Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Солиқ солиш

Муддат ўтгач

Кичик корхонамиз 2009–2014 йилларда режали текширувлардан озод қилинган эди. Маълумки, солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича даъво муддати 5 йилни ташкил қилади. Айтайлик, 2007 йилда жисмоний шахснинг даромади кўрсатилмаган, ундан солиқлар ва тўловлар ушланмаган ҳамда ҳисоботда акс эттирилмаган.

Ушбу далил аниқланганда жисмоний шахс ёки корхонага бирор-бир санкциялар қўлланадими?

 

– Солиқ кодексининг (СК) 38-моддаси солиқ мажбурия­ти бўйича даъво муддати – солиқ даври тугаганидан ке­йин беш йилни белгилайди. Бу даврда солиқ органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Солиқ мажбуриятлари бў­йича даъво муддатлари тугагандан кейин шахсни со­лиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш мумкин эмас (СКнинг 110-моддаси). Шу сабабли жисмоний шахснинг 2007 йилдаги даромадини яширганлик, унга доир маълумотлар ва аниқлаштирилган ҳисоб-китоб тақдим этмаганлик, солиқларни тўла­маганлик учун юридик ва (ёки) жисмоний шахсга нисбатан молиявий санкциялар қўлланмайди.

 

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2038 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика