Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Бевосита мулоқот

Ходимимиз автомобилидан фойдаланамиз

Корхонамиз юк ташиш билан шуғулланмайди ва ўзининг автотранспортига эга эмас. Биз ходимимиз билан енгил автомобиль ижараси шартномасини туздик, ундан хизмат сафарлари  учун фойдаланилади. Энди ҳар ойда ижара ҳақидан 8% ЖШДС ушлаймиз, қолган суммани эса ходимнинг пластик карточкасига ўтказамиз.

Саволимиз қуйидагича: солиқни қаердаги солиқ инспекциясига ўтказиш керак – корхона ҳисобга олинган жойдагигами ёки ходимнинг яшаш жойидагигами? Яна бир савол: автомобилга йўл варақаси тўлдириш керакми? Агар тўлдириш керак бўлса, қандай шаклда?

Бухгалтер.

 

 

– Жисмоний шахсга даромад (ижара ҳақи) тўлаш чоғида корхонангиз солиқ агенти бўлиб ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, сиз мазкур даромадлардан солиқни ҳисоблашингиз ва ушлашингиз, шунингдек уни бюджетга ўтказишингиз керак. Корхоналар – солиқ агентлари эса жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобга қўйилган жойдаги ДСИга ўтказадилар ва унга доир ҳисоботни ҳам шу ерга тақдим этадилар. Бинобарин, ЖШДСни сиз ўз инспекциянгизга ўтказишингиз керак.

Автомобиль транспортида юк ташиш билан шуғулланадиган корхоналар Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага (АВ томонидан 2.07.2004 йилда 1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 4-7-иловаларга кўра шаклларда йўл варақаларини расмийлаштиришлари шарт.

Ходимларнинг хизмат сафарлари учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар учун йўл варақаларининг алоҳида шакллари назарда тутилмаган. Агар сизга йўл варақаси автомобилдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни (ЁММ, ҳайдовчининг иш ҳақи ва ҳоказо) назорат қилиш учун зарур бўлса, сиз ўзингизнинг йўл варақаси шаклини ишлаб чиқиб, унда сиз учун зарур барча маълумотларни (саналар, йўналишлар, масофа, чиқиш/қайтиш вақти, ёнилғи сарфи ва бошқалар) кўрсатишингиз мумкин.

Прочитано: 3481 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика