Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Амалий бухгалтерия

Ҳисобга олинмаган совғалар бўлмайди

Кичик давлат унитар корхонаси юқори ташкилотдан текинга енгил автомобиль олди. Қолдиқ қиймати – “0”, эскириш – 100%.

Автомобилни қайси нархда кирим қилиш керак, ушбу мол-мулкка ЯСТ солинадими?

М.Орипова,

бош бухгалтер.

 

           – Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра агар маблағларни (мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни) ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилса, текин олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар), ишлар ва хизматлар ягона солиқ тўлови солинадиган объект сифатида қаралмайди. Бинобарин, агар автомобилни юқори ташкилотдан айни кўрсатилган асослар бўйича олган бўлсангиз, унинг қийматига ЯСТ солинмайди. Бошқа ҳолларда солиқ тўловчи томонидан текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар унинг ЯСТ солинадиган даромади ҳисобланади.

Текин олинган автомобилни кирим қилишда 21-сон БҲМСнинг1 5-банди ва 5-сон БҲМСнинг2 15-бандига амал қилиш керак: корхона томонидан ҳадя шартномаси бўйича ва бошқа ҳолларда текинга олинган асосий воситалар объектларининг бошланғич қиймати 5-сон БҲМСнинг 11-банди бўйича асосий воситалар объектларининг дастлабки қийматида ҳисобга олинадиган қуйидаги харажатларни қўшган ҳолда кирим қилиш санасида уларнинг жорий, яъни бозор қиймати ҳисобланади, – асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар; асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса); асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар; асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар ва активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.

Мол-мулкнинг бозор қиймати ҳужжат билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи билан тасдиқланади. Қуйидагилар ҳужжат билан тасдиқлаш ҳисобланади:

юклаб жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;

етказиб берувчиларнинг нарх маълумотлари (прайс-варақлар);

оммавий ахборот воситаларидан маълумотлар;

биржа сводкалари;

давлат статистика органларининг маълумотлари.

Агар қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида қиймат кўрсатилмаган ёки у “0”га тенг бўлса (сизнинг ҳо­латингиздагидек), исталган ҳолда олинган объектни баҳолаш керак. Зеро у сизга фойдаланиш учун берилади ва сиз автомобилни айни ушбу мақсад – ўз фаолиятингизда қўллаш учун қабул қилгансиз. Тегишинча, объектни бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида кирим қилиш лозим. Автомобиль бўйича русумлар, ишлаб чиқарувчилар, ишлаб чиқариш йиллари ва бошқалар хусусида ОАВда чоп этиладиган нарх ахборотидан фойдаланиш мумкин.

 

 

 

Жавобни “Norma Ekspert” мутахассислари тайёрладилар.

___________________________________________

 

1Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома” (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

2Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Асосий воситалар” (молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

Прочитано: 2183 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика