|
Қонун ижодкорлари нималар устида ишлашмоқда
|
|
Ахборот технологиялари
- Интерактив хизматлар имкониятларни кенгайтиради
Жисмоний шахс йиллик ҳисобланган солиқларини тўлагач, солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномани олиш учун бевосита солиқ идорасига бориб, ортиқча вақт йўқотмаса ҳам бўлади – энди уни электрон тарзда олиш имконияти юзага келди.
|
|
Бизнинг маслаҳатлар
- Даромад солиғидан имтиёз суғурта бадалига тааллуқли эмас
“Қишлоқ қурилиш банк”нинг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадларидан даромад солиғи ушланмаслигидан хабарим бор.
Лекин мазкур даромадлардан пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаш бўйича имтиёз борми?
- Аниқлаштирилган ҳисобот пеня тўлашдан озод этади
Механик хато оқибатида ҳисоботда январь ойи бўйича кўрсаткич 5 046 363 сўм 64 тийин ўрнига 504 636 364 сўм деб кўрсатилган. Агар мен механик хато билан топширилган ҳисоботимни аниқлаштириб берган тақдиримда пеня ҳам шунга мос равишда камайиши ёки кўпайиши керак-ку. Бизга шу масала юзасидан жавоб топишда кўмак беришингизни сўраймиз.
- Фермер ўз фойдасини тасарруф этади
Фермер хўжалиги раҳбари ўзининг соф фойдаси ҳисобидан пул маблағларини банкдан олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб келмоқда.
Ушбу сумма фермер хўжалиги раҳбари томонидан кўрилган моддий наф сифатида баҳоланадими ва унга тегишли равишда солиқ ҳисобланадими ёки ушбу пуллар Солиқ кодекси 179-моддасининг 6-бандига асосан солиқлардан озод этилганми?
- Металл парчасини топширинг
Металл сим(тара)ни хусусий тадбиркорларга сотиш мумкинми ёки у қора металл парчаси сифатида “Ўзметкомбинат” корхонасига келишилган нарх бўйича топширилиши шартми?
|
|
Солиқ солиш
- Олинмаган иш ҳақини қаерга қўйиш керак?
Уч йил ўтганидан кейин ҳисобдан чиқарилган, депонентдаги иш ҳақини ЖШДС бўйича ҳисоботда қандай акс эттириш керак? Иш ҳақи 2010 йилда депонентга қўйилган. ЖШДС бўйича ҳисоботда ҳисобот даври бошидаги (2013 йил 1 январдаги) сальдо ҳисобга олинган.
- Ортиб борувчи якун билан ҳисобланг
Компаниямиз ходимаси 2012 йил июндан бошлаб декрет таътилида бўлди. 2013 йил 15 июлда ярим ставкада ишга чиқди. Унга ярим ой учун 379 260,87 сўм иш ҳақи ҳисобланди. Ушбу суммадан энг кам ставка – 8%да даромад солиғи чегирилди (30 340,87 сўм). 2013 йил августдан у тўлиқ ставкада ишлай бошлади ва унга 3 483 937,6 сўм даромад ҳисобланди. Ундан 644 464,79 сўм даромад солиғи ушланди. Ходима 2013 йилда илгари ишламагани учун август учун солиқ ҳам 8% бўйича эмас, балки биринчи ой учун бўлганидек шкала бўйича ҳисобланган.
Даромад солиғи тўғри ушланганми?
- Ижаранинг ўз ҳисоб-китоби бор
Корхона икки хил хизмат кўрсатади – меҳмонхона хизматлари (ЯСТ ставкаси – 6%) ва савдо жойларини дўконлар учун ижарага бериш хизматлари
(ЯСТ – 30%). Солиқлар Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1-иловага кўра ҳисобланади.
Агар уларнинг улуши жами тушумда 60%дан камни ташкил этса, корхона ЯСТни жойларни ижарага бериш хизматларидан 6%лик ставкада ҳисоблай оладими?
- Тамаки ва ўсимлик мойига боғлиқ бўлмаса
Кичик корхонамиз чакана савдо билан шуғулланади. Низомда белгиланишича, қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби алкоголли, тамаки маҳсулотлари ва ўсимлик мойини реализация қиладиган корхоналарга татбиқ этилмайди. Улар ЯСТни ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда тўлайдилар (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарори).
2013 йилнинг иккинчи чораги учун ЯСТни қандай қилиб тўғри тўлаш мумкин?
- ҚҚС ваколатхоналар учун эмас
Бош офиснинг фармойишига кўра ваколатхона бир нечта автомобилни ўз ходимларига уларни харид қилиш қийматининг 25%ига тенг нархда сотиш ниятида. Ушбу автомобилларнинг қолдиқ қиймати нолга тенг.
Ваколатхона мазкур автомобилларни реализация қилиш қийматидан ҚҚС тўлаши керакми?
- Бошқаларнинг хатоcидан сабоқ олинг
Ҳар қандай киши каби бухгалтер ҳам адашади. Айниқса ҳисобот тайёрлашнинг қизғин палласи, шартномалар тузиш пайтларида шундай бўлиб туради.
Агар хатога йўл қўйилган ва бу нарса жиддий жавобгарликка олиб келган бўлса, нима қилиш керак? “NORMA” газеталари бирлашган таҳририяти ва шу номдаги Профессионал ривожланиш маркази яқинда ташкил этган амалий семинар шу мавзуга бағишланди.
- Меъёрдан ортиқча тўлашингиз мумкин, фақат солиғини тўласангиз бас
Республика ташқарисига хизмат сафарларига юборилган ходимлар учун қўшимча тўловларни амалга оширишимиз мумкинми, бунда солиқ оқибатлари вужудга келмайдими?
|
|
Тадбиркор ён дафтарига
- Имтиёзлар - тадбиркор учун мадад
Мазкур материалда барча тоифадаги корхоналар, шунингдек айрим фаолият соҳалари корхоналари учун белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар келтирилган. У «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан “Практическое налогообложение” («Амалий солиқ солиш») ва “Налоги: вопросы и ответы” (“Солиқлар: саволлар ва жавоблар”) электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган.
|
|
Божхона
- Назоратнинг чегараси бор
Жўнатмаларда нималарни юбориш тақиқланганлиги, қандай ҳужжатларда бу ҳақда маълумот олиш мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берсангиз. Жўнатмаларга доир яна қандай чеклашлар мавжуд? Хусусан, жўнатмада кичкина пичоқ ёки маникюр асбоблари сингари санчувчи-қирқувчи буюмларни юбориш мумкинми? Божхона, мисол учун, 1 000 дона турли тугмалар туркумини ўтказадими?
- Қора металл деб “ранги сарғайди”
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металл чиқиндиларининг республикадан ташқарига ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш, мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, қимматли хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
- Тамакидан ананасгача...
«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тилла ва заргарлик буюмлари, нақд хорижий валюталар ва бошқа турдаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
- Отни қамчилаган “тадбиркор”
Тез ёнадиган моддалардан тайёрланадиган ва ёнғин чиқиши нуқтаи назаридан хавфли ҳисобланган пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиш бевосита одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат тартиби ва фуқароларнинг мол-мулкига жиддий зарар етказиши мумкин.
|
|
Амалий бухгалтерия
|
|
Тадбир
- “Нонинг ҳалол бўлса – кўчада е”
Миллий матбуот марказида Давлат божхона қўмитаси томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ноқонуний олиб чиқилиши ва контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилишига қарши чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
- Оила – ҳам қўрғон, ҳам корхона
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан “Оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантириш масалалари, яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар, эришилаётган натижалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
|
|
Назорат
- Ҳуқуқларингизни билган ҳолда мажбуриятларингизни ҳам унутманг
“Қисқа муддатли солиқ текширувлари хусусида” мақоласида (“СБХ”, 29.10.2013 йилдаги 43 (1003)-сон биз қисқа муддатли текширувлар ҳақидаги тушунчани, уларни ўтказишда текширувчилар қандай ҳужжатларни тақдим этишларини кўриб чиққан эдик. Бу гал бундай шаклдаги назоратни амалга ошириш чоғида хўжалик юритувчи субъектлар ва солиқ органларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари тўғрисида сўз боради.
|
|
Бевосита мулоқот
- Бепул олинганга имтиёз йўқ
Агар янги технологик жиҳоз текинга олинган бўлса, ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришга доир имтиёз унга амал қиладими?
- Ходимимиз автомобилидан фойдаланамиз
Биз ходимимиз билан енгил автомобиль ижараси шартномасини туздик, ундан хизмат сафарлари учун фойдаланилади. Солиқни қаердаги солиқ инспекциясига ўтказиш керак – корхона ҳисобга олинган жойдагигами ёки ходимнинг яшаш жойидагигами? Яна бир савол: автомобилга йўл варақаси тўлдириш керакми? Агар тўлдириш керак бўлса, қандай шаклда?
- Иш излаш давридаги иш ҳақига солиқ солинади
Корхонамиз ишдан бўшатилган ходимга ишдан бўшатиш нафақаси, шунингдек ҳали янги ишга жойлашмагани учун иккинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақини тўлади. Бу тўловларга СК 179-моддасининг 20-бандига асосан имтиёз (ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида ЖШДСдан озод қилиш) қўлланган. Бироқ ДСИда имтиёз фақат ишдан бўшатиш нафақасига қўлланади деб айтишди. Шу тўғрими?
|
|
Ташқи иқтисодий фаолият
|