Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Бизнинг маслаҳатлар

Нақд пулни ўзимиз элтиб берсак бўладими?

Бизнинг корхона пул ўтказиш йўли билан бошқа корхоналарга хизмат кўрсатиб келади. Эндиликда нақд пулга ҳам ишлашга тўғри келиб қолди. Бугунги кунда нақд пул тушуми кам миқдорни ташкил қилаётган бир вақтда корхонамиз инкассация бирлашмаси билан нақд пул тушумини топширишга доир шартнома тузиши шартми? Биз нақд пул тушумини хизмат кўрсатувчи банкка ўзимиз олиб бориб топширсак бўлмайдими? Ушбу операцияларни бухгалтерияда қандай ёзувлар билан акс эттирсак, тўғри бўлади?

Барчиной Шукуралиева,

МЧЖ раҳбари.

Қўқон шаҳри.

 

– Маълумки, Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларига (АВ томонидан 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ юридик шахслар ўз кассаларида белгиланган лимитлар доирасида нақд пул қолдиқларига эга бўлишлари мумкин.

Юридик шахслар кассадаги белгиланган нақд пул қол­диғининг лимитдан ортиқча қисмини банк билан келишилган тартибда ва муддатларда ҳисобвараққа киритиб қўйиш учун банкка топширишлари шарт (АВ томонидан 26.10.2005 йилда 1518-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 22-банди).

Бинобарин, Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома (АВ томонидан 27.06.2008 йилда 1831-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1831-сон Йўриқнома) тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, касса операцияларини амалга ошириш, пул тушумини инкассация қилиш, қимматликларни ташиш ва уларни сақлашнинг ягона тартибини белгилайди. Барча доимий нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумларини ўзларининг ҳисобварақлари очилган банкка ўз вақтида кирим қилиш учун инкассация хизмати орқали топширишлари шарт.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари асосий ҳисобрақами очилган банк (филиал) кассасига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари миқдоригача бўлган нақд пул тушумини мустақил топширишлари мумкин (1831-сон Йўриқноманинг 364-банди).

Шунингдек, аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китоб қиладиган хўжалик юритувчи субъектлар:

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари – энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдоридан;

қолган корхоналар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳисобланмаган) – энг кам иш ҳақининг бир баробаридан ортиқ бўлган суммадаги нақд пул тушумини инкассатор хизматлари орқали топширишлари шарт.

Агар кундалик нақд пул тушуми юқорида кўрсатилган миқдорлардан кам бўлса, корхоналар ўз хоҳишларига қараб, Марказий банкнинг инкассация хизмати орқали нақд пул тушумини топширишга ёки уни банкларнинг кундузги ва кечки кассаларига мустақил равишда топширишга ҳақли ҳисобланадилар (ВМнинг 11.12.1997 йилдаги 548-сон қарорининг 1-банди).

Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида 21-сон БҲМСга мувофиқ, ҳисобда инкассация хизматига пул тушумини топшириш ва уни ҳисоб-китоб рақамига қайд этиш орқали қуйидаги ёзувлар билан ифодаланиши мумкин:

 

Хўжалик
операциясининг мазмуни

 

дебет

 

кредит

 

Пул тушумининг инкассаторларга берилиши акс эттирилганда

 

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Пул тушумининг ҳисоб-китоб рақамига келиб тушиши акс эттирилганда

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)»

 

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» СМТ

эксперти Ғуломжон Тўлаганов тайёрлаган.

 

Прочитано: 2689 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика