Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Бизнинг маслаҳатлар

Лицензия сизга керак эмас

Корхонамиз эркаклар шимини тикади ва уларни сотиш учун ўзимизнинг савдо дўконига эгамиз. Бухгалтерия ҳисобида ўзи ишлаб чиқарган маҳ­сулотни фирма дўкони орқали сотиш нархи бўйича реализация қилишни қандай акс эттириш керак? Шунингдек, корхонамиз ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича улгуржи сотувчиларга реализация қилмоқчи бўлса, корхонамизга улгуржи савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия керакми?

Яхшибой Исроилов, корхона бош бухгалтери.

Сирдарё вилояти.

 

– Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг бухгалтерия ҳисобини амалга оширишда 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг қоидаларига амал қилиш керак бўлади.

Ўзингиз ишлаб чиқарган маҳсулотни дўкон орқали реализация қилишнинг ҳисобини юритиш учун сизга алоҳида илова-ҳисобварақ, масалан, 2840-«Дўкондаги тайёр маҳсулот» очишни тавсия қиламиз.

Мисол учун 21-сон БҲМСга асосан қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:

 

Операция

 

дебет

 

кредит

 

Тайёр маҳсулот омбордан дўконга берилди

 

2840-«Дўкондаги тайёр маҳсулот»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»

 

Маҳсулот учун нақд тушум (терминал бўйича тўлов) келиб тушди

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари
5710-«Йўлдаги пул маблағлари»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

Дўконда реализация қилинган маҳсулотнинг амалдаги ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи»

 

2840-«Дўкондаги тайёр маҳсулот»

 

Дўкондаги тайёр маҳсулот реализациясидан олинган даромад акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

Реализация қийматига ҚҚС ҳисоблаб ёзилди
(ҚҚС тўловчилари учун)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бўнаклар ҳисобга олинди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

 

Маҳсулотни реализация қилишдан тушум ҳисобрақамига келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

Омбордан реализация қилинган маҳсулотнинг амалдаги ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»

 

Тайёр маҳсулотни улгуржи харидорларга реализация қилишдан даромад акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

Реализация қийматига ҚҚС ҳисоблаб ёзилди
(ҚҚС тўловчилари учун)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бўнаклар ҳисобга олинди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

 

Маҳсулот таннархини ҳисобга олиш ҳисобварағи ёпилди

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи»

 

Маҳсулот реализациясидан даромадни ҳисобга олиш ҳисобварағи ёпилди

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

 

 

Саволингизнинг иккинчи қисмига келсак, Солиқ кодексининг 22-моддасида берилган таърифга кўра, савдо фаолияти бу қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолиятдир. Солиқ кодексининг350-моддасига кўра, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот бўлган товарларни реализация қилиш, шу жумладан уларни фирма дўконлари орқали реализация қилиш савдо фаолияти деб қаралмайди.

Шу тариқа, сиз ўзингиз ишлаб чиқарган маҳсулотни сотганингизда, сизнинг фаолиятингиз савдо фаолиятига кирмайди ва улгуржи савдо ҳуқуқига лицензия олиш сиздан талаб қилинмайди.

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» СМТ эксперти
Ғуломжон Тўлаганов тайёрлади.

Прочитано: 2368 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика