Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 5 / Бевосита мулоқот

Ярмини ёзиб, ярмини ёдда сақлаймиз

Ҳисобланган ва бюджетга ўтказилган даромад солиғи ДСИнинг шахсий ҳисобварағи ва топширилган ҳисоб-китобда акс эттирилишининг бир-бирига мувофиқлигини қандай қилиб текшириш керак?

Н.Эргашева,

МЧЖ бухгалтери. 

 

 

– Шахсий ҳисобварақ карточкасининг «Тўлашга ҳисобланган» устунида ўтказиладиган ЖШДС суммасидан фоизли нисбатда ҳисобланган ЖШДС акс эттирилади. Ушбу фоиз жисмоний шахсларга аниқ санада тўланган даромадларнинг ушбу санада тўланиши керак бўлган ҳисобланган даромадларнинг умумий суммасига нисбатидан келиб чиқиб аниқланади.

 

МИСОЛ. 31 январда ходимларга ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда 10 000 000 сўмни ташкил этган иш ҳақи ҳисобланган. ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ЖШДС 1 000 000 сўмга тенг. Худди шу куни иш ҳақининг 50%и – 5 000 000 сўм ходимларнинг пластик карточкаларига, тўлиқ ҳажмда ЖШДС – 1 000 000 сўм бюджетга ўтказилган. 5 февралда иш ҳақининг қолган суммаси (5 000 000 сўм) ходимларга нақд пул билан тўланган.

Дастлаб иш ҳақининг 50%и тўланганлиги боис, тўлашга ҳисобланган солиқ суммаси ҳам худди шундай нисбатдаумумий ҳисобланган ЖШДС суммасининг 50%и (1 000 000 х 50% = 500 000 сўм) миқдорида белгиланади. Тегишинча, солиқнинг қолган қисми иш ҳақининг иккинчи қисмини тўлаш санасида «Тўлашга ҳисобланган» устунида акс эттирилади.

 

Шахсий ҳисобварақ карточкасини тўлдиришнинг ушбу хусусиятини билсангиз, солиқ хизмати органлари билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қийинчиликсиз солиштиришингиз мумкин.

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2099 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика