Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Амалий бухгалтерия

Муассис улушини қисман чиқариб олганда

МЧЖнинг устав капитали тўлиқ шакллантирилган. Унинг уч нафар муассисидан бири илгари ўзи киритган бино тарзидаги улушининг бир қисмини номинал қиймати бўйича чиқариб олди. Ушбу ҳолда чиқарилаётган улушнинг ҳақиқий қийматини ҳисоблаш керакми?

Корхона чиқарилган капиталнинг ҳақиқий улушини тўлаши керакми ёки йўқми?

У тўланмаган тақдирда қандай юридик ва солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

Улушни ҳисоблаб ёзиш ва тўлашни бухгалтерия ҳисобида қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш керак?

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Муассис томонидан улушнинг бир қисми олинганда унга унинг ҳақиқий қиймати тўланиши ёки унинг розилиги билан худди шундай қийматда мол-мулк берилиши керак (6.12.2001 йилдаги «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сон Қонун, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун 22-моддаси). Жамият иштирокчиси улушининг ҳақиқий қиймати олиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари бўйича аниқланади ва соф активлар қийматининг унинг улуши миқдорига мутаносиб бўлган бир қисмига мос бўлади (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 14-моддаси). У МЧЖ соф активлари қиймати билан унинг устав фонди миқдори ўртасидаги фарқ ҳисобидан тўланади. Агар у етарли бўлмаса, жамият ўзининг устав фондини етишмайдиган суммага камайтириши керак.

Ҳақиқий улуш тўланаётганда дивидендлар тарзида даромад – устав фондига киритган ҳиссанинг қиймати чегирилган ҳолда юридик шахсда иштирок этиш улуши (улуш бир қисми) муассис томонидан олинганда мол-мулкни тақсимлашдан даромад юзага келиши мумкин (Солиқ кодексининг (СК) 22-моддаси), унга тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинади (СКнинг 176, 184-моддалари).

Улуш ёки унинг бир қисми чиқиб кетишини устав капиталини камайтириш ёки сақлаш билан амалга ошириш мумкин (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 19, 20, 22-моддалари). У жамият иштирокчилари ёки учинчи шахсларга берилмаган тақдирда чиқиб кетаётган улушни жамият харид қилиши керак. Бунда устав фондининг ҳажми ўзгармайди. Улушнинг ҳақиқий қиймати у жамиятга ўтган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида, агар уставда камроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, тўланиши керак. У муассисга тўланишигача МЧЖ ўз фойдасини тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 26-моддаси).

Агар муассис олдидаги қарз қисман сўндирилган, қолган суммадан эса у ёзма равишда бош тортган бўлса, корхонада текин олинган мол-мулк тарзида даромад юзага келади, унга асосий фаолият тури ставкаси бўйича ягона солиқ тўлови солинади (СКнинг 132-моддаси 4-банди; 355-моддаси).

Бухгалтерия ҳисобида улуш (улуш бир қисми)нинг чиқиб кетиши ва унинг солиқ оқибатлари қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Устав фондини камайтирган ҳолда улушнинг чиқиб кетиши

 

Чиқиб кетаётган муассисга унинг устав капиталидаги улуши бўйича қарз акс эттирилади

 

8300 «Устав капитали»

 

6620 «Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

Муассисга улушнинг ҳақиқий ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқ суммасидаги қарз акс эттирилади

 

8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

6610 «Тўланадиган дивидендлар»

 

Устав капиталини сақлаган ҳолда улушнинг чиқиб кетиши

 

Муассисга улушнинг ҳақиқий қиймати суммасидаги қарз акс эттирилади

 

8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

6620 «Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз» (номинал қийматига)

6610 «Тўланадиган дивидендлар» (улушнинг ҳақиқий ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқ суммасига)

Солиқни ҳисоблаб ёзиш ва улушни тўлаш

 

Дивидендлар тарзидаги даромадлардан солиқ ҳисоблаб ёзилди

 

6610 «Тўланадиган дивидендлар»

 

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Дивидендларга солиқ суммаси ўтказилди

 

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

 

Муассис олдидаги қарзни пул маблағлари билан сўндириш

 

6610 «Тўланадиган дивидендлар»,

6620 «Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари»,

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

Текин олинган мол-мулк (муассис унга улушнинг ҳақиқий ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқни тўлашларидан бош тортди)

 

6610 «Тўланадиган дивидендлар»

 

9390 «Бошқа операцион даромадлар»

 

Муассисга улуш асосий воситалар билан қайтарилганда бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Асосий воситалар чиқиб кетаётган иштирокчиларга уларнинг улуши бўйича қарзини сўндириш учун берилиши

 

6620 «Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» (асосий воситаларнинг берилаётган
қиймати суммасига)

 

АВ дастлабки (тиклаш) қийматини ҳисобдан чиқариш

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100 «Асосий воситалар»

 

Ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш

 

0200 «Асосий воситаларнинг эскириши»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚСни ҳисоблаб ёзиш (солиқ тўловчилар томонидан)

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз
(турлари бўйича)»

 

Қўшимча баҳоланган асосий восита чиқиб кетаётганда 8510-ҳисобварақни ёпиш

 

8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Асосий восита чиқиб кетаётганда зарарни акс эттириш

 

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Асосий восита чиқиб кетаётганда фойдани акс эттириш

 

9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб
кетишидан фойда»

 

 

Муассис билан асосий воситалар воситасида ҳисобла­шишда юзага келган асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) резерв капиталини ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган АВни қайта баҳолаш натижалари (сальдо)га тузатилган, унга у сўндирилаётган қарз суммаси билан чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда), яъни мазкур объектни аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиши сифатида белгиланади. Асосий воситалар чиқиб кетишидан олинадиган фойдага асосий фаолият тури ставкаси бўйича ягона солиқ тўлови солинади (СКнинг 132-моддаси 1-банди; 355-моддаси).

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2564 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика