Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Ахборот технологиялари

Интерактив хизматлар имкониятларни кенгайтиради

ЁКИ УЛАР ТУФАЙЛИ ОРТИҚЧА САНСАЛОРЛИК ВА ХАРАЖАТЛАРГА БАРҲАМ БЕРИЛАДИ,

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ОҒИРИ ЕНГИЛЛАШАДИ

 

Республикамиз солиқ тизимида интерактив хизматларнинг 23 туридан фойдаланилган бўлса, ўн ой ичида уларнинг сони 8 тага кўпайди. Президентнинг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-1730-сон қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий сайти орқали юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиб келинаётган интерактив хизматлар тури 31 тага етди.

 

 

Янгидан жорий этилган хизматлардан бири “Солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани электрон шаклда олиш” интерактив хизматидир. Ушбу хизмат солиқ тўловчиларга қандай енгиллик яратади? Унинг ёрдамида жисмоний шахс йиллик ҳисобланган солиқларини тўлагач, солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномани олиш учун бевосита солиқ идорасига бориб, ортиқча вақт йўқотмаса ҳам бўлади – энди уни электрон тарзда олиш имкония­ти юзага келди. Маълумотноманинг ҳаққонийлигига тўлиқ қаноат ҳосил қилиш учун эса Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида  текшириш имконияти яратилган. Бу хизматдан фойдаланиш учун солиқ тўловчи ўзининг СТИРини билиши етарли.

Яратилган яна бир қулайлик бу солиқ тўловчиларнинг СМС-сўровига кўра ахборот тақдим этиш имкониятидир. Энди фуқаро солиқ идорасидаги ўзига тегишли ахборотларни СМС-сўров орқали билиб олиб, уларни талаб қилувчи ташкилотга тезликда маълум қила олади. Бунинг учун жисмоний шахс мобил телефони орқали “1077” қисқа рақамига ўзининг СТИРини жўнатиб, солиқ қарзи тўғрисида ахборотни ёки шу рақамга паспорт маълумотларини юбориш орқали  ўзининг
СТИРини аниқлаши мумкин. Бунинг учун солиқ тўловчи юқоридаги қисқа рақамга “QARZ” ёзувидан кейин СТИРни жўнатса, солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида дарҳол ахборот олади. Бу ахборотни мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича алоҳида олса ҳам бўлади.

Шунингдек, “1077” қисқа рақамига ID ёзувидан кейин пас­порт маълумотлари жўнатилса, Давлат солиқ қўмитасининг солиқ тўловчи жисмоний шахслар ягона реестридан кўрсатилган пас­порт эгасининг СТИРи дарҳол хабар қилинади.

Янгидан жорий қилинган интерактив хизматлардан яна бири “Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари қабулига ёзилиш” интерактив хизматидир. Бу хизмат орқали солиқ тўловчи ва фуқаролар давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари қабулига “онлайн” режимида ёзилиш (электрон қабулхона) ва бу ҳақда маълумот олиш имкониятига эга бўлдилар. Хизматдан фойдаланувчи қабулга ёзилгандан кейин, қабул куни ва вақти аниқ бўлиши билан унинг электрон почтасига хабар жўнатилади. Бу ҳақда қабул талонини чоп этиб олиш ҳам мумкин.

Жорий этилган яна бир интерактив қулайлик бу “Солиқ тўловчи юридик шахсларнинг солиқ имтиёз­лари тўғрисида ахборот тақдим этиш” хизматидир. Мазкур хизматга биргина бизнинг вилоятдан қисқа вақт ичида 300 дан ортиқ юридик шахс 700 мартадан ортиқ мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича маълумот олдилар.

Жорий йилгача ҳисоботларни электрон тарзда топшириш хизматидан фақат юридик шахслар фойдаланиб келишган бўлса, эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам ҳисоботларни шу тарзда топшириш имкониятига эга бўлдилар. Сабаби, шу йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлардан ҳисоботларни электрон шаклда қабул қилиш ва қайта ишлашга қаратилган янги интерактив хизмати жорий қилинди. Шу қисқа давр мобайнида  вилоятимиздаги 50 дан ортиқ якка тартибдаги тадбиркор бу хизматдан фойдаланди.

Йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятдан 24 мингдан ортиқ солиқ тўловчи интерактив хизматлардан фойдаланиб, ўзларининг 1,2 миллиондан ортиқ муро­жаатларига жавоб олдилар. Натижада 5 500 килограммдан ортиқ қоғоз иқтисод қилинди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ноябрь ойидан бошлаб яна икки – “Ўз бизнесингни ярат” ҳамда “Келиб тушган ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқиш аҳволи юзасидан маълумот бериш” интерактив хизматлари ишга тушди. Бу хизматлар ҳам тез орада оммалашиб кетишига эса шубҳа йўқ.

 

 

 

Қурбон ЭГАМБЕРДИЕВ,

Қашқадарё вилоят

Давлат солиқ бошқармасининг

бўлим бошлиғи.

Прочитано: 2693 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика