Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Солиқ солиш

Бошқаларнинг хатоcидан сабоқ олинг

 

           Ҳар қандай киши каби бухгалтер ҳам адашади. Айниқса ҳисобот тайёрлашнинг қизғин палласи, шартномалар тузиш пайтларида шундай бўлиб туради.

Агар хатога йўл қўйилган ва бу нарса жиддий жавобгарликка олиб келган бўлса, нима қилиш керак? Экспертлар аввало хато қилмасликни тавсия қиладилар. Таҳлилнинг кўрсатишича, йирик корхоналарда ҳисоб мутахассислари кўпинча қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқараётганда хатоларга йўл қўядилар.

NORMA” газеталари бирлашган таҳририяти ва шу номдаги Профессионал ривожланиш маркази яқинда ташкил этган амалий семинар шу мавзуга бағишланди.

 

 

           Тренинг бошловчиси, “Kreston Tashkent” АТ аудитори, ўз ишининг яхши эксперти Тимур Қодиров аввало иштирокчиларни ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириб, уларнинг ҳар бирини шарҳлаб берди. Сўнгра у ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда энг кўп учрайдиган хатолар тўғрисида сўзлаб берди. Бундай хатолар эса оз эмас.

Мисол учун, кўпчилик ҚҚС бўйича мақсадли имтиёз эвазига тежалган маблағлардан ўз хоҳишига кўра эмас, балки вазифасига кўра фойдаланиш кераклигини билмайди. Ёки ишлар, хизматлар импортига ҚҚС норезидентга маблағлар тўлаш пайтида эмас, балки уларни бажариш далолатномаси санасига ҳисоблаб ёзиш кераклигини билмайдилар. Мазкур хато Солиқ кодекси (бундан кейин – СК) 203-моддасининг талабларини бажармаслик натижасида келиб чиқади, унда айтилишича, ишлар, хизматлар ЎзР норезидентидан олинган тақдирда, ундан ишлар, хизматлар олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат расмийлаштирилган сана оборот амалга оширилган сана ҳисобланади.

ҚҚС солинадиган оборотларни аниқлаш ва ушбу солиқ бўйича имтиёзларни қўллаш чоғида йўл қўйиладиган хатолар тўғрисида ҳам сўз борди. Тимур Қодиров стадион қурган ва уни ҳокимликка текинга берган корхона тўғрисида мисол келтирди. Объектнинг баланс қийматига ҚҚС ҳисобланган ва корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилган: Дт 9430; Кт 6411. Бунда СК 199-моддасининг қоидаларига риоя қилинмаган, унга кўра асосий воситалар, номоддий активлар ва тугалланмаган қурилиш объектларини текинга бериш товарларни реализация қилиш бўйича оборот ҳисобланмайди. Бошловчи ушбу хато маблағларнинг нотўғри чиқиб кетиши ва фойда солиғи солинадиган базанинг камайишига олиб келганлигини қўшимча қилди.

Бухгалтерлар кўп йўл қўядиган хато бу ҚҚС суммасини ушбу солиқни тўловчи ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг ҳисобварақ-фактураларида акс эттириш ва ушбу ҳужжатларни нотўғри тўлдиришдир. Қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматларни) реа­лизация қилишда ёки ҚҚС тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан уларни реализация қилишда ҚҚСни ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик – маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт. Товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчиларга нисбатан жарима солиш қўлланилмайди ва улар ҚҚС бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қилмайди (СКнинг
118-моддаси)
.

Ҳисобварақ-фактура реквизитларини тўлиқ тўлдирмаслик эса товарларни (ишлар, хизматлар) олувчи томонидан ҳисобга қабул қилинган солиқни назорат қилувчи органлар томонидан бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Мазкур ҳолда сотувчи СК
222-моддасининг бухгалтерия ҳисобининг ушбу бирламчи ҳужжатини расмийлаштиришга доир талабларига риоя этиши керак.

Бошловчи кичик корхоналар ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтиши чоғида содир этиладиган, кенг тарқалган хатолардан бирини таъкидлади. Бундай пайтда солиқ тўловчи маҳсулот етказиб берувчиларга тўланган ҚҚСни ҳисобга қабул қилиш ҳуқуқини олади. Улар айни шу ҳуқуқдан фойдаланадилар ҳам. Бироқ у ёки бу сабабларга кўра ҚҚСни ихтиёрий тўлашдан бўйин товлаб, кичик корхоналар кўпинча муайян вақт ичида улардан фойдаланишда давом этиб, солиқ солишнинг бошқа тизимига ўтиш муддатларини бузадилар (СКнинг 354-моддаси). Бу нарса бюджетга тўланадиган ҚҚСнинг камайишига, харидорларга ҚҚС қўйишни муддатидан аввал бекор қилишга ва реализациядан олинган тушумнинг камайишига, бунинг оқибатида эса – ягона солиқ тўловини нотўғри ҳисоб-китоб қилишга олиб келади.

Тингловчиларнинг саволларига жавоб қайтариб ва уларга зарур тавсиялар бериб, Тимур Қодиров бухгалтер нафақат Солиқ кодексига, балки бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳам амал қилиши зарурлигини таъкидлади. Бошловчи ўзининг аудиторлик амалиётидан бир мисолни гапириб берди. Унинг компаниясига тадбиркор савол билан мурожаат қилган. Тадбиркорнинг ташкилоти ҳудудида  минтақавий филиаллардан хизмат сафарига келадиган ходимлар учун турар жой бўлган. Мижозни ушбу жой банд этган участкада ер солиғи тўлаш-тўланмаслиги қизиқтирган. Мазкур ҳолда Уй-жой кодексига мурожаат қилишга тўғри келди. Унинг 7-моддасига кўра ушбу тадбиркор ташкилотининг ҳудудида жойлашган турар жой биноси уй-жой фонди таркибига киради, бу эса, СКга кўра, тадбиркорни ўзи банд этган участкадан ер солиғини тўлашдан озод қилади.

Семинар-тренингни якунларкан, эксперт шундай маслаҳат берди: “Билимингизни доимо такомиллаштириб боринг, эришилган натижа билан кифояланиб қолманг. Ўз кучларингизга ишонинг ва агар бирор нарса бошқача тус олса, кўнгилни чўктирманг. Ҳар доим мушкул вазиятдан чиқиш йўлини топиш мумкин”.

Наталья СПИРИДОНОВА, мухбиримиз.

 

Прочитано: 2039 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика