сон Қарорига 14-илова билан қуйидаги миқдорларда тасдиқланган:

алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича 1 куб метри учун 10 000 сўм миқдорида (сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбалари бўйича);

бошқа мақсадлар учун – сув ресурсларининг ер усти манбалари бўйича 1 куб метри учун 61,9 сўм ва сув ресурсларининг ер ости манбалари бўйича 1 куб метри учун 78,6 сўм.

Бунда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда истеъмол идишида тайёр маҳсулотга тўғри келадиган сув ҳажми тушунилади. Тайёр маҳсулотнинг 1 литрига сувнинг 1 литри тўғри келиши ҳисобга олинганда, тайёр маҳсулотга тўғри келадиган сув ҳажми куб метрга айлантирилган литрлардаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига тенг (1 куб метр = 1000 л).

Бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сувнинг умумий ҳажми тушунилади, алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бундан мустасно.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси йил ҳисобига солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилинган йиллик солиқ суммасидан келиб чиқиб жорий йил давомида тўланадиган жорий тўловлар суммаси аниқланади.

 

Мисол. Корхона газланган сув ишлаб чиқаради, унинг ишлаб чиқариш ҳажми йилига 60 000 литрни ташкил этади. Сув ўлчаш асбоблари кўрсаткичлари асосида аниқланган сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланилган сувнинг умумий ҳажми йилига 100 куб метрни ташкил этади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солинадиган база қуйидагича аниқланади:

алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича – 60 куб метр (60000 л/1000 л);

бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича 40 куб метр (100 куб метр – 60 куб метр).

 

Агар жорий солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш учун маълумотнома топширган солиқ тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммасини бошқача тартибда ҳисоблаган бўлсалар, улар Солиқ кодексининг 264-моддасига мувофиқ аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишга ҳақлилар.

 

Молия вазири ўринбосари
М.МИРЗАЕВ.

ДСҚ раиси ўринбосари
О.РУСТАМОВ.

Прочитано: 2141 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика