Norma.uz

Ҳисобот топширувчилар диққатига!

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси нодавлат ва нотижорат ташкилотларини 2014 йил давлат статистик ҳисоботларини қонунда белгиланган муддатларда тақдим этишлари зарурлигини эслатади:

1-notijorat shakli «НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА 2014 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТ», нотижорат ташкилотлари (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ)дан ташқари) тақдим этадилар, тақдим этиш муддати 16 февралдан кечиктирмай;

1-NNT shakli «НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА 2014 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТ», жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тақдим этадилар, тақдим этиш муддати 2 мартдан кечиктирмай.

Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4453-сон Фармонига мувофиқ, 2015 йил 1 январдан бошлаб барча статистик ҳисоботлар электрон кўринишда тақдим этилиши лозим.

 

Барча маълумотлар www.stat.uz сайтида мавжуд.

Маълумот учун телефонлар: 230-88-29, 230-88-09.

Прочитано: 2124 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика