Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Қонунбузарликлар фош этилди

Бир ярим килолик «чанг»нинг чанги чиқди

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ҳаво йўллари орқали ноқонуний олиб ўтилишига оид бир нечта божхона қоидабузарликларини фош этишди.

 

«Истанбул-Тошкент» рейси бўйича парвозини якунлаган марғилонлик Э.М.нинг чангютгичи чанг билан биргаликда 1,4 кг оғирликдаги кумушдан тайёрланган заргарлик буюмларини ҳам «ютиб» юборганлиги текширув пайтида аниқланди. Айни шу рейс бўйича келган фарғоналик Д.С. хонимнинг чўнтакларига эса қиймати 2,5 млн сўмдан зиёд бўлган 159 грамм оғирликдаги тилла ва кумуш тақинчоқлар «оғирлик» қилди. Сабаби иккала қоидабузар ҳам заргарлик буюмларини белгиланган ­меъёрдан ортиқча, боз устига T-6 шаклидаги божхона баённомасида қайд этмаган ҳолда олиб киришга уринишган.

Бокудан пойтахтимизга отланар экан, хоразмлик М.К. хоним қиймати 11,3 млн сўмдан ортиқ бўлган заргарлик буюмларини Тошкент халқаро аэропортидан яширинча олиб ўтиш режасини тузди. Аммо режани тузар экан, қоидабузар назорат-рентген аппаратларининг имкониятларини назарда тутмаган эди. Дастлаб унинг қўл юклари орасидан, шахсий кўрик давомида эса ички кийимларидан ҳам жами 229 грамм тилла ва кумуш тақинчоқлар топилди.

Шунингдек божхоначилар Туркиядан қайтаётган йўловчилар наманганлик М.Ш. хоним қиймати 10 млн сўмдан ортиқ 210 грамм ҳамда самарқандлик Ф.Т. хоним салкам 16 млн сўмлик 237 грамм тилла тақинчоқларни божхона ­баённомасида кўрсатмай ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмай олиб ўтишга уринишганлигини фош қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Респуб­ликаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг чек­ланган меъёрларига (АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўй­хатдан ўтказилган) асосан акциз солиғи солинмасдан олиб кириш учун умумий оғирлиги 30 граммдан ошмайдиган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган 5 тагача заргарлик ­буюмларига рухсат берилади. Қим­мат­баҳо «тош»лар мазкур меъёрдан ортиқча олиб кирилаётганда эса жисмоний шахслар тегишли божхона тўловларини тўлаши керак бўлади.

Бундан ташқари, Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғри­сида йўриқномага (АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўй­хатдан ўтказилган) мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида тўлдириладиган божхона баённомаларининг 5-бандида олиб ўтилаётган қимматбаҳо заргарлик буюмларининг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт.

Аэропорт божхоначилари тилла қуймаларининг республикамиз ҳуду­дидан олиб чиқилишига оид қоида­бузарликларни ҳам фош қи­лишди. Истанбулга йўл олган наманганлик З.Г. хонимнинг парвоз олдидан безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотди. Шундан сўнг аёл холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у эгнидаги кийимлари остига яширинча олиб чиқиб кетиш учун қиймати 5 млн сўмлик, оғирлиги 194 грамм бўлган турли шаклдаги қуйма тиллаларни бекитганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.1997 йилдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини мувофиқлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1871-сон Фармонига мувофиқ республикамиздан тилла ва заргарлик буюмларини экспорт қилиш фақатгина Вазирлар Маҳкамаси кўрсатмасига асосан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юза­сидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом этти­рилмоқда.

 

 Жорий йилнинг ўтган тўрт ойи давомида Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 78 та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 1 млрд 122 млн сўмдан, оғирлиги эса 24,4 кг дан ортиқ бўлган тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 814 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика