Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 5 / Бевосита мулоқот

Ҳисобот йилда бир мартагина топширилади

Сизга долзарб масала хусусида мурожаат қиляпман. Уни ҳал қилиш бобида инстанциялар дудмал жавоб беришяпти. Бироқ бухгалтерияда ҳамма нарса тушунарли ва очиқ-ошкор бўлиши керак. Бизнинг ташкилотимиз мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади (ХХТУТ бўйича коди – 15271). Ишлаб чиқариш зарурати сабабли ходимимиз бўлган жисмоний шахсдан юк машинасини ижарага олишга қарор қилдик. Бундан ташқари, биз ходимимиз бўлмаган бошқа жисмоний шахсдан жойни ижарага олганмиз. Автотранспортни ижарага олиш шартномасини нотариал тасдиқлатиб, унда ҳар ойлик ижара ҳақи – 450 000 сўмни белгиладик.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадларга киради (Солиқ кодекси 176-моддасининг 3-банди) ва даромад тўлаш манбаида ЖШДС бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодекси 184-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди). Ташкилотимиз ижара ҳақидан даромад солиғини ушлайди ва уни солиқ органларига ўтказади. Ижара ҳақи суммаси Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга 3-илованинг 031-«Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар» сатрида акс эттирилади. Шунингдек у Маълумотларнинг ва уларга иловаларнинг мулкий даромадларни ўз ичига оладиган бошқа сатрларига киритилади. Бироқ солиқ инспекторлари ҳисоботларда ижара ҳақи ва ундан ушланган даромад солиғини кўрсатмаслик керак деб қатъиян таъкидлашади.

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушланган суммалари тўғрисидаги маълумотларга 1-илованинг қайси сатрида тўланган ва жисмоний шахсдан ушланган ижарадаги мол-мулк учун сумма кўрсатилиши керак?

Д.Собирова,

бош бухгалтер.

 

– Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар киради (Солиқ кодексининг 176-моддаси 3-банди, бундан кейин – Кодекс). Уларни тўлаш манбаи юридик шахс ҳисобланиши сабабли жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш ҳамда маълумотларни солиқ ҳисоботига киритиш мажбурияти унинг зиммасига юклатилади (Кодекснинг 184 ва 185-моддалари).

Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасида (Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар 1-илова*) қуйидагиларни акс эттириш керак:

уларни ҳисоблаб ёзиш санасига мувофиқ келадиган сатр бўйича 2 ва 3-устунларда ЖШДСни чегирган ҳолда жисмоний шахсларга ҳисобланган мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси;

ЖШДСни ҳисоблаб ёзиш санасига мувофиқ келадиган сатр бўйича 5-устунда мол-мулкни ижарага беришдан жисмоний шахсларга ҳисоблаб ёзилган даромадлар суммасидан ҳисобланган ЖШДС суммаси;

уларни тўлаш санасига мувофиқ келадиган сатр бўйича 6 ва 7-устунларда жисмоний шахсларга пул шаклида тўланган (шу жумладан пластик карточкаларга қайд этилган), мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси;

ЖШДСни ўтказиш санасига мувофиқ келадиган сатр бўйича 12-устунда бюджетга ўтказилган ЖШДС суммаси.

Ушбу суммалар ана шу устунлар бўйича «Жами» сатрига ҳам киритилади.

Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкасида (Маълумотларга 3-илова) мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар «Жисмоний шахсларнинг даромадлари – жами» 01-сатри, «Мулкий даромадлар» 03-сатри ва «Мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар» 031-сатри бўйича киритилади. Мазкур Расшифровка йилига 1 марта, йил якунлари бўйича Маълумотлар тақдим этилганда топширилади.

 

*МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.


Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2265 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика