Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Қонун чиқарувчининг ён дафтарига

Йирик битимни «майдалатманг»

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамият­лар тўғрисида»ги Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – 310-II-сон Қонун) 44-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг 25%идан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади.

 

Бироқ амалиётда кўпин­ча қа­рама-қарши вазиятлар учрайди: жамият уставида иштирок­чилар умумий йиғили­ши (жамиятнинг кузатув кенга­ши)нинг, мисол учун жамият мол-мулки қийматининг 25%и (+1 сўм) эмас, балки 15–20%и ва ундан кам қийматининг дастлабки маъқулланишини талаб қиладиган йирик битимнинг кам миқдори назарда тутилган бўлади. Бу баъзи жамиятлар мол-мулкининг юқори суммар қиймати билан изоҳланади (кичик хўжалик юритувчи субъектларда у ўнлаб миллион, йирик корхоналарда эса ўнлаб ва юзлаб миллиард сўмни ташкил этиши мумкин. Шу сабабли ҳам йирик корхоналар кўп миллиардли мол-мулкининг ҳатто 20%и анча йирик битимдир). Хуллас, муассисларнинг компания маблағларини тўғри сарфлашидан «ташвишланиши», баъзан эса муассисларнинг ижрочи органларга ишонмаслиги ҳоллари айниқса директор лавозимига гоҳ бир тарафдан, гоҳ бошқа тарафдан номзод сайланадиган қўшма корхоналарда учраб туради.

Маъқуллашни талаб қи­ладиган йирик битим миқдо­рининг устав билан бундай ­камайтирилиши қанчалик тўғ­ри? У қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Биринчи саволга жавоб бериш учун 310-II-сон Қо­нун қоидаларини таҳлил қиламиз.

Унинг 13-моддаси ўн учинчи хатбошиси маъносидан келиб чиқилса, жамият уставида қонун ҳужжатларига зид қоидалар бўлиши мумкин эмас, қонун хужжатлари эса ўз навбатида 310-II-сон Қонуннинг ўзи ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир (310-II-сон Қонуннинг 2-моддаси). 310-II-сон Қонун 44-моддасининг биринчи қисми бутун жамият мол-мулки қийматининг 25%идан ошгандагина йирик битим деб эъти­роф этилиши мумкин деб тасдиқлаш имконини беради. Бошқача айтганда, йирик битимнинг энг кам миқдори жамият мол-мулки қийматининг 25%ини (+1 сўм) ташкил этиши керак. Уни пасайтириш амалдаги қонун ҳужжатларига зиддир. Шу сабабли 310-II-сон Қонун 13-моддасининг ўн учинчи хатбошисидан келиб чиқилганда уставда йирик битимни белгилаш учун камроқ миқдорни назарда тутишга йўл қўйиб бўлмайди.

Бундай битимнинг энг кўп миқдори эса чекланмаган. Шу сабабли муассислар жамият уставида йирик битим мезони сифатида жамият мол-мулки қийматининг 60, 70, 80 ва ундан зиёд қисмини назарда тутишга ҳақлилар.

Масалага бошқа томондан қарайлик. Жамият томонидан йирик битим тузиш тўғрисидаги қарорни, одатда, иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қабул қилади. Айни вақтда 310-II-сон Қонуннинг мазкур бошқарув органининг мутлақ ваколатларига киритилган ваколатлари рўйхати белгиланган 30-моддасида жамият томонидан йирик битимлар тузиш масалаларини ҳал этиш назарда тутилмайди. Шу билан бирга шарҳланаётган модданинг ўн олтинчи хатбошисида иштирокчилар умумий йиғилишининг ҳавола қилувчи меъёри бўлиб, бундай ваколатларга 310-II-сон Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш назарда тутилади. У, хусусан, ҳуқуқ қўлловчини 310-II-сон Қонун 44-моддасининг учинчи қисмига йўналтиради, унга кўра жамият томонидан йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. 310-II-сон Қонун 44-моддасининг биринчи қисмида келтирилган йирик битим тушунчаси тўғрисида эса гапириб ўтган эдик.

310-II-сон Қонун қоида­ларининг таҳлили қий­мати жамият бутун мол-мулки қий­матининг 25 фоизи ва ундан озни ташкил этадиган битимни тузиш тўғ­рисидаги масалаларни ҳал этиш иштирокчилар умумий йиғилишининг ваколатларига киритилиши мумкин эмас деган хулоса чиқариш имконини беради. Тўғри, 310-II-сон Қонун 30-моддасининг иккинчи қисмида иштирокчилар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари тўғрисида сўз боряпти, шу сабабли жа­мият уставида 310-II-сон Қонун бундай ваколатларга киритмаган бошқа ваколатларни назарда тутиш мумкин деб эътироз билдириш мумкин. Бироқ 310-II-сон Қонун 30-моддасининг биринчи қисми муассисларга жамият уставида жамиятни бошқарувчи юқори органнинг йирик битимнинг янада юқори (янада паст бўлмаган) миқдорда ўрнатилишига йўл қўядиган, 310-II-сон Қонунга мувофиқ келадиган (демак, зид келмайдиган) ваколатларинигина назарда тутиш мажбуриятини юклайди.

Мазкур масала бўйича мухолифлар 310-II-сон Қонун 8-моддасининг учинчи қисмига ҳавола қилишлари мумкин, унда жамият иштирокчилари ҳуқуқларининг рўйхати мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат доираси билан чекланмаган. Шу билан бирга, фикримизча, «жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари» ва «жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари» тушунчалари ўртасида муҳим фарқ мавжуд бўлиб, у жамият иштирокчисига (агар у, албатта, ягона иштирокчи бўлмаса) иштирокчилар умумий йиғилишининг ваколатларига киритилган қарорларни мустақил ҳал этиш имконини бермайди.

Эҳтимол, қиймати жамият мол-мулки қийматининг 25%ига тенг бўлган ёки ундан кам битимларни маъқуллаш масаласини ҳал этишни кузатув кенгашининг зиммасига юклаш керакдир?

310-II-сон Қонун 38-модда­сининг иккинчи қисмига кўра жамиятнинг уставида кузатув кенгаши ваколатлари жумласига 310-II-сон Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш назарда тутилиши мумкин. Унга мувофиқ жамиятда жамиятнинг кузатув кенгаши тузилган тақдирда, қиймати жамият мол-мулки қийматининг 25%идан 50%игачасини ташкил этадиган мол-мулкни олиш, тасарруфдан чиқариш ёки жа­мият бевосита ёхуд билвосита тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш жамиятнинг уставига биноан жамият кузатув кенгашининг ваколатига киритилиши мумкин. Бу ҳол қуйидагича хулоса чиқариш имконини беради:

биринчидан, жамият кузатув кенгашининг ваколатларига қиймати жамият мол-мулки қийматининг 25%идан кам бўлган битимларни маъқуллаш масалаларини ҳал этиш киритилиши мумкин эмас;

иккинчидан, йирик битимнинг энг кам миқдори жа­мият бутун мол-мулки қийма­тининг 25%ини ташкил этиши мумкин, яъни у 310-II-сон Қонун 44-моддаси биринчи қисмининг қоидаларидан келиб чиққанидек, 25% (+1 сўм) бўлиши керак эмас.

Жамият устав фондига киритиладиган мол-мулк мулкдорлари (мулкий ҳуқуқлар эгалари) сифатида муассисларнинг ҳуқуқлари тақозо этган мазкур хулосаларнинг ғайрита­биийлигига қарамай, жамият уставида унинг иштирокчилари томонидан маъқуллашни талаб қиладиган йирик битимнинг камроқ миқдорини белгилаш муайян даражада 310-II-сон Қонун талабларига зиддир. Айни шу сабабли қуйидагиларни назарда тутиш керак:

таъсис ҳужжатлари қонунга мос келмаслиги юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига сабаб бўлиши мумкин (Фуқаролик кодекси (ФК) 44-моддасининг иккинчи қисми). Агар жамият барибир рўйхатдан ўтказилган бўлса, текширув якунлари бўйича таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурати тўғрисида кўрсатма берилиши мумкин;

310-II-сон Қонун 44-мод­дасининг унга мувофиқ мазкур моддада назарда тутилган талаб­ларни бузган ҳолда содир этилган битим ҳақиқий эмас деб эъти­роф этилиши мумкин бўлган бешинчи қисмига қарамай, бундай битимни уни тузишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи ҳал этиладиган умумий йиғилиш баённомасининг борлиги туфайли, албатта, ҳақиқий эмас деб эътироф этмайдилар. Бироқ мулкдорлар (назорат қилувчи органлар ҳам) шуни назарда тутишлари лозимки, агар унинг қиймати жамият бутун мол-мулки қийматининг 25%идан камни ташкил этса, жамият уставининг талабларига зид тарзда маъқуллашсиз содир этилган битим ҳам ана шундай деб эътироф этилмаслиги мумкин. ФКнинг 126-моддасига кўра агар муассислар (назорат қилувчи органлар) битимдаги иккинчи тараф (жамият контрагенти) уставдаги мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлигини исботлаган ҳолдагина улар бундай битимни ҳақиқий эмас деб топишга эришишлари мумкин. Контрагентларни битим тузиш олдидан таъсис ҳужжатлари билан таништириш хўжалик юритувчи субъектларнинг мажбурияти ҳисобланмаслиги боис бирор нарсани исботлаш ғоятда мушкулдир.

310-II-сон Қонуннинг юқо­рида келтирилган барча қоидаларини ҳисобга олганда, иштирокчилар умумий йиғи­лиши (кузатув кенгаши)нинг маъқуллашисиз жамият мол-мулки қийматининг 25%идан кам ҳажмда битим тузганлиги учун, агар бундай битимни тузиш жамиятга зарар келтирган бўлса, директорни (­ижроия органининг мансабдор шахсларини) мансаб ваколатларини оширганлик учун жавобгарликка тортиш (шу жумладан улар билан меҳнатга оид муносабатларни Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асослар бўйича муддатдан аввал бекор қилиш) ҳам жуда қийин бўлади.

Фикримизча, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш учун ушбу масалани ўрганишни давом эттириш керак. Зеро, бир томондан, агар 310-II-сон Қонуннинг 44-моддасида жамият уставида йирик битимнинг катта миқдорини эмас, балки камроқ миқдорини белгилаш имконияти назарда тутилганда эди, буни жамият фаолияти устидан назоратни кучайтириш имкониятини мулкдорларга бериш нуқтаи назаридан тушунса бўларди. Бошқа томондан, бундай қонунчилик томонидан чиқарилган қарор иж­роия органи ҳуқуқларига кафолатлар беришга йўналтирилган бўлиши мумкин, у 310-II-сон Қонун 39-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи ва бешинчи хатбошиларига асосан жамият номидан, шу жумладан битимлар тузиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилишда мустақил бўлади. Хўжалик юритувчи субъект­нинг масъул мансабдор шахси эса улар учун шахсан жавобгар бўлади.

 

Екатерина АДЕЕВА,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN»

компаниялар гуруҳининг юридик амалиёти

раҳбар ўринбосари.

Прочитано: 1012 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика