Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Тамойиллар

Ишбилармонлик муҳити яхшиланмоқда

Ўзбекистон корхоналари жорий йилнинг биринчи чорагида юқори ишбилармонлик фаоллигини намоён этди. Бу товар ва хизматларга бўлган ички талабнинг ошиб бораётгани, ишбилармонлик муҳитининг тобора яхшиланаётгани билан боғлиқ.

 

Бу Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Иқ­тисодий тадқиқотлар маркази ва БМТ Та­раққиёт дастурининг «Ўзбе­кистон бизнес форуми» ло­йиҳаси мутахассислари томонидан мамлакатимизнинг юзлаб корхоналари раҳбарлари ўр­тасида ўтка­зилган навбатдаги бизнес-сўров натижасидир. Тошкентда бўлиб ўтган «Ўз­бекистонда ишбилармонлик фаоллиги ва муҳити индекслари» мавзусидаги медиа-брифингда 2014 йилнинг биринчи чорагидаги маълумотлар таҳлил этилиб, иккинчи чорак прогнозлари му­ҳокама қилинди.

Ишбилармонлик фаоллиги ва ишбилармонлик муҳити индексларини ҳисоб-китоб қилиш тадбиркорларнинг кайфияти ва ишбилармонлик­нинг жорий аҳво­лини аниқлаш, мониторинг тартибида ишбилармонлик фаоллигини кузатиш, бу борадаги тенденциялар ва келажакдаги прогноз кўрсат­кичларни белгилаш имконини беради. Бунинг учун саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа, савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўр­сатиш соҳаларида бизнес-сў­ров ўтказилаётир.

Иқтисодий тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, 2014 йилнинг дастлабки чорагида ишбилармонлик фаоллиги индекси плюс 25,5 даражани ташкил қилган ва бу ўтган 2013 йилги кўрсаткичдан 7,3 даража яхшидир. Айниқса, Андижон, Бухоро ва Навоий вилоятлари корхоналарида юқори ишбилармонлик муҳити кузатилмоқда. Тақдим этилган олти соҳа орасида саноат, савдо, умумий овқатланиш, транспорт ва алоқа тармоқлари етакчилик қилаётир.

Мамлакатимиз корхоналари раҳбарлари ҳам ўз бизнес му­ҳитини баҳолади. Жорий йилнинг январь-март ойларида ишбилармонлик муҳити индекси плюс 24,7 да­ражани ташкил этди. Қонун ҳужжат­лари ва замонавий технологиялар ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланиш, маҳаллий ҳокимият органлари ва солиқ идоралари томонидан қўллаб-қувватлаш бизнесни ривожлантириш учун энг қулай омиллар сифатида қайд этилди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилдан бошлаб ишбилармонлик муҳити индексини баҳолаш учун яна икки таркибий қисм – йўллар сифати ва рақобат муҳити қўшилди.

Мутахассисларнинг фикри­ча, ишбилармонлик фаоллиги индекси ва ишбилар­монлик муҳити индекси кўрсаткичлари бозор исло­ҳотлари изчиллик билан амалга оширилаётгани ва иқтисодиёт эркинлаштирилаётгани, ишбилармонлик муҳити яхшиланаётгани, рақобат кучайиб, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик жадал ривожланиб бораётганидан далолат беради.

Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 7 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чо­ра-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва 15 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори бу борадаги ишларни янада такомиллаштиришга хизмат қи­лаётир.

 

ЎзА.

Прочитано: 1228 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика