Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Бизнинг лойиҳалар

Илк одимлар

«NORMA» профессионал ривожланиш марказида 1UZ бухгалтерия дастуридан фойдаланувчилар учун ўтган ойнинг охирларида ўқув тренинги бўлиб ўтди. Эксперт Ольга Шабанова тадбир иштирокчилари – корхоналарнинг раҳбарлари ва бухгалтерларига янги дас­турий маҳсулот билан ишлаш юзасидан сабоқ берди.

 

Даставвал Ольга Павловна 1UZ дастурининг имкониятлари ва хусусиятлари ҳақида гапириб берди. Шундан кейин дастурдан фойдаланиш учун қайси тугмаларни босиш жоизлигини амалиётда кўрсатиб берди. Дастур амалга оширадиган вазифалардан мутахассис фаолиятининг соҳасига қараб фойдаланиш йўлларини тушунтирди. Ҳар бир тингловчининг олдидаги столда компьютер турганлиги сабабли иштирокчиларнинг ҳаммаси мазкур бухгалтерия дастури билан ишлаб кўрдилар, уни янада мукаммал эгаллаш учун саволлар бердилар.

Ўқув Маркази 1UZ дастурини сотиб олишни мўлжаллаётганларнинг ҳаммаси учун шундай тренинглар ўтказишни режалаштирмоқда.Бу борада муайян билим ва тажрибаси бўлганлар учун алоҳида, таълимни энди бошлаётганлар учун эса алоҳида тренинглар назарда тутилган. Дастлабки гуруҳга мансуб кишиларнинг таълимига беш кун ажратилган. «Янгилар»ни ўн кунлик тренингга таклиф этишади. Ҳар бир машғулот 4 академик соат давом этади, орада кофе-брейк ичиш учун танаффус ҳам қилинади. Тренинг машғулотлари охирлагач, тест синовлари ўтказилади ва унинг натижалари асосида сертификат берилади.

Дастлабки тренинг иштирокчилари тадбир ташкилотчиларидан ўзларини қизиқтирган саволларга муфассал жавоб олдилар. Энди уларни кўпроқ қандай саволлар қизиқтираётганлиги хусусида.

 

1UZ дастури 1С дастуридан нимаси билан фарқ қилади?

– Фарқи бир нечта. Энг аввало, тафовут – баҳода. 1UZ дастури 1С дастурининг лицензияланган ифодасидан икки баравар арзон. Россия дастуридан қароқчилик йўли билан тайёрланган ифода нархи 1UZникига тенг, аммо ҳеч кимга уни сотиб олишни маслаҳат бермасдим. Иккинчи ва энг асосий тафовут 1UZ аввалбошданоқ қонун ҳужжатларимизга асосланганлигидир. Зотан бу дастур бизнинг стандартлар асосида яратилган. 1UZ дастури ҳар қандай тармоққа мансуб кичик корхона учун универсал хусусиятга эга эканлиги ҳам тафовутлар сирасига киради.

 

1UZ дастурининг асосий афзаллиги нимада?

– Мен икки жиҳатни таъкидлаб кўрсатган бўлур эдим. Аввало 1UZ дастури ҳисоботлар тайёрлаш борасида зўр имкониятлар беради. Бухгалтерия ҳисоби шу дастур асосида юритилганда унинг маълумотларига таянган ҳолда бир неча дақиқа ичида тайёр солиқ ҳисоботини олиш мумкин. Дарвоқе, бу ҳисобот қонун ҳужжатлари ва солиқ органлари талабларига батамом монанд бўлади. Яна бир муҳим жиҳати қонун ҳужжатларимизда янгиликлар бўлган тақдирда, дастурни тезкорлик билан янгилаш мумкинлигидир. Солиқ ставкалари ўзгарди, янги имтиёзлар жорий этилиб эскилари бекор қилинди, дейлик. Дастурни навбатдаги янгилаш асносида сиз буларнинг ҳаммасини ўзида мужассам этган 1UZни оласиз. Дастурни янгилаш жараёни ҳам тезкор, ҳам жуда жўн. Уни дастурни ишлаб чиқувчи компания амалга оширгани сабабли бу ишга ўзингиздаги дастурчилар аралашуви талаб этилмайди.

 

Дастурда, назарингизда, қанақа камчилик­лар бор?

– Мен уни камчилик эмас, балки қарор топиш жараёнида учраши табиий икир-чикирлар деган бўлур эдим. Гап, маълумки, унча машҳурлик касб этмаган янги дас­тур ҳақида бормоқда. Номаълум, ҳали кўрилмаган нарсани ишлатишда ҳамиша журъатсизлик биринчи ўринга чиқади. Мен шубҳа-гумонга борувчиларни тўла ишонтириб айтаманки, 1UZ ҳар тарафлама пухта ўйланган дастурдир. У мамлакатимиз бозорида жавлон ураётган ҳар қандай кичик корхона бухгалтерига мос. «NORMA» профессионал ривожланиш маркази 1UZ дастури бўйича ишлашга ўргатиш юзасидан тренинг таклиф этаётганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу тренингларда дастурнинг имкониятлари, бажарадиган ишлари билан муфассал танишиб чиқиш мумкин.

Тренингда таълимни тугаллагач, унинг иштирокчиси 1UZ дастурини муайян сийлов билан сотиб олиши мумкин. Шу йўл билан таълим учун қилинган чиқим ўрни қопланади.

Мабодо, аввал дастур сотиб олган бўлсангиз, тренинг сиз учун бепулдир.

 

Мухбиримиз тренинг иштирокчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг тадбир ҳақидаги, 1UZ дастури тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларидан воқиф бўлди.

 

О.Шчербакова, «Omega Component Techno­logy» МЧЖ бош бухгалтери:

– Дастурнинг ишлаб чиқувчиларига ҳам, муаллифларига ҳам минг раҳмат! Дастлабки тренингда иштирокчилар камроқ бўлганига, гапнинг рости, ачиндим. Анча-мунча дастурдан фойдаланганман. Аммо 1UZ дастури бухгалтерия ҳисобининг барча талабларига монанд эканлигига тан бердим, таажжубландим ҳам. Иш ҳақи ҳисоби бўйича ишланма мени айниқса қувонтирди. Дастурни яратувчилар баъзи ҳисоб-китоблар учун формулалар ҳам жорий этишибди. Касаллик варақаси бўйича, таътил, ишдан бўшаш билан боғлиқ тўловлар ҳисоб-китобини қилиш жуда қулай. Дастурда майда-чуйда нарсалар ҳам эътиборга олинган. Кўпгина бухгалтерлар лицензияланмаган дастурий таъминотда ишлаб юришганини биламан. Бу анча хатарли иш. Шу сабабли ҳам уларга 1UZ дастурига ўтишни маслаҳат берган бўлур эдим. Янгиликка кимлардир ишонқирамай қараши табиий. Лекин 1UZни истисно деб қараш жоиз. Менимча, бу дастур албатта ўз мухлисларини топади.

 

Е.Мехеева «Etalon South Standart» МЧЖ бош бухгалтери:

– 1UZ дастурига гап йўқ – жуда қулай у. Мен учун энг муҳими мазкур дастур аввал­бошданоқ мамлакатимиз қонун ҳуж­жатлари ҳамда бухгалтерия юритиш стандартлари асосида яратилганлигидир. Унда ҳаммаси жой-жойида, жуда тушунарли, биринчи дафъадаёқ бемалол ишлатавериш мумкин. Тренинг туфайли дастурнинг бор имконият ва вазифаларини тезгина билиб, тушуниб олдим.

 

А.Сальников, раҳбар, «IFTIXOR SERVIS» ХУМШ раиси:

– Бу тренингни, тўғриси, анчадан буён кутардим. 1UZ дастурини эшитганим ҳамони дарҳол уни сотиб олмоқчи бўлдим. Шунга ўхшаш кўплаб дастурларни кўриб чиққач, чоғроқ юридик шахс бухгалтерия ҳисоби учун 1UZ дастуридан яхшиси йўқ, деган хулосага келдим. Бухгалтер бўлмасам ҳам уни осонгина ўзлаштириб, билиб олганимни айтмайсизми?! Дастурнинг соддалиги, ҳаммабоплиги шунчаликки, ҳатто бизга ўзи бухгалтер керакмикан, деган хаёлга ҳам бордим. Баҳоси арзон, сифати юқори эканлигида тажассум топган уйғунлик ҳам мени алоҳида қувонтирди.

 

Наталья СПИРИДОНОВА,

мухбиримиз.

Прочитано: 4205 раз(а)

Комментарии к статье (2)

2014-05-12 23:20:20, Гость_mansurbek:
Салом 1 UZ рахбарияти мен хам хисобчиман якинда чиккан бу программадан якиндан танишишни хохлайман яъни рдф файлларда фойдаланиш ва бажариш мумкин булиши мумкин коидалар тугрисида узбек тилида ишлаб булами асосий бахолари кандай 6 минимал базавий 2 минимал базавий кушиладими ё 6 ми факат жавобини muhosib0880@ оркали олишни истайман  Бу тугрисида вилоятларда вакиллар боми Хоразмда хам фойдаланса булами тулаш тартиблари накд пластик хисоб ракам мисол учун корхона келгусида бир неча фаолият шугулланса яъни ишлаб чикариш чакана улгуржи савдо нотижорат корхоналар чорвачилик фермер пахта галла фермер ишлаб булами универсал версияси борми канча минимал
2014-05-13 10:29:20, Гость_Bahtiyor:
Салом  Мансурбек, хатингиз учун рахмат!
Дастуримизни билан яқиндан танишиш учун  чекланган версиясини 1uz.uz сайтидан  юклаб  олиш мумкин. Юклаб олинадиган файллар ичида дастурда ишлаш қоидалари хам бор. Дастуримизни  «улгурчи савдо» «ишлаб чиқариш» версилари хам мавжуд. Бу версиларни ўзаро бирлаштириш имкони бор. Шу билан бирга айтиб ўтмоқчимизки, нотижорат, чорвачилик, пахта - галла фермер корхоналри хисоб–китобни олиб бориш учун хам версияларни яратиш яқин режамизда бор. Хозирда, Хоразм вилоятида дастур фойдаланувчилари учун сервис хизмат кўрсатадиган тизимни  тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Мансурбек,  қўшимча саволларингизга 230-21 -12 телефон рақами орқали хам жавоб беришга тайёрмиз.
Хурмат билан,
Бахтиёр

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика