Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Амалий бухгалтерия

Консигнация операцияси нима?

ЯСТ тўловчиси бўлган фирманинг асосий фаолият тури хоналарни ижарага бериш ҳисобланади. Улгуржи савдога лицензияси бўлгани боис у Кореядаги хорижий ҳамкор билан консигнация шартномаси тузди. Унга кўра реализацияга бериладиган товарнинг нархи ўров учун 12 АҚШ долларини ташкил этади; контракт қиймати – 12 000 000 АҚШ доллари; етказиб бериш шартлари – СРТ.

Консигнант консигнаторга ёзма равишда реализация қилинаётган товарнинг нархи ва ҳақни – божхона тозалови, транспорт чиқимлари ва ҳужжат билан тасдиқланадиган бошқа харажатларни киритган ҳолда консигнаторнинг реализация қилиш харажатларини чегириб туриб товар реализациясидан тушум ҳажмининг 10%и этиб белгилайди.

Товарнинг контракт қиймати билан реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ суммаси, бундан ҳақ ва консигнаторнинг ҳужжат билан тасдиқланадиган харажатлари мустасно, норезидентнинг даромади ҳисобланади. У консигнант томонидан биржа ёки ярмарка кимошди савдоларида харид қилинадиган товар учун консигнантнинг топшириғига кўра ўтказилиши керак. Олинган импорт товар туркуми учун консигнатор АҚШ долларида ҳақ тўлаганидан кейингина унга ҳақ тўланади. Бунда консигнатор тўлов манбаида белгиланган тартибда норезидентнинг даромадидан солиқ ушлаши шарт.

Консигнация товарларини 004-балансдан ташқари ҳисобвараққа қандай курс бўйича (74 ёки 40 режимида БЮД ёзилган санада) кирим қилиш лозим? Бу консигнация товари учун муҳимми? Шунингдек консигнация товарини эмас, балки импорт шартномаси бўйича сотиб олинган товарни қандай курс бўйича кирим қилиш керак? Товарнинг консигнацияга келиб тушиши ва унинг шартнома шартларига мувофиқ реализация қилиниши далили бўйича қандай бухгалтерия проводкаларини қанча суммага амалга ошириш лозим? Олдиндан конвертациялаган ҳолда, қанча суммани консигнантга қайтариш керак (6990-ҳисобварақ сальдоси)?

 

– Хўжалик юритувчи субъектлар молия­вий-хўжалик фаолиятининг бух­галтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг1 439-бандига кўра комиссияга қабул қилинган товарлар 004-ҳисобварақда қабул қи­лиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади. Хорижий ҳамкор билан консигнация шартномаси АҚШ долларида тузилганлиги ­боис қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва 004-балансдан ташқари ҳисобварақда товар АҚШ долларида ҳисобга олинади.

Импорт қилинган товар-моддий бойликларнинг (бундан консигнация шартномалари бўйича олиб кирилган товарлар мустасно) харид қиймати божхона юк декларациясини тўлдириш ҳамда божхона божлари ва йиғимларини тўлаш санасига Марказий банк курсидан келиб чиқиб белгиланган уларнинг шартнома қийматидан, шунингдек харид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлардан келиб чиқиб сўмда белгиланади (22-сон БҲМСнинг2 13-банди).

Чет эл товарлари Ўзбекистон божхона ҳудудида эркин муомала учун чиқарилганидан кейин, яъни БЮД 40-«Эркин муомала (импорт) учун чиқариш» режимида расмийлаштирилганидан сўнг Ўзбекистон товарлари мақомини олади. Импорт шартномаси бўйича сотиб олинган товар БЮД 40-режимида расмийлаштирилган кундаги МБ курси бўйича кирим қилинади.

Ўзбекистон ҳудудидаги валюта операциялари 22-сон БҲМС ва Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом3 билан тартибга солинади.

Бухгалтерия ҳисобида консигнация шартномаси бўйича товар операциялари қуйидагича акс эттирилади:

1) товарлар консигнацияга қабул қилиш-топшириш далолатномаси валютасида келиб тушди

Дебет 004

Кредит 00;

2) божхона тўловлари БЮДни расмийлаштириш санасида курс бўйича ҳисоблаб ёзилди

Дебет 3290

Кредит 6990;

3) божхона тўловлари БЮДни расмийлаштириш санасида курс бўйича тўланди

Дебет 6990

Кредит 5110;

4) консигнация товари уни реа­лизация қилиш санасидаги МБ курсига эквивалент бўлган консигнант нархлари бўйича реализация қилинган:

сотилган консигнация товари учун консигнантга қарз акс эттирилади

Дебет 4010

Кредит 6990;

консигнаторнинг воситачилик ҳақи суммаси (сотилган товар сонига ва 10%га кўпайтирган ҳолда реализация қилиш нархи билан контракт нархи ўртасидаги фарқ) акс эттирилади

Дебет 4010

Кредит 9030;

5) реализация қилинган консигнация товарининг қиймати ҳисобдан чиқарилган

Дебет 00

Кредит 004;

6) реализация қилиш пайтида реа­лизация қилинган товарлар улушига божхона харажатлари ҳисобдан чиқарилди

Дебет 9430

Кредит 3290;

7) сотилган товар учун консигнантдан қарз сўндирилади

Дебет 6990

Кредит 5110;

8) тўлов манбаида норезидентнинг даромад солиғи ҳисоблаб ёзилган

Дебет 6990

Кредит 6410;

9) норезидентга даромад ўтка­зилган

Дебет 6990

Кредит 5210.

Ҳисоб-китоб қилиш учун маълумот йўқлиги боис проводкалар суммасини аниқлашнинг имкони йўқ.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган 21-сон БҲМСга 2-илова.

2«Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» (молия вазирининг АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

3МВ, ИВ, ДСҚ, МБ бошқаруви ва Давстатқўмнинг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

 

Прочитано: 7686 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика