Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Божхона

Т-6 сизнинг мониторингизда

 Давлат божхона қўмитаси ўзи­нинг www.customs.track.uz сайтининг янгиланган версиясини ишга туширди. Унда янги, кўпдан бери кутилаётган интерфаол хизмат пайдо бўлди, у туфайли Ўзбекистонга келаётган ёки ундан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар Т-6 шаклидаги божхона декларацияси бланкаларини чиқариб олиш ва уларни компьютер ёки ноутбукда исталган вақтда ва қулай жойда – иш жойи, офис ҳамда уйда тўлдириш имкониятига эга бўлдилар. Уларни қоғозга чиқариш ва қўлда тўлдириш мумкин. Бу чегара орқали ўтказиш пунктида дек­ларация тўлдиришга сарфланадиган вақтни тежайди.

Энди фуқароларнинг Т-6 шак­лини тўлдириш ва керакли тилдаги бланкани излаш учун навбат кутишларига тўғри келмайди.

 

Маълумот учун! Бланкани расмийлаштириш олдидан Т-6 шаклидаги божхона декларация­сини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан албатта танишиб чиқинг.

 

Декларацияни PDF бичимида чи­қариб олиб, зарур ахборотни киритинг ва уни диққат билан текширинг. Шундан кейин бланкаларни А5 бичимидаги (21 х 15 см) қоғозда иккала томонини икки нусхада қоғозга чиқариш лозим, чегара орқали ўтказиш божхона постига бораётганда уларни ўзингиз билан олишни унутманг.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 648 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика