Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Бевосита мулоқот

Иш излаш давридаги иш ҳақига солиқ солинади

Корхонамиз ишдан бўшатилган ходимга ишдан бўшатиш нафақаси, шунингдек ҳали янги ишга жойлашмагани учун иккинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақини тўлади. Бу тўловларга СК 179-моддасининг 20-бандига асосан имтиёз (ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида ЖШДСдан озод қилиш) қўлланган. Бироқ ДСИда имтиёз фақат ишдан бўшатиш нафақасига қўлланади деб айтишди. Шу тўғрими?

Бухгалтер.

 

 

 

 

           – Ҳа, Солиқ кодекси (СК) 179-моддасининг 20-бандига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасигагина жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Иш излаш даврида аввалги иш жойи бўйича тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақига умумий тартибда ЖШДС солинади. Бунда мазкур тўловларга жисмоний шахснинг бошқа даромади сифатида (СК 178-моддасининг 15-банди) ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди.

 

 

 

 

                200-00-59 рақамли телефон

орқали келиб тушган саволларга

 “Norma Ekspert”

Мутахассислари жавоб бердилар.

Прочитано: 3037 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика