Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Замонавий технологиялар

Янги портал тақдимоти

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги дизайндаги www.wcu.uz расмий сайти ҳамда Ўзбекистон тадбиркор ва касаначи аёлларининг www.bizayol.uz расмий веб-портали тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова ва бошқалар Президентимиз Ислом ­Каримов раҳнамолигида медиа соҳасини изчил, тизимли ва босқичма-босқич ислоҳ этиш, фуқароларнинг ахборот олишга оид ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

Мамлакатимизда Интернетдан фойдаланувчилар сафи ортмоқда. Шу билан бирга, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида маълумот берувчи, миллий манфаатларимиз, менталитетимиз, халқимизнинг руҳиятига мос бўлган веб-сайтлар, порталлар ҳам тобора кўпаймоқда. Илғор технологияларга асосланган мазкур веб-сайтлар ташкилот ва муассасалар фаолия­тининг самарадорлигини ошириш билан бирга, аҳолининг мурожаатларини тез ва ўз вақтида ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янгиланган расмий веб-сайти ҳам ушбу мақсадларга хизмат қилади. Айни пайтда ушбу веб-сайт ягона интерактив давлат хизматлар портали www.my.gov.uzга аъзо бўлгани, қолаверса, Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган мамлакатимиз гендер статистикаси бўйича илк www.gender.stat.uz веб-сайтини яратишда ҳамкорлик қилгани эътиборга моликдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳо­латини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қаро­рига мувофиқ Қўмитанинг Интернетдаги расмий веб-сайти дизайн ва техник жиҳатдан янгиланди. Эндиликда унинг саҳифаларида мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоялаш, оналик ва болалик манфаатларини таъминлашга оид яратилган тизим, унинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фао­лияти, соҳага оид янгиликлар билан танишиш мумкин.

Мазкур жамоат ташкилотининг «Ўз­бекистон Республикаси ишбилармон ва касаначи аёлларининг корпоратив порталини яратиш» лойиҳаси асосида яратилган www.bizayol.uz веб-портали тадбиркор, касаначи аёллар, касб-ҳунар коллежларини битириб ўз тадбиркорлик ишини бошлаш истагидаги қизлар учун айни муддаодир. Порталда тадбиркорлик ва касаначилик бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳага оид энг сўнгги янгиликлар келтирилгани хотин-қизлар учун қўшимча афзалликлар яратади. Унда «Интерфаол хизматлар», «Мутахассисларнинг ахборот, молиявий ва маслаҳат кўмаги» сингари махсус рукнларнинг ташкил этилгани ўз бизнесини бошлаш истагидаги аёлларни бефарқ қолдирмайди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 840 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика