Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Солиқ солиш

Ортиб борувчи якун билан ҳисобланг

Компаниямиз ходимаси 2012 йил июндан бошлаб декрет таътилида бўлди. 2013 йил 15 июлда ярим ставкада ишга чиқди. Унга ярим ой учун 379 260,87 сўм иш ҳақи ҳисобланди. Ушбу суммадан энг кам ставка – 8%да даромад солиғи чегирилди (30 340,87 сўм). 2013 йил августдан у тўлиқ ставкада ишлай бошлади ва унга 3 483 937,6 сўм даромад ҳисобланди. Ундан 644 464,79 сўм даромад солиғи ушланди. Ходима 2013 йилда илгари ишламагани учун август учун солиқ ҳам 8% бўйича эмас, балки биринчи ой учун бўлганидек шкала бўйича ҳисобланган.

Даромад солиғи тўғри ушланганми? Агар нотўғри бўлса, бундай ҳолларда даромад солиғини қандай қилиб тўғри ҳисоблашни кўрсатиб берсангиз.

 

– Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи йил бошидан ошиб борувчи якун билан ҳисобланади. Бунда ходим ишлаган ойлар сонидан қатъи назар, ходимнинг даромади ҳам, солиқ солиш шкаласи ҳам ошиб борувчи якун билан ҳисобланади. Шу тариқа, ходима июлда олган даромадга июль учун (яъни 7 ой учун) шкала бўйича солиқ солинади, августда – август учун даромад суммаси июль учун даромад суммасига қўшилади ва солиқ август учун (яъни 8 ой учун) шкала бўйича ҳисобланади. Сўнгра олинган суммадан июль учун ушланган солиқ суммаси чегирилади ва шу тариқа август учун солиқ суммаси белгиланади.

Агар сиз келтирган маълумотлардан келиб чиқилса, август учун солиқ қуйидагича  ҳисоб-китоб қилинади:

● июлгача даромадлар бўлмаганда жами даромад 3 863 198,47 сўмга тенг (379 260,87 + 3 483 937,6);

● август учун шкала бўйича жами даромаддан ЖШДС суммаси 363 423,76 сўмни ташкил қилади (254 688 + (3 863 198,47 –
3 183 600) х 16%);

● август учун ушланадиган солиқ суммаси 333 082,89 сўмни ташкил қилади (363 423,76 – 30 340,87).    

Прочитано: 2069 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика