Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Солиқ солиш

ҚҚС ваколатхоналар учун эмас

 

                Хорижий тижорат компаниясининг ДСИ органларида доимий муассаса сифатида рўйхатдан ўтказилмаган ваколатхонаси бизни қизиқтирувчи масала бўйича тушунтириш беришингизни сўрайди.

Бош офиснинг фармойишига кўра ваколатхона бир нечта автомобилни ўз ходимларига уларни харид қилиш қийматининг 25%ига тенг нархда сотиш ния­тида. Ушбу автомобилларнинг қолдиқ қиймати нолга тенг.

Ваколатхона мазкур автомобилларни реализация қилиш қийматидан ҚҚС тўлаши керакми?

Бош бухгалтер.

 

 

           – Ўзбекистонда айрим турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юридик шахслар (уларнинг алоҳида бўлинмалари) ва жисмоний шахслар зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг (СК) 13-моддаси). Бундай солиқларга тўловчилари СКнинг 197-моддасида белгиланган ҚҚС ҳам киради.

Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари юридик шахслар ҳисобланмайдилар (Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон   Республикаси   ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низомнинг 7-банди, ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган) ва хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдилар (хорижий авиакомпанияларнинг ваколатхоналари бундан мустасно).

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, бизнингча, ваколатхоналар Ўзбекистонда, шу жумладан ходимларга асосий воситаларни реализация қилиш чоғида, ҚҚС тўламасликлари керак.

 

 

Жавобни “Norma Ekspert” мутахассислари

тайёрладилар.

Прочитано: 2266 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика