Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Бизнинг маслаҳатлар

Микроавтобус сотиб олинса, солиқ тўламайсиз

Корхонамиз умумқурилиш соҳаси билан шуғулланади. Ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, жисмоний шахсдан унга тегишли бўлган микроавтобусни харид қилмоқ­чимиз.

Бу хатти-ҳаракатимизга чеклов йўқми, агар бундай операция­ни амалга ошириш мумкин бўлса, унинг бухгалтерия ёзувлари ва солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Х.Эшназаров,

МЧЖ бухгалтери.

Тошкент шаҳри. 

 

– Сиз амалга оширмоқчи бўл­ган операция бўйича қонун ҳуж­жатларида чекловлар йўқ. Со­лиқ кодексининг 176-моддаси 4-бандига асосан жисмоний шахс­ларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар уларнинг мулкий даромадлари ҳисобланади. Ушбу даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади.

Солиқ кодексининг 22-мод­дасига биноан мол-мулк деганда эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш объектлари бўла оладиган моддий объектлар, шу жумладан пул маблағлари, қимматли қоғозлар, улушлар (пайлар, ҳиссалар) ҳамда номоддий объектлар тушунилади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 179-моддасининг 11-бан­дига асосан жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Шундан келиб чиқиб, сиз жисмоний шахсдан харид қилган мик­роавтобус бўйича солиқ оқи­батлари юзага келмайди.

Асосий воситаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар дастлаб 0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш» ҳисобварағининг дебетига олиб борилади. Асосий воситалар объектлари фойдаланишга топширилганда уларнинг суммаси 0820-ҳисобварақдан 0100-«Асосий воситалар» гуруҳи ҳисобварақларига ўтказилади.

21-сон БҲМСга асосан микроавтобусни харид қилиш бўйича бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Асосий воситалар объектлари сотиб олинди

 

0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Асосий воситалар сотиб олинаётганда харажатлар акс эттирилади (воситачиларнинг хизмат ҳақи, хусусий мулк ҳуқуқини рўйхатга олиш, ташиш, монтаж қилиш, созлаш ва бошқа харажатлари)

 

0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»,
6990-«Бошқа мажбуриятлар»,
6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар», 6520-«Давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар

 

Асосий воситаларни фойдаланишга топшириш акс эттирилади

 

0100-«Асосий
воситалар»

 

0820-«Асосий воситаларни
сотиб олиш»

 

 

Шуни унутмаслик керакки, Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган) автомототранспорт воситаларини олди-сотди қилиш шартномаларини расмийлаштириш тартиби белгиланган бўлиб, унинг 3-бандига асосан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 694 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика