Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 5 / Божхона

Тузатиш киритиш вақти чекланмаган

Яқинда биз хом ашё ва ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келадиган бошқа товарларни доимий тарзда расмийлаштирадиган божхона постидан қарийб бир йил аввал расмийлаштирилган БЮД бўйича божхона қийматига тузатиш киритилиши муносабати билан бир неча миллион сўм тўлашимиз тўғрисида талабнома олдик. Ўша вақтда ушбу декларация декларантдан қабул қилинган, унга доир тўловлар тўланган эди. Табиийки, уларни биз ишлаб чиқарган ва сотган маҳсулот таннархига киритганмиз. Энди қўшимча ҳисоблаб ёзиш суммасини қаерга киритамиз? Ана шу салмоқли харажатлар бутун ишлаб чиқаришмизда акс этади. Нима учун биз бугун қачонлардир қайси бир божхоначи БЮДдаги ноаниқликни сезмаганлиги туфайли (агар бундай хато умуман бўлган бўлса) жабр кўришимиз керак? Божхона бўлар иш бўлганидан кейин бундай талабларни қўйишга ҳақлими?

ХФ директори.

 

Ҳа, божхона органи бундай ҳуқуққа эга. БҚТ-1 ва БҚТ-2 божхона қийматини тузатиш шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномага (ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 20.04.2000 йилда 920-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра божхона расмийлаштируви давомида; товар эгаси (декларант)га товар божхона қийматини вақтинча (шартли) баҳолаган ҳолда у танлаган божхона режимига мувофиқ фойдаланишга берилгандан кейин; шунингдек товар эркин муомалага чиқарилгандан кейин кўрсаткичларга тузатиш киритилиши мумкин.

Божхона кодексининг 112-моддасига кўра, Кодексга мувофиқ тўланмаган божхона тўловлари божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундирилади, товарларни нотижорат мақсадларида олиб ўтадиган жисмоний шахслардан ундириладиган тўловлар бундан мустасно бўлиб, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.

Бироқ шуни билиш лозимки, божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарлар чиқишига рухсат берилган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида амалга оширилиши мумкин. Бунда юридик шахслар божхона органига хабарнома юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари суммаларини, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли.

 

Маълумот учун! Қарздорлик вақти учун ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун боқимонда суммасининг 0,033%и миқдорида сўзсиз тартибда пеня ундирилади. Тадбиркорлик субъекти томонидан ортиқча тўланган суммалар бўлса ва уларнинг суммаси аниқланган қарзни қопласа, унга пеня ҳисоблаб чиқарилмайди. Пеня миқдори божхона тўловлари бўйича қарз суммасидан кўп бўлиши мумкин эмас.

 

Божхона тўловларини тўлашдан бўйин товланган ёки тўловчида пул маблағлари бўлмаган тақдирда ундирув қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Тузатиш киритилганда барча ҳисоб-китоблар божхона юк декларацияси қабул қилинган кунда амал қилган қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилади.

Шуни қайд этиш лозимки, божхона тўловларини ҳисоблаб ёзишнинг тўғрилиги учун декларант жавобгар. Шу сабабли у билан шартнома тузаётганда ғоятда эътиборли бўлиш ва молиявий хатога йўл қўйганлиги учун унинг жавобгарлиги чорасини назарда тутиш керак эди.

Божхона органи киритган тузатиш тўғрисида батафсил ахборотга эга эмаслигимиз сабабли унинг тўғри-нотўғрилиги тўғрисида ҳукм чиқара олмаймиз. Агар сиз божхона органи божхона қийматини тузатишга сизни нотўғри равишда мажбур қилди деб ҳисобласангиз, юқори турувчи божхона органига ёзма шикоят билан мурожаат қилишингиз ёки унинг талаблари юзасидан суд тартибида низолашишингиз мумкин. Бироқ шуни эътиборда тутиш лозимки, шикоят тақдим этиш божхонанинг шикоят қилинаётган қарори ижросини тўхтатмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1922 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика