Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Бизнинг маслаҳатлар

Фермер ўз фойдасини тасарруф этади

Солиқ кодекси 179-моддасининг 6-бандига асосан жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадларигасолиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммасикиритилган. ШунингдекФермер хўжалиги тўғрисидаги Қонуннинг 27-моддаси иккинчи қисмидаФермер хўжалигининг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин фермер хўжалиги бошлиғининг тасарруфига ўтади ва унга солиқ солинмайдидеб белгиланган. Солиқ кодексининг 22-моддасида  соф фойда тушунчасигасолиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойдадирдеб таъриф берилган. Шунга асосан фермер хўжалиги раҳбари ўзининг соф фойдаси ҳисобидан пул маблағларини банкдан олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб келмоқда.

Ушбу сумма фермер хўжалиги раҳбари томонидан кўрилган моддий наф сифатида баҳоланадими ва унга тегишли равишда солиқ ҳисобланадими ёки ушбу пуллар Солиқ кодекси 179-моддасининг 6-бандига асосан солиқлардан озод этилганми? Қолаверса, йил якунланмасдан туриб, яъни йил натижалари бўйича фермер хўжалиги олган соф фойда миқдори аниқланмаганига қарамай, фермер хўжалигининг раҳбари ҳисобрақамидаги пулларни имтиёзли равишда, яъни солиқ тўламасдан ўз эҳтиёжларига ишлатиши мумкинми?

 

– Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг (30.04.1998 йилдаги 602-I-сон) 16-моддасида фермер хўжаликлари қуйидаги ҳуқуқларга эга эканлиги белгиланган:

олган даромадларини (фойдасини), банк муассасасидаги ўзининг ҳисобварақларида бўлган пул маблағларини тасарруф этиш;

кичик ҳамда хусусий корхоналар учун берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг барча турларидан фойдаланиш.

Шулардан келиб чиқилса, сиз ўз пул маблағларингиз, яъни фойдангиздан ихтиёрий равишда фойдаланишингиз мумкин.

 Фойдани тасарруф этиш ихтиёри сизда сақлаб қолинган ҳолда қуйидагиларга ҳам амал қилишингиз лозимлигини эслатиб ўтамиз:

Сиз олдин фермер хўжали­гингизнинг фойдасини (чораклик, ярим йиллик, 9 ойлик ёки йиллик) аниқлашингиз керак бўлади.

Аниқланган фойданинг қанча қисмини ишлатишингиз, яъни дивиденд тарзида банкдан олишингизни аниқлаштиришингиз керак. Бу маълумотларни фермер хўжалигининг муайян ҳисобот даври якуни (чораклик, ярим йиллик, 9 ойлик ёки йиллик) бўйича ўтказилган йиғилиш баёнида акс эттиришингиз керак.

Ушбу баённомани, муайян даврга тааллуқли балансни ҳамда фермер хўжалигининг солиқлардан қарзи йўқлигини тасдиқловчи маълумотномани банк идораларига олиб бориш керак.

Шунда сиз ўзингиз хоҳлаган миқдордаги (фойда доирасида) маблағдан пластик карточкангизга ёки нақд кўринишда ечиб олиб, фойдаланишингиз мумкин.

Прочитано: 2413 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика