Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 5 / Йиллик ҳисоботга тайёрланамиз

2014 йил тўртинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар

«СБХ»нинг 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сони, 24.06.2014 йилдаги 25-26 (1037-1038)-сони ҳамда 14.10.2014 йилдаги 41 (1053)-сонида I, II ва III чораклар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. Уларда турли фаолият соҳаларидаги (ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдо, хизматлар кўрсатиш) корхоналарда юзага келадиган муайян вазиятларга доир мисолларда энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби келтирилган. Шунингдек имтиёзлар мавжуд бўлганда, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ бўйича ҳисоботларни тўлдириш тартиби тушунтирилган.

«Norma Ekspert» мутахассислари айнан шу вазиятлар асосида ЯСТ ҳисоб-китоби ва IV чорак учун ҳисоботларни тўлдиришга доир тавсияларни тайёрладилар.

 

ФАҚАТ ИНТЕРНЕТ-ҲИСОБОТ ТОПШИРИЛАДИ

Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармони билан бизнес юритиш учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида ҳисобот тизимини такомиллаштириш бўйича дастур белгиланди. Дастурни амалга ошириш давомида 2012–2013 йилларда статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботлар ҳажмлари ҳамда уларни тақдим этиш даврийлиги қисқартирилди.

Дастурда 2014 йилнинг охирига қадар ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига ўтиш назарда тутилган. У тўлиқ амалга оширилди. 2015 йил 1 январдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишлари шарт. Кўпчилик бухгалтерлар мазкур усулни ўзлаштириб олдилар ва унга муносиб баҳо бердилар. Бироқ айримлари ҳисоботларни топширишнинг энг ишончли усули олиб келиб тақдим этиш деб ҳисоблашар эди. «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг (4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон) 4-моддаси 2-банди билан электрон усул ягона усул этиб белгиланди. Энди барча тадбиркорлик субъектлари учун ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш ягона усул ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, ЯСТ бўйича йиллик ҳисобот расмийлаштирилади ҳамда ДСИга электрон ҳужжат тарзида e-hisobot.uz (otchet.uz) сайти орқали юборилади.

 

ШАКЛЛАР ВА МУДДАТЛАР ЎЗГАРМАДИ

Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоботларнинг шакли, таркиби ва топшириш муддатлари ўзгармади. 2014 йил учун ҳисобот МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига (кейинги ўринларда – 2439-сон Қарор) 13-иловада белгиланган шакллар бўйича тақдим этилади. У қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари томонидан – 2015 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;

бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан – 2015 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.

Ҳисоботда қуйидаги тўлдирилади: манзил қисми (солиқ тўловчи ҳақидаги маълумотлар), Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби ва улар бўйича тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлган иловалар (17.04.2008 йилдаги МВнинг СБ/04-01-32-14/327-сон ва ДСҚнинг 16/1-4090-сон ахбороти). Ҳисоб-китобга қўшимча равишда тақдим этилади:

қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчилари – Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 (кейинги ўринларда – 2449-сон Низом) 1-иловага мувофиқ шаклда Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини;

3 баравар ер солиғини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчилари – Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 (кейинги ўринларда – 2203-сон Низом) 3-илова). Бундан ташқари, мазкур солиқ тўловчилар 1 февралга қадар Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини (2203-сон Низомга 2-илова) топширадилар.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун асосий фаолият тури ҳар бир чорак якунлари бўйича аниқланади.

 

1-вазият.

ИККИТА САВДО ШОХОБЧАСИ ВА КАФЕГА ЭГА БЎЛГАН ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН
ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кичик корхона (МЧЖ) йил бошидан иккита савдо шохобчасига эга: Тошкентда озиқ-овқат дўкони (солиқ ҳисобига олинган жойда) ва Чирчиқда қурилиш материаллари дўкони, шунингдек кафе. 1 июлдан Чирчиқ шаҳридаги дўкон ёпилган.

 

9 ойлик якунларига кўра ялпи тушум 451 900 минг сўмни ташкил этди, шундан:

реализация қилишдан тушум – 428 300 минг сўм;

Тошкентдаги дўкон бўйича: алкоголли маҳсулот реализациясидан – 49 200 минг сўм, улардан 28 000 минг сўм пластик карталар қўлланиб тўланган; бошқа озиқ-овқат товарларидан – 241 500 минг сўм, жумладан 116 900 минг сўми терминал орқали ва 1 090 минг сўми харидор – юридик шахс томонидан пул ўтказиш йўли билан тўланган;

Чирчиқдаги дўкон бўйича – 35 300 минг сўм, шу жумладан 20 200 минг сўм пластик карталар қўлланиб тўланган (1 июлдан ёпилган);

кафе бўйича – 102 300 минг сўм, улардан 44 700 минг сўми терминал орқали тўланган;

бошқа даромад (асосий воситалар объектининг қолдиқ қийматидан юқори нархда чиқиб кетишидан юзага келган) – 23 600 минг сўм. 

9 ой якунлари бўйича қўшимча ҳисоблашларсиз 22 974,5 минг сўм ЯСТ бюджетга ўтказилган.

 

IV чоракда товарларни реализация қилишдан тушум 222 000 минг сўмни ташкил этди, шундан:

Тошкентдаги дўкон бўйича:

алкоголли маҳсулот реализациясидан – 40 400 минг сўм, улардан 21 000 минг сўми пластик карталар қўлланиб тўланган;

бошқа озиқ-овқат товарларидан – 93 400 минг сўм, жумладан 32 000 минг сўми терминал орқали;

кафе бўйича – 88 200 минг сўм, улардан 37 300 минг сўми терминал орқали тўланган.

Ноябрь ойида бир туркум товарлар харид қилинган. Шартнома шартларига кўра етказиб берувчи товар учун ҳақ муайян санагача тўланган тақдирда белгиланган нархдан (8 500 минг сўм) 8% чегирма тақдим этади. Корхона товарлардан чегирмадан фойдаланиш мумкин бўлган муддат ичида улар учун ҳақ тўлади. Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида чегирма суммаси (680 минг сўм) ва уни ҳисобга олган ҳолдаги нарх (7 820 минг сўм) ажратиб кўрсатилган.

 

ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидагиларни эътиборга оламиз:

агар етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида  чегирмасиз нарх ва чегирма суммаси кўрсатилган бўлса, ушбу товарни чегирмани чиқариб ташламасдан тўлиқ қиймати бўйича ҳисобга қабул қилиш, чегирма суммасини эса 9390-«Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағида (4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг3 13-банди) даромад қисмига киритиш керак.

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда ва ҳисоботни тўлдиришда чегирма бошқа даромад сифатида ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 132-моддаси, кейинги ўринларда – Кодекс; ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илова) ва ялпи тушумга киритилади. Бироқ ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоб-китоб қилишда чегирма суммаси Кодекснинг 356-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан чегириб ташланади;

турлича ЯСТ ставкалари қўлланиладиган турли аҳоли пунктларида жойлашган савдо нуқталари бўйича товар оборотининг алоҳида ҳисоби юритилади ҳамда мазкур аҳоли пунктлари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоб қилинади. Савдо нуқталари ва кафе бўйича ЯСТ ставкалари турлича:

Тошкент шаҳридаги дўкон бўйича – 4% (терминал орқали қабул қилинган суммадан – 3,8%);

Чирчиқ шаҳридаги дўкон бўйича – 2% (терминал орқали қабул қилинган суммадан – 1,9%);

кафе бўйича – 10% (терминал орқали – 9,5%).

Турли аҳоли пунктларида жойлашган бир нечта савдо нуқталарига эга чакана савдо корхоналарида бошқа даромадларга солиқ ҳисобида турган жой бўйича савдо нуқтаси учун белгиланган ЯСТ ставкаси бўйича солиқ солинади;

асосий фаолият тури чакана савдо ҳисобланган корхоналар (савдо тушумида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан реализация қилиниши тақиқланган товарлар савдоси ҳажми устунлик қилган ҳолатлар бундан мустасно) ҳар бир савдо шохобчаси бўйича ЯСТни худди шундай фаолият тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган суммада тўлайдилар. IV чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда Чирчиқ шаҳридаги дўкон 1 июлдан ёпилганлиги учун ҳисобга олинмайди.

Шуни эътиборга олиш лозимки, бизнинг мисолимизда товар турларидан бири алкоголли маҳсулот ҳисобланади. Якка тартибдаги тадбиркорлар бу маҳсулот савдоси билан шуғулланишга ҳақли эмаслар. Бироқ IV чорак учун алкоголли маҳсулотларни реализация қилишдан тушум умумий ҳажмда устунлик қилмаганлиги учун корхона ЯСТни қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда тўлайди. Акс ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдори суммаси 3 баравар ер солиғи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланар эди.

 

Йил учун ЯСТ ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан амалга оширилади.

 

Реализациядан соф тушум (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри бўйича «Жами» устуни) 650 300 минг сўмга (428 300 + 222 000) тенг, улардан:

Тошкентдаги дўкон бўйича (11-устун) – 424 500 минг сўм (290 700 + 40 400 + 93 400);

Чирчиқдаги дўкон бўйича (12-устун) – 35 300 минг сўм;

кафе бўйича (2-устун) – 190 500 минг сўм (102 300 + 88 200).

Фаолият турлари бўйича реализация ҳажми фоиз нисбатида тақсимланади (Ҳисоб-китобнинг 020-сатри):

Тошкентдаги дўкон бўйича – 65% (424 500 / 650 300);

Чирчиқдаги дўкон бўйича – 6% (35 300 / 650 300);

кафе бўйича – 29% (190 500 / 650 300).

Йил якунлари бўйича бошқа даромадларга асосий воситалар объектининг чиқиб кетишидан даромад – 23 600 минг сўм, шунингдек чегирма суммаси – 680 минг сўм киради. Бошқа даромадларнинг умумий суммаси – 24 280 минг сўм Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатрида кўрсатилади, 680 минг сўм – бошқа даромад сифатида 2-илованинг 180-сатрида ва бундан ташқари 4-илова 0206 ва 010-сатрлари бўйича солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши сифатида ажратилади. Корхона Тошкент шаҳрида ҳисобга қўйилганлиги боис, бошқа даромадлар Тошкентдаги дўкон кўрсаткичларига киритилади (Ҳисоб-китобнинг 030-сатри 11-устуни).

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) соф тушум ва бошқа даромадларни қўшиш орқали аниқланади – 674 580 минг сўм (650 300 + 24 280). Солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) чегирма суммасини (680 минг сўм)  чегирган ҳолда ҳисобланади. Яъни солиқ солинадиган база 673 900 минг сўмни ташкил қилади, шундан:

Тошкент шаҳридаги дўкон бўйича (бошқа даромадларни ҳисобга олган ҳолда) – 448 100 минг сўм;

Чирчиқдаги дўкон бўйича – 35 300 минг сўм;

умумий овқатланиш бўйича – 190 500 минг сўм.

Кейинчалик белгиланган ставкалар (4%, 2% ва 10%) ва камайтирилган ставкалар (3,8%, 1,9% ва 9,5%) бўйича ЯСТ ҳисоб-китобини амалга оширамиз. 

Тошкентдаги дўкон бўйича 197 900 минг сўмга (144 900 + 53 000) 3,8%лик ставкада, 250 200 минг сўмга (448 100 – 197 900) 4%лик ставкада солиқ солинади.

Чирчиқдаги дўкон бўйича 20 200 минг сўмга 1,9%лик ставкада, 15 100 минг сўмга (35 300 – 20 200) 2%лик ставкада солиқ солинади.

Кафе бўйича 82 000 минг сўмга (44 700 + 37 300) 9,5%лик ставкада, 108 500 минг сўмга (190 500 – 82 000) 10%лик ставкада солиқ солинади.

 

ЯСТ суммаси қўйидагини ташкил этади:

пластик карталар қўлланиб товарлар реализация қилинишидан олинган тушумдан:

197 900 х 3,8% + 20 200 х 1,9% + 82 000 х 9,5% = 15 694 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0901-сатри);

белгиланган ставкаларда солиқ солинадиган тушумдан:

250 200 х 4% + 15 100 х 2% + 108 500 х 10% = 21 160 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0902-сатри);

умуман корхона бўйича:

15 694 + 21 160 = 36 854 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 090, 120 ва 130-сатрлари).

Йил якунлари бўйича тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш учун IV чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммасини таққослаймиз.

ЯСТнинг энг кам миқдори худди шундай фаолият тури  Тошкент шаҳрида озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун – қатъий белгиланган солиқ суммасига тенг. Чирчиқ шаҳридаги савдо шохобчаси бўйича ҳисоб-китоб олинмайди, чунки ундаги фаолият тўхтатилган. 

 

IV чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 2 594,835 минг сўмга (9 х 96 105 х 3) тенг.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ортиб бормайдиган якун билан аниқланади. Уни IV чорак учун аниқлашда йиллик солиқ солинадиган ялпи тушумдан 9 ойда олинган ялпи тушумни айирилади (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри маълумотларидан фойдаланилади) ҳамда натижани ЯСТ ставкасига (фаолият тури бўйича) кўпайтирилади.

 

IV чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

(448 780 – 314 300) х 4% + (190 500 – 102 300) х 10% = 14 199,2 минг сўмни ташкил қилади.

Мазкур маълумотлар Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобига (2449-сон Низомга 1-илова, бундан кейин – Маълумотнома-ҳисоб-китоб) киритилади.

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кўп, бинобарин, қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди.

Йил якунлари бўйича тўланиши лозим бўлган сумма 36 854 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри), бюджетга 13 879,5 минг сўм (36 854 – 22 974,5) ўтказилади.

 

2-вазият.

ҚҚС ТЎЛОВЧИСИ БЎЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кичик ишлаб чиқариш корхонаси («Камолот» жамғармасига ажратмалар тўловчи) 2014 йил 1 январдан ҚҚС тўлашга ўтди.

 

9 ойлик якунлари бўйича унда қуйидаги кўрсаткичлар шаклланди:

маҳсулотлар реализациясидан соф тушум (маҳсулот қайтарилганлиги муносабати билан тузатишларни ҳисобга олган ҳолда) – 130 000 минг сўм, ҚҚС – 26 000 минг сўм;

ускунани тугатишда олинган бошқа даромад (қайта баҳолаш сальдоси ҳамда металлолом ва яроқли деталларнинг келиб тушиши ҳисобига) – 700 минг сўм;

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши (тугатилаётган ускунани қайта баҳолаш сальдоси) – 250 минг сўм;

ҳисобга қабул қилинган ҚҚС – 10 500 минг сўм, бюджетга ўтказилган ҚҚС – 15 500 минг сўм;

ҚҚС тўланганлиги муносабати билан камайишни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ – 3 261,25 минг сўм, улардан «Камолот» жамғармасига – 260,9 минг сўм, бюджетга (қўшимча ҳисоблашларсиз) – 3 000,35 минг сўм ўтказилди.

Корхона ишлаб чиқариш цехлари (6 300 кв.м) ҳамда 4 қаватли бинодаги ижарага олган офис (200 кв.м) эгаллаган ер участкасининг майдонидан келиб чиқиб, ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди. Жорий йилнинг ҳар бир чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори 324,285 минг сўмни ташкил қилди.

 

IV чоракда:

43 200 минг сўмлик маҳсулотлар реализация қилинди, шу жумладан ҚҚС – 7 200 минг сўм;

ҚҚС ҳисобга олинмаган, таннархи 5 000 минг сўмлик маҳсулотлар хайрия жамғармасига текинга берилди.

 

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларни ҳисобга оламиз:

ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчи корхоналар бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТни ҚҚС суммасига (ҳисоблаб ёзилган ва ҳисобга қабул қилинган ҚҚС ўртасидаги фарққа) бироқ ЯСТ суммасининг 50%идан кам бўлмаган суммага камайтирадилар.

ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишда Кодекснинг VII бўлими қоидаларига амал қилиш лозим. ҚҚС бўйича ҳисобот 2439-сон Қарорга 3-иловада келтирилган шаклларда (кейинги ўринларда – ҚҚС ҳисоб-китоби) тақдим этилади;

ҳақ эвазига реализация қилиш сингари текинга маҳсулот бериш ҳам ҚҚС бўйича оборот ҳисобланади (Кодекснинг 199-моддаси биринчи қисмининг 1-банди). Иккинчи ҳолатда ҚҚС берилган маҳсулот таннархига ҳисоблаб ёзилади, бераётган тараф тўловчи бўлади. Ўз маблағлари ҳисобига ҚҚС тўлашга оид харажатлар бошқа операцион харажатларга киритилади (9430-ҳисобварақ);

ЯСТ ҳисоб-китобида солиқ солинадиган тушумга текинга берилган маҳсулот таннархи киритилади. Бироқ агар маҳсулот экологик, соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига берилган бўлса, у ялпи тушум ҳисоб-китобида (Кодекснинг 355-моддаси) ва ЯСТ бўйича ҳисоботни тўлдиришда ҳисобга олинмайди.

 

Йил якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоб қилинади:

солиқ солинадиган оборотлардан ҳисобланган ҚҚС – 34 200 минг сўм (26 000 + 7 200 + 5 000 х 20%);

ҳисобга қабул қилинган ҚҚС – 10 500 минг сўм.

 

Йил якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС – 23 700 минг сўм (34 200 – 10 500) ҚҚС ҳисоб-китобининг 050-сатрида кўрсатилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 100-сатрига кўчирилади. Йил давомида 15 500 минг сўмлик ҚҚС бюджетга ўтказилганлиги боис, йил якунлари бўйича 8 200 минг сўм (23 700 – 15 500) тўланиши лозим.

Йил якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси қуйидагича аниқланади:

корхонанинг соф тушуми (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 166 000 минг сўмни (130 000 + 43 200 – 7 200) ташкил қилади;

III чорак учун ҳисоботда кўрсатилган бошқа даромадлар – 700 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 020 ва 010-сатрлари; Ҳисоб-китобнинг 030-сатри) йил якунлари бўйича ЯСТ ҳисоб-китоби ва унга 2-илованинг айнан шу сатрларига кўчирилади;

йиллик солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 166 700 минг сўмни (166 000 + 700) ташкил қилади. У II чоракда тугатилган ускунани қўшимча баҳолаш сальдосига – 250 минг сўмга камайтирилади (Ҳисоб-китобга 4-илованинг 0207 ва 010-сатрлари; Ҳисоб-китобнинг 0502 ва 050-сатрлари);

йил якунлари бўйича солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 0602 ва 060-сатрлари) 166 450 минг сўмни (166 700 – 250) ташкил қилади;

ишлаб чиқариш корхоналари учун белгиланган ставка – 5% бўйича ЯСТ суммасини аниқлаймиз (Ҳисоб-китобнинг 070-сатри).

ЯСТ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 090-сатри) 8 322,5 минг сўмни (166 450 х 5%) ташкил қилади. ҚҚСнинг ҳисоб-китоб суммаси (23 700 минг сўм) ЯСТ суммасидан 50%га кўплиги боис ЯСТни фақат 50%га, яъни 4 161,25 минг сўмга камайтириш мумкин.

Бир йил учун ЯСТ суммаси – 4 161,25 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 120-сатри) қуйидагича тақсимланади:

«Камолот» жамғармасига (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри) – 332,9 минг сўм (4 161,25 х 8%);

бюджетга (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри) – 3 828,35 минг сўм (4 161,25 – 332,9).

 

Кейинчалик ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини унинг энг кам миқдори – 3 баравар ер солиғи миқдори билан таққослаймиз ва олинган маълумотларни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобида (кейинги ўринларда – Маълумотнома-ҳисоб-китоб) кўрсатамиз. Бизнинг мисолимизда IV чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 324,285 минг сўмга тенг.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот даври ва III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари маълумотлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган IV чорак учун солиқ солинадиган ялпи тушум ва белгиланган солиқ ставкаси – 5%дан келиб чиқиб ҳисобланади. Ушбу сумма 1 800 минг сўмга (166 700 – 130 700) х 5%) тенг.

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан ошганлиги боис қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди.

 

Йил якунлари бўйича бюджетга ҳисоб-китоб бўйича 3 828,35 минг сўм тўланиши лозим эди (Ҳисоб-китобнинг 130, 180-сатрлари). Илгари амалга оширилган тўловларни ҳисобга олган ҳолда 828 минг сўм (3 828,35 – 3 000,35) ЯСТ ўтказилади.

 

3-вазият.

УЛГУРЖИ САВДО БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ, ИЖАРАГА БЕРИШ ВА ЛИЗИНГДАН ДАРОМАД ОЛАДИГАН КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кичик корхона Тошкентда улгуржи савдо билан шуғулланади (аввалги йил якунларига кўра асосий фаолият тури) ва майдони 1 000 кв.метрлик бўш омборхоналарни бошқа улгуржи савдо корхонасига товарларни сақлаш учун ижарага беради. Шартномага кўра ижара ҳақи ойига 3 000 минг сўм этиб белгиланган. Бундан ташқари, 2014 йилнинг апрель ойидан корхона лизинг бўйича хизматлар кўрсатмоқда.

Кадастр ҳужжатларига кўра корхона офиси ва омборхоналари жойлашган ер участкасининг умумий майдони 1 668 кв.метрга тенг.

 

9 ой учун ялпи тушум 87 300 минг сўмни ташкил қилди, шу жумладан:

улгуржи товар обороти – 54 000 минг сўм, ундан таннархи 5 600 минг сўмга тенг бўлган товарлар 3 200 минг сўмга сотилган;

ижара ҳақи – 27 000 минг сўм;

лизинг бўйича даромадлар (фоизлар) – 6 300 минг сўм.

9 ой якунлари бўйича ЯСТ 4 170 минг сўмни ташкил қилди (қўшимча ҳисоблашсиз). 9 ой мобайнида ЯСТ бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда бюджетга 7 035 минг сўм ўтказилган (2 865 минг сўм ортиқча тўлов юзага келган).

 

IV чоракда қуйидагилар келиб тушган:

ижара ҳақи – 9 000 минг сўм;

лизинг бўйича фоизлар – 3 000 минг сўм.

Декабрь ойида воситачилик шартномаси бўйича комитент корхона воситачи чет ташкилотга ўз товарларининг бир қисмини реализация қилиш учун ўтказди. Товар пировард харидорга 5 000 минг сўмга реализация қилинди, ундан 500 минг сўми – воситачининг ҳақи. Комитентнинг ҳисоб-китоб рақамига 4 500 минг сўм келиб тушди.

IV чоракда мустақил равишда 12 000 минг сўмлик товарлар реализация қилинди.

Чорак мобайнида ЯСТ бўйича бўнак тўловлари – 1 400 минг сўм ушлаб қолинган.

Йил учун ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар инобатга олинади:

  • савдо корхоналари учун тушум деганда товар обороти – муайян вақт мобайнида савдо фаолиятини амалга оширишда товарларни сотишдан олинган ёки олиниши лозим бўлган пул кўринишидаги маблағлар тушунилади (Кодекснинг 355, 22-моддалари). Воситачи орқали товарларни сотишда товар обороти уларни реализация қилишнинг пировард қиймати, яъни харидор томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) сумма ҳисобланади. Воситачилик ҳақи суммаси комитентнинг ялпи тушумини камайтирмайдиган харажати ҳисобланади (9410-«Сотиш харажатлари» ҳисобварағи);
  • лизингга оид хизматлар кўрсатувчи корхоналар 2017 йил 1 январга қадар, асосий фаолият тури бўйича даромадлар ёки бошқа даромадлар ҳисобланишидан қатъи назар, лизингдан олинган фоизлардан ЯСТ тўламайдилар (Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарорига 5-илова).  Агар корхонанинг лизингдан олинган даромадлари умумий ялпи тушум ҳажмининг 80%ини ва ундан ортиғини ташкил қилса, ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод қилинади.

Ҳисоботда лизинг бўйича фоизлар қуйидагича кўрсатилади:

Ҳисоб-китобга 2-иловада ва Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида – бошқа даромадлар таркибида;

Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида – асосий фаолият тури бўйича.

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг лизинг бўйича фоизлар суммасига камайтирилиши ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада (0302, 030, 010-сатрлар) ва камайишларнинг умумий суммаси таркибида ЯСТ ҳисоб-китобининг 0502 ва 050-сатрларида кўрсатилади.

  • тезкор ижарага беришдан олинган даромадлар ҳам асосий ёки бошқа даромадлар бўлиши мумкин. Агар реализациянинг умумий ҳажмида ижарадан олинган тушум улуши устунлик қилса, мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланади, унга 6%лик ставкада ЯСТ солинади (реализациянинг умумий ҳажмида савдо шохобчаларини ижарага беришдан даромадлар 60%дан ортиқни ташкил этса, ЯСТ ставкаси 30%га тенг). Бошқа даромадлар, шу жумладан ижарага беришдан олинган даромадларга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади.

Шуни эътиборга олиш керакки, шартномага мувофиқ кўчмас мулк объектларини (хоналарни) ижарага беришдан олинган даромадга, агар у давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига асосан ҳисобланган суммага тенг ёки ундан ошадиган бўлса, ЯСТ солинади (2014 йилда Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимининг 14.01.2014 йилдаги 48-сон қарорида белгиланган ставкалар амал қилган). Ҳақиқатдаги ва белгиланган энг кам ижара ҳақи ЯСТ ҳисоб-китобига 1-иловада ўзаро таққосланади. Якуний натижа (ушбу суммалар ўртасидаги ижобий фарқ) Ҳисоб-китобга 2-илованинг 035-сатрида ёки Ҳисоб-китобнинг 026-сатрида бошқа даромадлар таркибига киритилади.

 

Бизнинг мисолимизда йил якунлари бўйича корхонанинг асосий фаолият тури улгуржи савдо деб, ижара тўловлари ва лизинг бўйича фоизлар эса бошқа даромадлар деб ҳисобланади.

Бошқа даромадлар суммасини аниқлаш учун шартномада белгиланган ижара ҳақи (ойига 3 000 минг сўм) давлат кўчмас мулкининг энг кам ижара ставкаси йилига 1 кв.м учун 11,25 минг сўм) бўйича ҳисобланган сумма билан таққосланади. Ҳисоб-китобга 1-иловада қуйидагилар кўрсатилади:

011-сатрда – ижарага берилган жойнинг умумий майдони – 1 000 кв.м, ижарага олинган жойдаги ижарачининг фаолият тури – улгуржи савдо, объект жойлашган жой – Тошкент шаҳри кўрсатилади;

021-сатрда – 1 кв.м учун бир йилги ижара ҳақининг энг кам ставкаси – йилига 11,25 минг сўм;

031-сатрда – шартномада белгиланган ижара ҳақининг йиллик суммаси – 36 000 минг сўм (3 000 х 12 ой);

041-сатрда – энг кам ижара ҳақининг йиллик суммаси – 11 250 минг сўм (1 000 кв.м х 11,25);

051, 061 ва 060-сатрларда – энг кам ижара ҳақининг бир йил ҳисобидаги ҳақиқатдаги ижара ҳақидан ошиши кўрсатилади.

Биз келтирган мисолда ошиш мавжуд эмас, шу боис ЯСТ шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ҳисобланиши керак. Ҳисоб-китобга 1-илованинг 051, 061 ва 060-сатрларида, шунингдек 2-илованинг 035-сатрида «0» кўрсатилади.

Бошқа даромадлар 45 300 минг сўмни ташкил қилади (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри; Ҳисоб-китобнинг 030-сатри), шу жумладан:

ижара ҳақи суммаси – 36 000 минг сўм (27 000 + 9 000);

лизинг бўйича фоизлар – 9 300 минг сўм (6 300 + 3 000).

Йил учун товар обороти (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри) 71 000 минг сўмга (54 000 + 5 000 + 12 000) тенг.

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум таркибига товар обороти, бошқа даромадлар ва III чоракда юзага келган товарларнинг таннархи ва реализация қилинган нархи ўртасидаги фарқ киритилади. Йил якунлари бўйича солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 118 700 минг сўмни (71 000 + 45 300 + 2 400) ташкил қилади. Ялпи тушумни ПҚ-1754-сон Қарорга мувофиқ ЯСТ солинмайдиган лизинг бўйича фоизлар суммасига – 9 300 минг сўмга камайтирамиз. Ушбу сумма  4-иловада (0302, 030, 010-сатрлар) кўрсатилади ҳамда Ҳисоб-китобнинг 0502 ва 050-сатрларига кўчирилади, кейин эса ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) – 109 400 минг сўм (118 700 – 9 300) аниқланади. 

 

Йил якунлари бўйича ЯСТ суммаси – 5 470 минг сўм (109 400 х 5%) Ҳисоб-китобнинг 090, 0902, 120 ва 130-сатрларида кўрсатилади.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган суммани аниқлаш учун IV чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ва ҳисоб-китоб суммасини таққослаймиз ва Маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдирамиз. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

ер участкасининг умумий майдони (ижарага берилган хоналарни ҳисобга олган ҳолда) – 0,1668 га;

 Тошкент шаҳри бўйича энг кам ер солиғи ставкаси – 1 га учун 15 млн сўм;

омборхоналарга эга улгуржи савдо корхоналари учун белгиланган пасайтирилган коэффициент – 0,35.

 

Шу тариқа, IV чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатри) қуйидаги суммага тенг бўлади:

3 х 0,1668 га х 15 000 х 0,35 / 4 = 656,775 минг сўм.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври ва III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари маълумотлари фарқи) ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.

 

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатри):

(118 700 – 89 700) х 5% = 1 450 минг сўмни ташкил қилади.

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан ошганлиги боис қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди.

 

Йил якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси 5 470 минг сўмни (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) ташкил қилади. Бироқ йил мобайнида 8 435 минг сўм (7 035 + 1 400) тўланган – ортиқча тўлов 2 965 минг сўмни (8 435 – 5 470) ташкил қилади. Бу сумма Кодекснинг 56-58-моддаларида белгиланган тартибда солиққа оид қарзларни сўндириш учун ҳисобга олинади ёки корхонага қайтарилади.

 

4-вазият.

ЮК ТАШИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Юк ташиш билан шуғулланувчи корхона Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, «Камолот» жамғармасига ажратмалар тўлайди. Корхона ўз биноси (офис) ер участкасининг майдони (280 кв.м) ҳамда автомобилларни сақлаш учун фойдаланиладиган, ижарага олинган ер участкасининг майдонидан (2 000 кв.м) келиб чиқиб, ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди.

 

9 ой якунларига кўра хизматлар кўрсатишдан тушум 53 600 минг сўмни ташкил этди, бошқа даромадлар – 3 565 минг сўм, жумладан:

қарз бўйича фоизлар – 415 минг сўм;

тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар объектини реализация қилишдан фойда – 3 150 минг сўм.

Бюджетга ЯСТ – 3 135,355 минг сўм тўланган, ЯСТнинг энг кам миқдорига қадар қўшимча ҳисоблаш суммаси – 2,755 минг сўм ҳам киритилган. «Камолот» жамғармасига 272,4 минг сўм ўтказилган.

 

IV чоракда хорижий корхона билан тузилган контракт бўйича Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юклар ташилган. Буюртмачи кўрсатилган хизматлар учун 12 500 минг сўм ўтказди. Бундан ташқари, корхонага қарз бўйича фоизлар – 249 минг сўм ҳисоблаб ёзилган, улардан тўлов манбаида солиқ (24,9 минг сўм) ушлаб қолинди, корхонага эса 224,1 минг сўм ўтказилди.

 

Йил учун ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар ­эътиборга олинади:

хорижий давлатнинг юридик шахсига, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилган хизматлар хизматлар экспорти деб тан олинади. Корхоналар товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясининг умумий ҳажмидаги хизматлар экспорти улушига боғлиқ ҳолда ЯСТнинг камайтирилган ставкасини қўллайдилар. Агар экспорт улуши қуйидагиларни ташкил қилса:

15%дан 30%гача – белгиланган ставка 30%га камайтирилади (ЯСТ 6% ўрнига 4,2%лик ставка бўйича тўланади);

30% ва ундан юқори бўлганда – ставка 50%гача камайтирилади (ЯСТ 3%лик ставка бўйича тўланади).

Камайтирилган ставка экспортчи корхонанинг бошқа даромадларига ҳам қўлланилади.

Экспорт улушига боғлиқ ҳолда ЯСТ ставкасидаги тузатишлар Ҳисоб-китобга 6-иловада кўрсатилади. Камайтирилган ставка Ҳисоб-китобнинг 0801-сатрига кўчирилади;

асосий фаолият тури юк ташиш хизматларини кўрсатиш ҳисобланган корхона белгиланган энг кам миқдор – ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган суммада ЯСТ тўлайди. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда  автотранспортни сақлаш учун ер участкаларига эга бўлган юк ташувчи корхоналар 0,35 пасайтирувчи коэффициентини қўллайдилар.

 

Йил якунларига кўра хизматлар кўрсатишдан тушган тушум (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри) 66 100 минг сўмни (53 600 + 12 500) ташкил қилди.

Корхонанинг бошқа даромадлари йил учун қарз бўйича фоизлар ва III чоракда асосий воситалар объектини реализация қилишдан олинган фойдани ўз ичига олади. Бошқа даромадлар суммаси – 3 814 минг сўм (3 565 + 249) – Ҳисоб-китобга 2-илованинг 020 ва 010-сатрларида кўрсатилади ҳамда ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатрига кўчирилади.

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 69 914 минг сўмни (66 100 + 3 814) ташкил қилади.

4-илова «Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши»да 0202 ва 010-сатрлар тўлдирилади. Бизнинг ҳолатда солиқ тўлов манбаида ушланганлиги боис қарзлар бўйича фоизлар суммасига камайтириш амалга оширилади. Шуни эътиборга олиш керакки, олувчида ҳақиқатда келиб тушган пул маблағлари эмас, балки ҳисоблаб ёзилган фоизлар суммаси, яъни 664 минг сўм (415 + 249) кўрсатилади.

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) 69 250 минг сўмни (69 914 – 664) ташкил қилади.

Юк ташиш билан шуғулланувчи корхоналар ЯСТни 6%лик ставка бўйича ҳисоблайдилар. IV чоракда экспортга оид хизматлар кўрсатилди. Шу сабабли йил мақсадида ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда камайтирилган ставкани қўллаш мақсадида умумий реализация ҳажмида экспорт улушини аниқлаш лозим. У 19%га (12 500 / 66 100 х 100) тенг, тегишинча, йил якунлари бўйича ЯСТ 4,2%лик ставка бўйича ҳисобланади (6 – 6 х 30%). Мазкур маълумотлар Ҳисоб-китобга 6-иловада кўрсатилади, Ҳисоб-китобнинг 0801-сатрига тузатилган солиқ ставкаси – 4,2% кўчирилади. 

 

Шу тариқа, йил учун ЯСТ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 0902, 090, 120-сатрлари) 2 908,5 минг сўмга (69 250 х 4,2%) тенг. Шундан:

«Камолот» жамғармасига (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри) – 232,68 минг сўм (2 908,5 х 8%);

бюджетга (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри) – 2 675,82 минг сўм (2 908,5 – 232,68).

Кейинчалик Маълумотнома-ҳисоб-китобда ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси ва унинг энг кам миқдори билан таққосланади.

 

IV чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори:

3 х 10 571,346 х 0,228 х 0,35 / 4 = 632,695 минг сўмни ташкил қилади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври ва III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари маълумотлари фарқи) ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланади. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини аниқлашда экспорт муносабати билан имтиёзлар (шу жумладан камайтиришлар) ва камайтирилган ставка ҳисобга олинмайди.

 

IV чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

(69 914 – 57 165) х 6% = 764,94 минг сўмга тенг.

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кўплиги сабабли IV чорак учун қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди. ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрига III чорак учун қўшимча ҳисоблаш суммаси – 2,755 минг сўм кўчирилади.

 

Йил якунларига кўра бюджетга (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) 2 678,575 минг сўм (2 675,82 + 2,755) тўланиши лозим. ЯСТ бўйича илгари тўланган суммаларни ҳисобга олган ҳолда ортиқча тўлов юзага келади:

бюджетга – 456,78 минг сўм (2 678,575 – 3 135,355);

«Камолот» жамғармасига – 39,72 минг сўм (232,68 – 272,4).

 

 

ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича тавсиялар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»), «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия»), «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон-маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

3Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Диққат! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда кўрсатилган. ЯСТ бўйича ҳисоботда барча кўрсаткичлар сўмда яхлит рақамларда кўрсатилган.

 

 

МАВЗУГА ОИД САВОЛЛАР

 

ЭНГ КАМ МИЈДОРНИ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРДА ҲИСОБЛАЙМИЗ 

 

2015 йилда ягона солиқ тўлови тўловчилари ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда энг кам ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда ер солиғининг қандай ставкаларини қўллайдилар?

Бош бухгалтер.

 

– ЯСТнинг энг кам миқдори ер участкаси (ижарага олинган хона) жойлашган жой учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди).

2015 йилда энг кам ЯСТ суммасини аниқлаш учун Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 20-иловада белгиланган ер солиғининг энг кам ставкалари қўлланади:

 

2015 ЙИЛДА ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН ЕР СОЛИҒИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ

Шаҳар, вилоят

 

Энг кам ставка белгиланган иқтисодий зона

 

1 га учун ер солиғининг энг кам ставкаси (сўм)

 

Тошкент

 

5

 

17 250 000

 

Оқтош

 

3

 

6 354 332

 

Олмалиқ

 

4

 

8 969 675

 

Ангрен

 

4

 

8 969 675

 

Андижон

 

4

 

12 157 048

 

Асака

 

3

 

6 354 332

 

Оҳангарон

 

3

 

6 338 018

 

Бекобод

 

3

 

6 338 018

 

Беруний

 

3

 

6 660 309

 

Бухоро

 

4

 

8 550 942

 

Ғиждувон

 

3

 

5 955 602

 

Гулистон

 

3

 

6 567 559

 

Денов

 

3

 

6 851 661

 

Жиззах

 

4

 

8 550 942

 

Питнак

 

3

 

5 955 602

 

Зарафшон

 

3

 

5 955 602

 

Когон

 

3

 

5 955 602

 

Қорасув

 

3

 

6 354 332

 

Қарши

 

4

 

8 550 942

 

Косонсой

 

3

 

6 354 332

 

Каттақўрғон

 

3

 

6 354 332

 

Қўқон

 

4

 

8 550 942

 

Қува

 

3

 

5 955 602

 

Қувасой

 

3

 

5 955 602

 

Қўнғирот

 

3

 

5 993 864

 

Марғилон

 

3

 

5 955 602

 

Навоий

 

4

 

8 550 942

 

Наманган

 

4

 

12 157 048

 

Нукус

 

4

 

8 309 268

 

Самарқанд

 

4

 

12 157 048

 

Сирдарё

 

3

 

5 622 328

 

Тахиатош

 

3

 

6 660 309

 

Термиз

 

3

 

7 813 297

 

Тўрткўл

 

3

 

5 622 328

 

Урганч

 

4

 

8 550 942

 

Ургут

 

3

 

6 354 332

 

Учқудуқ

 

3

 

5 955 602

 

Учқўрғон

 

3

 

6 354 332

 

Фарғона

 

4

 

8 550 942

 

Ҳаққулобод

 

3

 

6 354 332

 

Хонобод

 

3

 

6 354 332

 

Хива

 

3

 

5 955 602

 

Хўжайли

 

3

 

6 993 669

 

Чортоқ

 

3

 

6 354 332

 

Чимбой

 

3

 

5 993 864

 

Чирчиқ

 

4

 

8 969 675

 

Чуст

 

3

 

6 354 332

 

Шаҳрисабз

 

3

 

5 955 602

 

Шаҳрихон

 

3

 

6 354 332

 

Ширин

 

3

 

5 622 328

 

Янгиобод

 

3

 

6 338 018

 

Янгиер

 

3

 

5 622 328

 

Янгийўл

 

3

 

6 338 018

 

Бошқа кичик шаҳарлар

 

Қорақалпоғистон Республикаси:

 

 

 

шимолий зона

 

3

 

4 627 793

 

марказий зона

 

3

 

5 141 519

 

жанубий зона

 

3

 

5 715 186

 

Андижон

 

3

 

6 354 332

 

Бухоро

 

3

 

5 955 602

 

Жиззах

 

3

 

5 955 602

 

Қашқадарё

 

3

 

5 955 602

 

Навоий

 

3

 

5 955 602

 

Наманган

 

3

 

6 354 332

 

Самарқанд

 

3

 

6 354 332

 

Сурхондарё

 

3

 

6 851 661

 

Сирдарё

 

3

 

5 622 328

 

Тошкент

 

3

 

6 338 018

 

Фарғона

 

3

 

5 955 602

 

Хоразм

 

3

 

5 955 602

 

Туман марказлари ҳисобланган шаҳарчалар ва
қишлоқ аҳоли пунктлари

 

Қорақалпоғистон Республикаси:

 

 

 

шимолий зона

 

2

 

4 627 793

 

марказий зона

 

2

 

5 141 519

 

жанубий зона

 

2

 

5 715 186

 

Андижон

 

2

 

6 354 332

 

Бухоро

 

2

 

5 955 602

 

Жиззах

 

2

 

5 955 602

 

Қашқадарё

 

2

 

5 955 602

 

Навоий

 

2

 

5 955 602

 

Наманган

 

2

 

6 354 332

 

Самарқанд

 

2

 

6 354 332

 

Сурхондарё

 

2

 

6 851 661

 

Сирдарё

 

2

 

5 622 328

 

Тошкент

 

2

 

6 338 018

 

Фарғона

 

2

 

5 955 602

 

Хоразм

 

2

 

5 955 602

 

 

 

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИ ЮРИТИЛМАГАНДА 

 

Ишлаб чиқариш корхонамиз 2014 йилда янги маҳсулотни ўзлаштирганлиги сабабли товар ишлаб чиқара олмади. Сифат билан боғлиқ муаммолар юзага келди, техник шартлар ва сифат сертификатини олиш жараёни чўзилиб кетди. Шу сабабли фақат ижарага бериш ва асосий воситаларни реализация қилишдан даромад олдик.

2014 йилда энг кам ЯСТ ишлаб чиқариш корхоналари учун пасайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган. Йил якунларига кўра ЯСТни қўшимча ҳисоблаш зарурми? Буни қандай амалга ошириш, ўтказиш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш керак? Қўшимча ҳисобланган солиқни тўлаётганда тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича имтиёзни қўллай оламизми?

Бош бухгалтер. 

 

– Кўп тармоқли корхоналар ЯСТнинг энг кам миқдори турини (ер солиғи ёки қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда) белгилаш, шунингдек ер солиғининг 3 бараварига тенг миқдордаги энг кам ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилиши қонуний бўлиши учун ҳар чоракда ўсиб бормайдиган якун билан фаолиятнинг асосий турини аниқлашлашлари керак.

Хатингизга қараганда, 2014 йилда корхонангизнинг асосий фаолият тури мол-мулкни ижарага бериш бўлган. Тегишинча, Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 (бундан кейин – 2203-сон Низом) мувофиқ ЯСТ ер солиғининг 3 баравари миқдоридаги энг кам миқдорни ҳисобга олиб тўланади.

Энг кам ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда 0,5 пасайтирувчи коэффициентини асосий фаолият тури товарлар ишлаб чиқариш бўлган микрофирма ва кичик корхоналар қўллашга ҳақли (2203-сон Низомга 1-илова). Фаолиятингизнинг асосий тури мол-мулкни ижарага бериш бўлган экан, сиз пасайтирувчи коэффициентни қўллай олмайсиз. Шу сабабли энг кам ЯСТ пасайтирувчи коэффициент билан белгиланган 2014 йилнинг аввалги ҳисобот даврлари учун аниқлаштирилган Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китоби (2203-сон Низомга 2-илова), шунингдек Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китоби (2203-сон Низомга 3-илова) ва Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини2 тақдим этишингиз лозим.

Агар қайта ҳисоб-китобдан сўнг сизда қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммалари юзага келса, улар бюджетга пеня билан тўланиши керак. Бунда 2203-сон Низомнинг 12-бандида назарда тутилишича, белгиланган тартибда ЯСТни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасини ягона солиқ тўловининг кечиктирилган суммаларини тўлаш билан бир вақтда тўлайдилар. Фаолият юритувчи корхоналар бўлиб-бўлиб тўлашни текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли (Солиқ кодексининг 54-моддаси).

Бухгалтерия ҳисобида пеняни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ бўйича қўшимча ҳисобланган суммаларнинг тўланиши қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

ЯСТ бўйича қўшимча ҳисобланган суммалар акс эттирилган

 

Дебет 9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»

 

Кредит 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасига пеня ҳисоблаб ёзилган

 

Дебет 9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

Қўшимча ҳисобланган ЯСТ ва пеня тўланган

 

Кредит 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

1МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова. 

 

«Norma ekspert» мутахассислари тайёрладилар 

Прочитано: 3030 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика