Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / 2014 йил – Соғлом бола йили

Солиқ соҳаси билимдонлари

Тошкент солиқ коллежида «Солиқ билимлари – болаларга» кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ташкил этилган танловда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этди.

 

Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган йигит-қизларни вояга етказиш, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Танловда Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати мавзусидаги иншо, солиқлар нимага сарфланиши ҳақида электрон тақдимот, солиқ соҳасига оид суратлар шарҳи, соҳанинг ҳикояларда акс эттирилиши каби йўналишлардаги энг яхши асарлар танлаб олинди.

Бухоро шаҳридаги 34 ва 21-умум­таълим мактаблари ўқув­чилари Миржаҳон Исломов ва Севил Ҳик­матова, Тошкент солиқ коллежи ўқувчилари Миркарим Фозилов ва Кристина Честних турли йўналишлар бўйича биринчи ўрин ғолиби, деб топилди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1003 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика