Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Бизнинг маслаҳатлар

Имтиёздан тўғри фойдаландикми?

Бу имтиёзлар тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналарга тақдим этилади.

Жамиятимиз ўз фаолияти давомида ушбу имтиёзлардан мақсадли фойдаланди, яъни бўшаган маблағлар кредитларни тўлашга йўналтирилди.

Биз юқоридаги имтиёздан тўғри фойдаланганмизми ёки йўқми, шуни билмоқчи эдик.

Ш.Шоильясов, корхона раҳбари.

Тошкент вилояти. 

  

– Тўғри, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарори билан 2016 йил 1 январгача бўлган даврда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга муайян имтиёзлар берилган. Ушбу қарор асосида ишлаб чиқилган Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 1932-сон низом) 1-иловасида келтирилган товар гуруҳлари бўйича, имтиёз берилган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ҳажми умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун солиқ ва божхона имтиёзлари берилган. Мазкур имтиёз ва преференциялар корхоналар томонидан давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органларига муайян ариза тақдим этилган тақдирда берилиши белгилаб қўйилган.

1932-сон Низомга кўра, солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялар бериладиган товар гуруҳларининг саволингизда келтирилган сиз томондан ишлаб чиқарилаётганлар­нинг рўйхати қуйидаги кўринишга эга:

Товар гуруҳи

 

Имтиёз қўлланиладиган товарлар номи

 

I. Тайёр ип-газлама матолар
(чит ва сатиндан ташқари)

 

Астарбоп мато

 

Тик матоси

 

Кўйлакбоп, шу жумладан, аралашма толадан

 

Кўйлакбоп мато (аёллар)

 

Фланель, бумазея (Паҳмоқ, бумазей)

 

Жинси матоси

 

Сочиқбоп газлама (вафел)

 

Сочиқбоп газлама (паҳмоқли)

 

Диагонал газламаси

 

II. Тайёр аралашма матолар

 

Аралашмали газламаларнинг барча турлари

 

V. Тайёр тикувчилик
буюмлари

 

Болалар ва ўсмирлар кўйлаги

 

Қиз болалар ва ўсмирлар кўйлаги

 

Болалар ва ўсмирлар костюми, пиджаги ва шимлари

 

Болалар ва ўсмирлар курткалари

 

Болалар ва ўсмирлар пальтолари

 

Блузкалар ва кофталар

 

Юбкалар

 

Аёллар кўйлаги

 

Аёллар плашлари

 

Эркаклар плашлари

 

Аёллар ва эркаклар костюмлари

 

Эркаклар кўйлаги

 

Курткалар

 

Аёллар ва эркаклар шимлари

 

Аёллар пальтоси

 

Эркаклар пальтоси

 

Чақалоқлар учун кийимлар

 

Мактаб формаси

 

 

Демак, рўйхатда келтирилган товарлар ҳажми корхонангизнинг умумий сотув ҳажмида ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизни ташкил этадиган бўлса, унда ушбу имтиёзлар корхонангизга нисбатан татбиқ этилади. Акс ҳолда 1932-сон Низомнинг 4-бандига асосан берилган имтиёзлардан бўшайдиган маблағлар мақсадга номувофиқ фойдаланилган деб қаралади ва сизга нисбатан солиқларни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима санкциялари қўлланилади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти
эксперти Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 3041 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика