Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Бизнинг маслаҳатлар

Интернет-кафедан солиқлар

1. Хусусий корхона интернет хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, у қандай солиқ­ларни тўлайди.

2. Интернет хизматларини кўрсатиш операциялари бухгалтерия ҳисобида қандай ёзувлар билан акс эттирилади?

«ДАВР» МЧЖ директори.

 

1. Интернет-кафеларнинг интернет хизматлари фақат юридик шахслар амалга оширадиган лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади (ВМнинг 22.11.2000 йилдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомнинг 4-банди).

Корхона интернет хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга оширганда ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли.

Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш учун микрофирма ва кичик корхоналар белгиланган шакл бўйича солиқ инспекциясига қуйидаги тартибда ёзма хабар бериши керак:

– янги ташкил этилган корхоналар – давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмаган ҳолда;

ишлаб турган корхоналар – кейинги ҳисобот давригача (чорак) бир ойдан кечиктирмаган ҳолда.

ЯСТ қуйидаги солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади:

– юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

– ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

– ҚҚС (импорт товарларга ҚҚСдан, шунингдек норезидентлардан олинган ишлар (хизматлар)дан ташқари);

– мол-мулк солиғи;

– ер солиғи;

– сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.

Маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализациясидан мажбурий ажратмалар:

Республика йўл жамғармасига;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига;

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига.

Бунда яна корхоналар томонидан иш ҳақидан ажратиладиган солиқ ва мажбурий тўловлар тўланади.

Бундан ташқари, юридик шахслар солиқ тўлашнинг қайси тартибида бўлишидан қатъи назар, қонунчиликка асосан тўлов манбаида ундириладиган солиқларга (мажбурий тўловлар)га тегишли бўлган тўловларни тўлашга мажбурдирлар.

2. Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромад ва харажатларни акс эттириш учун 21-сон БҲМСда махсус 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ва 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварақлари ажратилган.

Интернет хизматларини кўрсатиш операциялари бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

дебет

 

кредит

 

Ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш)дан даромад акс эттирилади

 

4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар’

 

Бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар)нинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС тўловчи корхоналар учун)

 

4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Ягона солиқ тўлови ҳисобланди

 

9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Ҳисобот даврининг охирида 9030-ҳисобварақни ёпиш акс эттирилади

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

Ҳисобот даврининг охирида 9130-ҳисобварақни ёпиш акс эттирилади

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

 

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 791 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика