Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 5 / «Ишонч телефони» – ишончингиз гарови

1007 эшитади: Наманган вилояти

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун шарт-шароит яратиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоялашни таъминлашга қаратилган қонунлар, Президент ҳамда ҳукуматнинг соҳага оид фармон ва қарорларининг жойлардаги ижросини таъминлаш борасида прокуратура органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда, прокуратура органларида ўрнатилган «1007» рақамли «ишонч телефони» нафақат тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, балки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари масъул ва мансабдор шахсларининг масъулиятини оширишга қаратилганлиги билан ҳам эътиборлидир. Шунга қарамай, тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатларда амалий ёрдам берилишини сўраш билан бир қаторда, улар фаолиятига ноқонуний аралашганлик, маҳаллий ҳокимликлар томонидан уларга ноқонуний топшириқ ва мажбуриятлар юклашлик, мурожаатни кўриб чиқмаслик, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан асоссиз равишда узиб қўйишлик, айрим кадастр ва лойиҳалаштириш идоралари, банк муассасалари мутасаддиларининг йўл қўяётган қўпол хатти-ҳаракатлари юзасидан норозилик каби масалалар ҳамон кўплаб учраётганлиги таассуфланарли. 

 

2014 йил давомида Наманган вилоят прокуратура органларининг «ишонч телефонлари»га тадбиркорларнинг 152 нафаридан мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг 3 таси ноқонуний текшириш юзасидан, 1 таси ортиқча ҳисобот ва маълумот олиш, 7 таси мурожаатни кўриб чиқмаслик, 21 таси кредит маблағлари ажратилмаётганлиги ҳақида, 40 таси рухсатнома бериш ёки бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш масаласида, 75 та мурожаат давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа масалаларга доирдир.

Мурожаатларнинг 5 таси бошқа тегишли идорага ҳал этиш учун юборилган, 146 таси эса вилоят прокуратура идораларида кўриб чиқилиб, 24 таси бўйича тадбиркорлик субъектига қонун талаблари тушунтирилган ва 122 таси қаноатлантирилган. Хусусан, тадбиркорларнинг 28 нафарига кредит маблағлари ажратилган, 9 нафарининг пуллари ундириб берилди, 35 нафари тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, 7 нафарига бино ва ер майдони ажратиб берилишида кўмак берилди. Тадбиркорлик субъектларининг 4 нафарига коммуникация тармоқларига уланишда, 7 нафарига тегишли рухсатномалар олиб беришда ҳамда 32 нафарига бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатилди.

«Ишонч телефонлари»га келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳақида жойларга 6 та тақдимнома киритилди, ноқонуний қарорларга нисбатан 2 та протест келтирилди, 8 нафар шахс интизомий, 10 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 2,68 млн сўмлик зарарлар ихтиёрий равишда ундирилиб, судларга 5 та даъво аризалари киритилди ва жиддий қонунбузилиши юзасидан 1 та жиноят иши қўзғатилди.

 

тадбиркор биноли бўлди

Масалан, 22.02.2014 йилда Косонсой туман прокуратурасининг «ишонч телефони»га «Саванна» МЧЖнинг раҳбари мурожаат қилиб, туман ҳокимлиги томонидан аризаси ҳал этилмаётганлигидан норози бўлган. Ўрганишда тадбиркорлик субъектининг туман ҳокими номига 15.01.2014 йилда М.Аъзам МФЙда бўш турган бинони тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бериш ҳақидаги аризаси туман ҳокимлигининг масъул ходими А.Абдуллаевга чиқарилган. Бироқ мутасадди А.Абдуллаев мурожаатни 25.02.2014 йилга қадар кўриб чиқмаган ва муаллифга бу ҳақда маълум ҳам қилмаган.

Текшириш якуни бўйича Косонсой туман прокуратураси томонидан 25.02.2014 йилда фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун А.Абдуллаевга нисбатан МЖТКнинг 43-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида иш қўзғатилди.

Туман прокуратураси аралашуви билан Косонсой тумани М.Аъзам МФЙда жойлашган бўш турган бинолари ушбу МЧЖга фойдаланиш учун рухсат бериш ҳақида Косонсой туман ҳокимининг 29.04.2014 йилда махсус қарори қабул қилинди.

Шунингдек, «Бехруз ғишт саноат» МЧЖ раҳбари Тўрақўрғон туман прокуратурасининг «ишонч телефони»га қилган ўз мурожаатида ғишт ишлаб чиқариш учун ер майдони ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраган туман прокуратураси аралашувидан сўнг тадбиркорга туман ҳокимининг хом ғишт ишлаб чиқариш цехи қуриш учун Ахси маҳалласи ҳудудидан 1 га ер майдони ажратиб берилиши таъминланди.

 

ноқонуний текширувчилар жавобгарликка тортилди

Поп туманидаги «Замин ичра олға қадам» МЧЖ раҳбари туман прокуратураси «Ишонч телефони»га қилган мурожаати юзасидан ўтказилган ўрганишда туман Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг (ДСЭНМ) бош врачи М.Исломов ҳамда врач ёрдамчиси С.Абдураҳмановалар мазкур МЧЖнинг фаолиятига ғайриқонуний тарзда аралашиб, корхона ишчи-ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги, ишлаб чиқариш цехида кундалик тозалаш ишлари амалга оширилмаганлиги ҳақида маълумотнома тузиб, ноқонуний текшириш ўтказишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман прокуратураси қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлиги учун М.Исломов ва С.Абдураҳмановаларга нисбатан МЖТКнинг 2411-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатган.

 

фермер маблағлари ундирилди

Косонсой туманидаги «Сеҳрли ўлка маскани» фермер хўжалигининг раҳбари туман прокуратурасининг «ишонч телефони»га мурожаат қилиб, «Косонсой туман МТП» ОАЖнинг пул маблағларини асоссиз равишда тўлаб бермаётганлиги устидан шикоят қилган. Ўрганиш якуни бўйича туман прокуратураси мазкур ОАЖдан фермер хўжалиги фойдасига 2 006 451 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризасини вилоят хўжалик судига киритиб, фермер хўжалигига маблағларини ундириб берилиши таъминланди.

 

тадбиркорлар билан юзма-юз учрашувлар самараси

Прокуратура органлари томонидан ҳокимликлар ва бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида тадбиркорлар билан жами 383 маротаба бевосита учрашувлар ўтказилди. Уларда 16 мингдан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, 49 нафар тадбиркорлик субъектига банк муассасаларидан 1958,7 млн сўмлик кредит маблағлари олиб берилишига, 309 нафар тадбиркорга рухсатнома ҳужжатлари олиб берилишига, 18 нафар тадбиркорлик субъектига 35,6 га ер майдони ажратиб берилишига ҳамда 156 нафарига бошқа масалаларда амалий ёрдамлар кўрсатилган, 2 891 нафар тадбиркорга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Наманган шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар ҳокимлигида ўтказилган учрашувларда «Ҳабибахон савдо-саноат» хусусий корхонаси раҳбарининг мурожаати ўрганиб чиқилиб, узоқ йиллардан буён белгиланган мақсадларда фойдаланилмаётган, қаровсиз ҳолга келган «Навбаҳор» МФЙ ҳудудидаги бинони ҳокимият тасарруфига олиш ва тегишли тартибда хусусий корхонага ижарага ёки вақтинча фойдаланиш учун берилишини таъминлаш юзасидан шаҳар ҳокими номига тақдимнома киритилди ва кўрилган чора-тадбирлар натижасида мазкур бино уч томонлама шартнома асосида тадбиркорга олиб берилди ва у ишли бўлди.

Шунингдек, «Абдусалом» хусусий фирмасининг бошлиғи «Ахсикент» массивидаги автомобиль йўлларини таъмирлаш жараёнида унинг фирмасига қарашли бинога тортилган сув тармоғи узилиб қолганлигини баён қилиб, тармоқни қайта ишга туширишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатини ўрганиш давомида ариза муаллифининг биносига муқим сув тармоғи тортилиши таъминланди.

Аёллар сумкасини ишлаб чиқариш фаолияти учун янги олиб келинаётган технологияларни ўрнатишга қўшимча жой сўраган хусусий тадбиркорлардан бирига «Mushtariy International LTD»га қарашли биносидан қўшимча жой ажратилиши таъминланди.

Уйчи туман прокуратураси «Ғайрат фарм стар сервис» МЧЖга тумандаги 40-сонли мактаб-интернатнинг фойдаланмай ётган қўшимча биносини озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тиббий диагностика маркази қуриш учун 600,0 млн сўм инвестиция киритиш шарти билан ажратиб берилиши таъминланди.

Бундай амалий саъй-ҳаракатлар тадбиркорлик фаолиятини эркин амалга оширишда тўсиқ бўлаётган ҳар қандай иллатларнинг олдини олиш, бартараф этиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий мезонидир.

Бош прокуратура
Матбуот хизмати.

 

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, рухсатнома, лицензиялар бериш, ер ажратилиши, банк-молия хизматларидан фойдаланиш, ҳисоботлар топшириш билан боғлиқ бюрократик тўсиқларга дуч келсангиз, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти ва назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашилган, қонунга ҳилоф равишда текширишлар ўтказилган тақдирда ёхуд тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга оид ишлаб чиқилаётган ва амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли тузатишлар киритиш зарур деб ҳисобласангиз,

Сиз – тадбиркорлар ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш ҳамда таклифлар киритиш учун

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят прокуратураларининг  қуйидаги махсус «ишонч телефонлари» рақамларига ёки «1007» қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришингиз мумкин.

 

Прокуратура органлари

 

Ишонч телефонлари

 

1.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

 

(0371) 232-43-91;
232-45-40

 

2.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти

 

(0371) 233-84-20

 

3.

 

Андижон вилоят прокуратураси

 

(0374) 228-47-26

 

4.

 

Бухоро вилоят прокуратураси

 

(0365) 221-57-68

 

5.

 

Жиззах вилоят прокуратураси

 

(0372) 226-04-62;
224-09-62

 

6.

 

Қашқадарё вилоят прокуратураси

 

(0375) 221-07-82

 

7.

 

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

 

(0361) 222-26-39

 

8.

 

Навоий вилоят прокуратураси

 

(0436) 225-07-17

 

9.

 

Наманган вилоят прокуратураси

 

(0369) 227-23-02

 

10.

 

Самарқанд вилоят прокуратураси

 

(0366) 235-07-34

 

11.

 

Сирдарё вилоят прокуратураси

 

(0367) 225-12-50

 

12.

 

Сурхондарё вилоят прокуратураси

 

(0376) 223-20-36

 

13.

 

Тошкент шаҳар прокуратураси

 

(0371) 271-12-26

 

14.

 

Тошкент вилоят прокуратураси

 

(0371) 277-76-18

 

15.

 

Фарғона вилоят прокуратураси

 

(0373) 244-17-54;
244-16-52 

 

16.

 

Хоразм вилоят прокуратураси

 

(0362) 227-46-01

 

 

«1007» қисқа рақамига қўнғироқ фақат «Uztelecom» телефон тармоқлари орқали амалга оширилади.

Республикамизнинг барча туман-шаҳар прокуратураларида ишонч телефонлари, фуқароларнинг кундалик қабули навбатчилик асосида узлуксиз ташкил этилган.

Ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингиз тезкорлик билан ҳимоя қилиниши таъминланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.

Прочитано: 4692 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика