Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Божхона

Олдиндан классификациялаш

Божхона постларидан бирида биздан ускуна билан бирга олиб келинаётган, қисмларга ажратилган кўринишдаги асбоб-ускуналарни алоҳида расмийлаштиришимизни ва улар учун божни чакана савдо учун олиб кирилаётган истеъмол товарлари сингари тўлашимизни сўрашди. Йиғиш учун асбоб-ускуналарни Ўзбекистондан ҳам топишимиз мумкинлигини биламиз. Бироқ гап шундаки, асбоб-ускуна ва унинг қисмлари, шу жумладан йиғиш учун асбоблар бир комплектда сотилади ва ушбу асбоблар учун ҳеч ким қўшимча ҳақ тўламайди. ЎзР ТИФ ТНдаги 84-«Ядровий реакторлар, қозонлар, асбоб-ускуна ва механик қурилмалар; уларнинг қисмлари» гуруҳига қўшимча изоҳлар берилган бўлиб, уларга кўра машиналарни йиғиш ёки уларга хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналар ушбу машиналар билан биргаликда, агар улар билан бирга импорт қилинса, классификацияланиши керак. Машиналар билан бирга импорт қилинадиган алмашадиган асбоб-ускуналар ҳам, агар асбоб-ускуналар машиналар оддий ускунасининг бир қисмини ташкил этса ва одатда улар билан биргаликда сотилса, улар билан бирга классификация қилиниши керак. Шу муносабат билан бундан кейин ихтилофга йўл қўймаслик учун корхонамиз билан божхона пости ўртасида юзага келган низоли вазиятни шарҳлаб берсангиз.

П.К.

 

– Товар тўғрисида батафсил ахборот мавжуд бўлганда низоли вазиятни шарҳлашимиз мумкин. Афсуски, хатда келтирилган маълумотларга кўра божхона органи ҳаракатлари­нинг тўғрилиги хусусида фикр юритиш қийин.

Шуни таъкидлаш лозимки, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларнинг ТИФ ТН кодини классификациялаш таомили анча сермеҳнат иш. Чунончи, ТИФ ТНни талқин қилиш асосий қоидаларининг 2А Қоидаларига кўра товар позицияси номида бирор-бир товарга ҳар қандай ҳавола бутланмаган ёки тугалланмаган кўринишдаги бундай товарга ҳавола сифатида ҳам қаралиши керак. Тўғри, бунда бутланмаган ёки тугалланмаган кўринишда тақдим этилган товар бутланган ёки тугалланган товарнинг асосий хоссасига эга бўлиши керак. Шунингдек у бутланган ёки тугалланган товарга (ёки кўрилаётган товар позициясида йиғилмаган ёки қисмларга бўлинган кўринишда тақдим этилган тарзда ана шундай деб классификацияланаётган товарга) ҳавола сифатида қаралиши керак. Шу сабабли ускуна комплектига кирадиган, қисмларга бўлинган кўринишда бўлган асбоб-ускуналар у билан бир кодда классификацияланиши хусусида савол туғилади. Улар 2А Қоидалар боис бутланган, тугалланган товар хоссасига эгами?

Фикримизча, сизнинг вазиятда божхона органига махсус сўров билан мурожаат қилиш керак, у товарни классификация­лаш бўйича дастлабки қарорни чиқаради (БКнинг 114-моддаси). Ушбу таомил Божхона органлари томонидан Ўзбекистон Рес­публикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатурасига мувофиқ товарлар классификацияси тўғрисида дастлабки қарорлар қабул қилиниши тартиби тўғрисида низомда1 тартибга солинган.

Айтиш жоизки, Президентнинг 24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон Фармони билан хўжалик субъектлари технологик ускуналарга Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2012 йилдаги 843-ф-сон Фармойиши билан тасдиқланган рўйхат бўйича республика ҳудудига олиб келинадиган эҳтиёт ва бутловчи қисмлар учун 2016 йилнинг 1 январигача божхона тўловларини (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилган. Имтиёзлар хўжалик субъектлари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шунингдек ускуна мулкдори билан тузилган шартномалар бўйича уларни импорт қиладиган хўжалик субъектлари олиб кирадиган, ускунанинг ажралмас қисми ҳисобланган бутловчи буюм­лар ва эҳтиёт қисмларга татбиқ этилади. Уларни янги технологик ускунага комплект­да етказиб бериш ва контрактда (шартномада) назарда тутиш мажбурий шартдир.

 

Диққат! Ишлаб чиқарилган пайтдан «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимида расмийлаштириш пайтигача орадан уч йил ўтмаган технологик ускуна янги ускуна ҳисобланади. Ушбу далилни тасдиқлаш учун божхона органига ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки олиб кирилаётган технологик ускунанинг чиқарилган йилини тасдиқлайдиган бошқа ҳуж­жатни тақдим этиш лозим.

  

1ДБҚнинг АВ томонидан 20.11.2002 йилда 1190-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 753 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика