Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 5 / Бевосита мулоқот

Маълумотномалар учтага камайди

Бизнинг ташкилотимиз 2014 йилда акциядорларга 2013 йилги соф фойдадан дивиденд тўлаб, улардан 10% солиқ ушлади. Акциядорларнинг кўпчилиги (100 нафардан кўп киши) бизда ишламайди. «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон) билан Солиқ кодексининг 187-моддасига айрим турдаги даромадларни тўланган даромадлар ва ушланган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномада акс эттириш тартибига тааллуқли ўзгартишлар киритилди. Уларга кўра маълумотнома жисмоний шахсларнинг дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлари (уларга қатъий ставкада солиқ солинади, 2014 йилда – 10%), ЖШДСнинг белгиланган энг кам ставкасида (2014 йилда – 7,5%) ёки энг юқори ставкасида солиқ солинадиган (2014 йилда – 22%) даромадлар бўйича тақдим этилмайди.

Ушбу ўзгартишлар ташкилотимиз жисмоний шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадлари ва даромадларига энг юқори ставкада солиқ солинган ўриндош ходимларнинг даромадлари бўйича 2014 йилга ҳисобот топшираётганда татбиқ этиладими? Ёки улар 2015 йил учун ҳисоботлар топшираётганда – 2016 йил 1 февралгача ҳисобга олинадими?

Бош бухгалтер.

 

 

– 4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонуннинг 5-моддасига кўра у томонидан Солиқ кодексининг 187-моддасига киритилган ўзгартишлар 2015 йил 1 январдан кучга киради. Бунинг маъноси шуки, 2015 йилда сиз 2014 йилда муассислар ва жисмоний шахсларга асосий бўлмаган иш жойидан тўлаган:

дивидендлар ва фоизлар;

Солиқ кодексининг 181-моддасига мувофиқ солиқнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар (масалан, ижара ҳақи бўйича);

даромад олувчининг (ўриндош ва бошқалар) ёзма аризаси асосида белгиланган энг юқори ставка бўйича солиқ ушланган даромадлар бўйича маълумотномалар тақдим этишингиз керак эмас.

 

Жавобни «Norma Ehspert»
мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1657 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика