Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Ташқи иқтисодий фаолият

Кафилингиз – норезидент

Юридик шахс – Ўзбекистон резиденти бошқа шахсдан (резидент/норезидент) сўмда қарз оляпти. Уни таъминлаш учун учинчи шахс – норезидент гаров тақдим этмоқда.

Чет эл валютаси гаров нарсаси бўлиши мумкинми?


Резидент томонидан резидентдан ёки норезидентдан олинган қарзни таъминлаш мақсадида тузиладиган, норезидентнинг чет эл валютасидаги пул маблағларини гаровга қўйиш (пул маблағларини гаров тутувчининг валюта ёки бошқа махсус ҳисобварағига ўтказиш) шартномаси ЎзР МБда рўйхатдан ўтказилиши керакми? Норезидентнинг чет эл валютасидаги пул маблағларига ҳуқуқлари гарови шартномаси (уларни гаров тутувчининг валюта ёки бошқа махсус ҳисобварағига амалда ўтказмасдан) ЎзР МБда рўйхатдан ўтказиладими?

 

 

 

           – “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг1 5-моддаси маъносидан келиб чиқилганда, фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, унга нисбатан қонун ҳужжатлари ундирувга қаратишга йўл қўядиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамғармалари, қимматли қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин (Олий суд ва Олий хўжалик суди қўшма Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори (22.12.2006 йилдаги 13/150-сон) 13-банди).

“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонун2 3-моддасининг биринчи қисмига кўра, ташқи иқтисодий фаолият деганда Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари билан ўзаро фойдали иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолияти тушунилади. У олди-сотди ёки айирбошлаш объекти бўлган товарлар, ишлар (хизматлар), ҳар қандай мол-мулкка, шу жумладан қимматли қоғозлар, валюта қимматликларига, электр, иссиқлик энергияси ва бошқа турдаги энергияга, транспорт воситаларига, интеллектуал мулк объектларига нисбатан амалга оширилиши мумкин (“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси).

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун3 3-моддасининг биринчи қисмига кўра, шу жумладан чет эл валютаси ҳам валюта бойликлари ҳисобланади. “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун 18-моддасининг иккинчи қисми ўн олтинчи хатбошисига мувофиқ Ўзбекистонда ҳисоб-китоблар ва тўловларни чет эл валютасида амалга оширишга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.

Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси чет эл валютаси гаров нарсаси бўлиши мумкин деган тахминга келишга имкон беради. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, бундай битимларда қарздор томонидан миллий валютада қарз олинган пул маблағларини қайтариш мажбурияти бажарилмаган тақдирда, қарз берувчи ундирувни гаров берган учинчи шахснинг чет эл валютасига қаратиб, кейинчалик қарздор томонидан гаров тутувчига етказилган зарар қиймати (албатта, миллий валютада) тўланиши мумкин (“Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси). Айни шунда битимларни содир этишга
доир ишбилармонлик мақсади бўлмаган ёки улар нотўғри расмийлаштирилган тақдирда назорат қилувчи органлар чет эл валютасини конвертациялашнинг “муқобил чизмалари”ни кўришлари мумкин. Зеро, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига кўра Ўзбекистон ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат ваколатли банклар, уларнинг филиаллари ва айирбошлаш шохобчалари орқали амалга оширилади. Бироқ аниқ таърифланган ишбилармонлик мақсади (нафақат қарз олувчида, балки гаров тутувчида ҳам) ва лозим даражада расмийлаштирилган ҳужжатлар (контрагентларнинг ишбилармонлик ёзишмалари, қарз ва гаров шартномаларининг лойиҳалари юзасидан келишмовчиликлар баённомалари, ЎзР қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда расмийлаштирилган қарз ва гаров шартномаларининг ўзи, контрагентларнинг хабарномалар, даъво-эътирозлари) амалга оширилган битим “софлиги”нинг салмоқли исбот-далили бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Юқорида айтилганлардан келиб чиқишича, бундай турдаги битимларнинг тузилиши резидентларнинг мансабдор шахсларини қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олганлиги учун (Жиноят кодексининг (ЖК)
177-моддаси)
жавобгарликка тортиш хатарлари билан боғлиқ бўлади. Жиноий йўл билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар (айблов ҳукмида эса бу исботланган далил бўлади) суднинг ҳукмига би­ноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий зарар кўрган шахс аниқланмаган тақдирда, давлат фойдасига ўтказилади (Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасининг 5-банди). Бу Олий суд Пленумининг “Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида”ги қарори (28.04.2000 йилдаги 8-сон)
14-бандининг учинчи хатбошиси билан ҳам тасдиқланади, унга мувофиқ валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш орқали орттирилган пул ва бошқа қимматликлар давлат даромадлари ҳисобига ўтказилади. Агар жиноий йўл билан орттирилган пул ёки бошқа қимматликлар топилмаса, олинган сумма ёхуд қимматликларнинг қиймати давлат фойдасига ундирилади.

“Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида”ги Қонун (29.08.1996 йилдаги 263-I-сон) 1-моддаси иккинчи хатбошисига кўра, хориждан маблағ жалб қилиш – ЎзР резидентлари томонидан норезидентлар активларини ўз зиммасига шартлашилган даврда адекват активларни тақдим этиш мажбуриятини олган ҳолда жалб этиш демакдир. Ўзбекистон резидентлари уларни қуйидаги йўллар билан амалга оширишлари мумкин:

заёмлар, товарлар ёки хизматларни импорт қилиш шаклида кредитлар жалб этилиши;

норезидентлар маблағларининг ЎзР молия институтлари томонидан депозитларга жалб этилиши;

лизинг операциялари;

облигациялар, векселлар ҳамда бошқа хил қимматли қоғозлар чиқариб, чет эл бозорларида эмиссия қилиниши ва жойлаштириши;

бошқа тур ва шакллардан фойдаланиш (“Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси).

“Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига кўра, шунингдек унинг 8-моддаси иккинчи қисми маъносидан келиб чиқилганда, бир шахснинг бошқа шахс­га мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни учинчи шахс томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Қарз берувчи олдидаги мажбуриятлар бажарилмаган  ва ундирув уни реализация қилиш йўли билан гаров нарсасига қаратилган тақдирда учинчи шахс (қарз олувчининг мажбуриятини гаров билан таъминлаган шахс) қарздордан гаровга қўйилган мол-мулк (чет эл валютаси) қийматини ва етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақлидир. Бундай шартномада қарз олувчи – Ўзбекистон резиденти тимсолида бўлғуси қарздор ва гаров берувчи – норезидент тимсолида бўлғуси кредиторнинг бўлиши улар ўртасида ташқи қарз олиш билан боғлиқ муносабатларнинг борлиги тўғрисида фикр юритиш имконини беради.

Шу сабабли қарз шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлаш учун валюта бойликларининг уч тарафлама гаров шарт­номасини, агар унинг амал қилиш муддати 360 кундан ошса, Ўзбекистон Марказий банкида рўйхатдан ўтказиш мақсадига мувофиқ бўлади дейиш мумкин (Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг4 25-банди). Қарз шартномаси узоқ муддатли бўлгандагина шундай қилиш мумкин.

“Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига кўра кредит берувчи бўлиб хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартнома бўйича ЎзР резидентига активлар берган ёки активлар бериш ниятида бўлган норезидент, қарз олувчи эса хориждан маблағ жалб қилган ёхуд хориждан маблағ жалб қилиш ниятини ҳужжат билан тасдиқлаган ЎзР резиденти ҳисобланади. Фарқ пул ўтказмаси гаров тутувчининг валюта ёки бошқа махсус ҳисобварағига гаров шаклида амалга оширилиши ёки гаров нарсаси норезидент (гаров берувчи)нинг тасарруфида қолиши билан боғлиқ. Иккала ҳолда ҳам гаров шарт­номаси, агар унинг муддати 360 кундан ошса, ЎзР МБда рўйхатдан ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.

“Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 11-мод­дасига кўра ипотека тўғрисидаги шарт­нома, шунингдек шартномага мувофиқ олинадиган мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тасдиқланиши шарт. Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак. Хориждан маблағ жалб қилиш бўйича мажбуриятларни таъминлашга тақдим этиладиган гаров шарт­номасини рўйхатдан ўтказишга келсак, уни рўйхатдан ўтказишга доир юқорида кўрсатилган талаблар қўйилмайди. Шундай бўлса-да, “Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида”ги Қонун 9-моддасининг учинчи хатбошисига амал қилиб, Фуқаролик кодексининг 5-моддасида назарда тутилган худди шундай тарзда фуқаролик қонунчилигини қўллаш мумкинлигини эътиборга олиб, хориждан маблағ жалб қилиш шартномасини таъминлашга тақдим этиладиган гаров шартномасини ЎзР МБда рўйхатдан ўтказиш зарур. Акс ҳолда мазкур шарт­номани ҳақиқий эмас деб топиш хатари мавжуд бўлади.

Шундай бўлса-да, шуни эътиборга олиш лозимки, қонун ҳужжатларида қарз шарт­номаларини таъминлаш учун норезидентлар томонидан тузилган гаров шарт­номаларини рўйхатдан ўтказиш хусусида тўғридан-тўғри кўрсатмаларнинг йўқлиги муносабати билан, шунингдек содир этиладиган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги хусусида эҳтимолий хавфсирашлар мавжудлиги боис Марказий банк кўрсатилган шартномани давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиши мумкин, бундай рад этиш кейинчалик рўйхатдан ўтказилмаган гаров шарт­номаси ҳақиқий эмас деб топилмаслигини (бундан келиб чиқадиган барча оқибатлари билан бирга), қарз ва гаров шартномалари бўйича чиқаётган резидентларнинг мансабдор шахслари эса Ўзбекистон Респуб­ликасининг манфаатларига зид равишда битим тузганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилмаслигини англатмайди (ЖКнинг 175-моддаси).

Бундай шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда эҳтимолий хатарларни имкони борича камайтириш учун корхоналарнинг раҳбарларига рўйхатдан ўтказгунга қадар операциялар ва ҳужжатларни олдиндан синчиклаб тайёрлашни, шунингдек рўйхатдан ўтказиш ва мазкур операцияларни кейинчалик бажариш жараёнида малакали маслаҳат бериш ёки аудиторлик кузатувини таъминлайдиган профессионал аудиторлик ёки адвокатлик компанияларига мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Шунга эътибор қаратиш лозимки, берилган саволни ўрганиш давомида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар синчиклаб ўрганилганлигига қарамай, юқоридаги жавоб профессионал маслаҳат ҳисобланмайди. У саволни ўрганган шахсларнинг саволда баён этилган вазиятга ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб қараган шахсларнинг фик­рини ифодалайди.

Екатерина АДЕЕВА,

BAKER TILLY UZBEKISTAN”

аудиторлик-консалтинг компаниялари гуруҳининг юрисконсульти.

__________________________________________________

 

19.12.1992 йилдаги 736-XII-сон, 1.05.1998 йилдаги 614-I-сон Қонун таҳририда.

214.06.1991 йилдаги 285-XII-сон, 26.05.2000 йилдаги 77-II-сон Қонун таҳририда.

37.05.1993 йилдаги 841-XII-сон, 11.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонун таҳририда.

4МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.03.2005 йилда 1457-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Прочитано: 2689 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика