Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 5 / Божхона

Косметологик аппаратлар учун тўлаш керак

Косметологиядан маҳорат дарсларини ўтказиш учун февралда россиялик мутахассис келиши керак. У гўзаллик салонимизга Италиядаги Xanitalia компаниясининг депиляциялаш аппарати ва сканерлаш функциясига эга бўлган Rio Х60 лазер эпиляторини олиб кела олади. Уларни Ўзбекистон қонунларини бузмасдан туриб қандай қилиб олиб кириш мумкин? Божхона расмийлаштируви учун қанча тўлашга тўғри келади?

Е.Шин.

 

– Сиз айтган аппаратлар профессионал фаолият ва тижорий даромад олиш учун мўлжалланганлиги боис улар БЮДни тўлдирган ҳолда умумбелгиланган тартибда декларацияланиши керак.

 

Маълумот учун! Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1.20-бандига кўра Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган, қиймати энг кам иш ҳақининг 10 бараваригача бўлган товарларга БЮД тақдим этилмайди ва улар товарга илова қилинувчи ҳужжатлар асосида ўтказилади. Бундан ташқи савдо шартномалари бўйича мажбуриятларни ижро этиш доирасида импорт қилинадиган товарлар мустасно.

 

Товарлар Ўзбекистонга олиб кирилаётганда тегишли божхона тўловларини тўлаш лозим. Уларнинг ставкалари ЎзР Ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатураси (ТИФ ТН) кодларига мувофиқ товарларнинг турига боғлиқ. Сиз ТИФ ТНнинг аниқ кодини кўрсатмаганингиз сабабли божхона божи ва акциз солиғи ставкалари, бинобарин, бож тўловлари суммасини ҳам белгилаш мумкин эмас. Ўзбекистонга товарларни импорт қилишда қуйидаги тўловлар ундирилишидан келиб чиқиб йўл тутишингиз мумкин:

Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан белгиланган миқдорда божхона божи;

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-илова билан тасдиқланган ставкада акциз солиғи (агар товарингиз акциз солиғига тортилса);

қўшилган қиймат солиғи – 20 фоиз. Уни ундириш учун база бўлиб товарнинг божхона қиймати, импорт божи ва акциз солиғи суммаси ҳисобланади;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

Божхона расмийлаштирувини тўғри амалга ошириш мақсадида малакали маслаҳат олиш учун декларантга (божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга) мурожаат қилишни тавсия этамиз.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2419 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика