Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Бизнинг маслаҳатлар

Воситачилик хизматидаги ўтказмалар

Корхонамиз яқиндан бошлаб хизмат кўрсатишдан ташқари яна бошқа фаолият билан шуғуллана бошлади. Яъни биз воситачилик хизматларини кўрсатиб, товарларни баланс­га воситачилик шартномаси асосида қабул қилиб оламиз ва кейин уларни реализация қиламиз. Бизга комитент томонидан товарлар реализация қилинишини акс эттирувчи бухгалтерия ёзувларининг қандай бўлишини тушунтириб берсангиз.

Азиза Худоёрова,

бош бухгалтер ўринбосари.

Жиззах шаҳри.

 

– Воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 832-моддасига мувофиқ воситачилик шартномаси ёзма равишда тузилиши шарт.

Комитентдан воситачига ўтган ёки воситачи комитент ҳисобидан сотиб олган ашёлар комитентнинг мулки бўлади.

Комиссияга қабул қилинган товарларни реализация қилиш воситачининг савдо фаолияти ҳисобланмайди, бу – комитентга тегишли бўлган товарларни реализация қилиш бўйича воситачилик хизматлари кўрсатишдир.

21-сон БҲМСга асосан воситачилик хизматлари кўрсатишдан олинган тушум (воситачилик ҳақи) воситачида 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағида, сотиш учун олинган товарлар эса 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» балансдан ташқари ҳисобварағида акс эттирилади. Товарлар комитент билан келишилган (қабул қилиш-топшириш далолатномаларида акс эттирилган, ҚҚС ҳам унга киради) нархларда ҳисобга олинади, реализациядан кейин эса балансдан ташқари ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилади.

Бухгалтерия ҳисобида воситачилик операциялари қуйидагича акс эттирилади:

 

Воситачи воситачилик операцияларини акс эттиради
(ҳисоб-китобларда иштирок этади)

 

 

дебет

 

кредит

 

Маҳсулот комиссияга келиб тушди

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

 

Харидорнинг товарлар учун қарзи ва комитентдан қарзи акс эттирилади

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Харидордан пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Ҳисобрақамга қайд этиш учун инкассаторларга пул тушумини бериш акс эттирилади

 

5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Пул тушумини ҳисобрақамга қайд этиш акс эттирилади

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5710-«Йўлдаги
пул маблағ (ўтказма)лари»

 

Даромад (воситачилик ҳақи суммаси) акс эттирилади

 

4011-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚСни ҳисоблаб ёзиш (ҚҚС тўловчи корхоналар томонидан)

 

4011-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»

 

6411-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз – ҚҚС»

 

Харидордан келиб тушган суммадан воситачилик ҳақи ушланди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4011-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар – комитент»

 

Комитент олдидаги қарз сўндирилади (воситачилик ҳақи суммасини чегирган ҳолда)

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Комиссияга қабул қилинган товар реализациясидан кейин ҳисобдан чиқарилади

 

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» СМТ эксперти Ғуломжон Тўлаганов тайёрлаган.

Прочитано: 1710 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика