Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 5 / Хўжалик ҳуқуқи

Улуш пул билан қайтарилади

«Р» МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига кўра унинг муассислари таркибига ЎзРнинг 2 фуқароси (улар ҳар бирининг улуши – 25%дан) ва юридик шахс (50% улушга эга) киради. Муассислардан бирифуқаро «А» – муассислар таркибидан чиқмоқчи ва унинг жамият устав фондига ҳиссаси сифатида киритилган кўчмас мулкни қайтаришларини талаб қиляпти. Бироқ бошқа муассисфуқаро «Б» – айни вақтда жамият директори бўлиб, кўчмас мулкни қайтариш ва жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақиришдан бош тортяпти.

Юқорида кўрсатилган ҳолатлар муносабати билан қуйидагиларни билишни хоҳлардим:

1. Муассислар таркибидан суд тартибида чиқа оламанми?

2. Улушни қийматини тўлаш ўрнига устав фондига менинг ҳиссам ҳисобига берилган кўчмас мулкни жамиятдан талаб қилсам бўладими?

3. Агар кўчмас мулкни қайтариш имкони бўлмаса, жамиятни улушимнинг ҳақиқий эмас, балки номинал қийматини тўлашга мажбур қилиш мумкинми, чунки, 2014 йил якунлари бўйича бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига кўра, жамият соф активларининг қиймати катта эмас (устав фонди – 78 млн сўм, активлар – 156 млн сўм, мажбуриятлар – 145 млн сўм)?

 

1. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъу­лиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунда (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин –МЧЖ тўғрисидаги Қонун) жамият муассислари таркибидан чиқишнинг 2 усули назарда тутилган. Биринчи усул – улушни жамият бошқа иштирокчиси (иштирокчилари), учинчи шахс (шахсларга) ўтказиш ёки уни жамиятнинг ўзи харид қилиши йўли билан чиқиш. Чиқариш (иккинчи усул) мажбурлаш таркибида, фақат хўжалик судининг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.

Хатингиз моҳиятидан келиб чиқилса, сиз жамият иштирокчилари таркибидан чиқаришлари тўғрисида илтимос билан судга мурожаат қилиш ниятидасиз, чунки унинг ижро этиш органи мазкур масала бўйича жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чиқаришни хоҳламаяпти. Албатта, сиз ана шундай илтимос билан судга даъво аризаси беришингиз мумкин. Бироқ сизга Олий хўжалик суди Пленумининг «Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан АЖ ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари тўғрисида» қарорининг (20.06.2014 йилдаги 262-сон, бундан кейин – 262-сон Қарор) 21-бандига биноан рад жавоби берилади. Ушбу ҳужжатга кўра жамият иштирокчиси томонидан жамиятга нисбатан берилган ўзини жамиятдан чиқариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилинганда, бундай талабни қаноатлантириш рад қилинади.

Гап шундаки, жамият иштирокчиси жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар МЧЖ тўғрисидаги Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқишга ҳақли. Бунинг учун жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш ва махсус равишда розилик олиш мажбурий эмас. Жамият ва унинг бошқа иштирокчилари номига, нарх ва бошқа шахсга ўтказишнинг бошқа шартларини кўрсатган ҳолда, улушни харид қилишнинг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланиш таклифини юбориш етарлидир. Рад жавоби берилган ёки таклиф юборилган пайтдан бошлаб 30 кун ўтгандан кейин жавоб олинмаган тақдирда (агар таъсис ҳужжатларида бошқа муддат белгиланмаган бўлса), сиз жамият устав фондидаги улушингизни олишни талаб қилишингиз мумкин.

2. Жамиятдан улушингиз шакллантирилган кўчмас мулкни талаб қилишга ҳақли эмассиз. МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 3-бобига мувофиқ жамият ўзининг чиқиб кетган ёки чиқарилган иштирокчисига улушининг (улуши бир қисмининг) жамиятнинг иштирокчиси шундай талаб билан мурожаат этган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.

Устав фондидаги улушни шакллантириш ҳисобига кўчмас мулкингиз берилганидан кейин кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилган, эндиликда жамият унинг мулкдори бўлиб ҳисобланади. Шу тариқа, сиз жамият улушингиз қийматини тўлаши ўрнига УФга киритилган кўчмас мулкни сизга қайтаришларини талаб этишга ҳақли эмассиз. Бу ОХС Пленумининг 262-сон Қарори 22-бандининг иккинчи хатбошиси билан ҳам тасдиқланади: «Жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган иштирокчининг ўз улушини масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятдан ундириш тўғрисидаги талаблар бўйича ишларни кўришда судлар назарда тутишлари керакки, жамият киритилган мол-мулкни натура шаклида беришга рози бўлмаган ҳолда, иштирокчи жамият устав фондига улуш сифатида айнан ўзи киритган мол-мулкини талаб қилишга ҳақли эмас, шу сабабли бундай талабни қаноатлантириш рад этилади».

3. Сиз баён этган вазиятда улушингизнинг номинал қиймати 19 500 000 сўмга тенг (78 000 000 сўмнинг ­25%и), ҳақиқий қиймати эса атиги 2 750 000 сўмни ташкил этади (156 000 000 – 145 000 000) / 4 (25%).

МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ жамият иштирокчиси улушининг ҳақиқий қиймати жамият соф активлари қийматининг унинг улуши миқдорига мутаносиб бўлган бир қисмига мос бўлади.

Жамият соф активларининг қиймати эса жамият активлари билан унинг мажбуриятлари умумий суммаси ўртасидаги фарқ сифатида бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра аниқланади.

Улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қиймати жамият соф активларининг қиймати билан унинг устав фонди (устав капитали) миқдори ўртасидаги фарқ ҳисобидан тўланади. Агар бундай фарқ етарли бўлмаса, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) етишмаётган суммага камайтириши шарт (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 22-моддаси ўнинчи қисми).

Жамиятнинг уставида жамият иштирокчисининг улушидан (улушининг бир қисмидан) учинчи шахслар фойдасига воз кечиш тақиқланган бўлса, жамиятнинг бошқа иштирокчилари эса уни олишни рад этса, шунингдек улушдан (улушнинг бир қисмидан) жамиятнинг иштирокчиси ёки учинчи шахс фойдасига воз кечиш рад этилган тақдирда, агар бундай розиликни олиш зарурлиги жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга қарашли улушни (улушнинг бир қисмини) олишга мажбур. Бунда жамият ўзининг иштирокчисига бу улушнинг (улуш бир қисмининг) жамиятнинг иштирокчиси шундай талаб билан мурожаат этган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 22-моддаси иккинчи қисми).

Жамиятнинг иштирокчига унинг улуши ҳақиқий қийматини тўлаш мажбурияти императив меъёр ҳисобланади – яъни на жамият, на унинг иштирокчилари қонунда белгиланган тартибни ўзгартиришга ҳақли эмас.

Юқоридагилардан икки хил хулоса келиб чиқади:

биринчидан, сиз жамиятдан улушингиз миқдори номинал қийматдан анча кам бўлган тақдирда ҳам ҳақиқатдаги қиймат ўрнига номинал қийматни тўлашни талаб қила олмайсиз;

иккинчидан, жамият ўз устав фондини етишмаётган суммага камайтириши шарт, шундан кейингина улушингиз ҳақиқий қийматини тўлайди.

 

Алишер УБАЙДУЛЛАЕВ, «Victory Yurconsalt» МЧЖ юрисконсульти.

Прочитано: 2519 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика