Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Бизнинг маслаҳатлар

Сизда курс фарқлари юзага келади

Хизмат нархларини АҚШ долларида белгилайдиган уяли алоқа операторлари билан ҳисоб-китоб қилганда умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонада курс фарқлари юзага келадими ва улар бухгалтерияда қандай ифодаланади?

Лутфулла Жумақулов, МЧЖ бухгалтери.

Бухоро вилояти.

 

– Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисо­бида акс эттириш тартиби тўғ­рисида низомнинг (МВ, ИВ, ДСҚ, Марказий банк бошқаруви, Давстатқўмнинг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 13-бандига мувофиқ, маҳсулот (иш, хизмат)ларга чет эл валютаси эквивалентида баҳо (тариф) белгилайдиган, тў­ловларни эса, миллий валютада оладиган хўжалик юритувчи субъектлар, маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш санасидан тўлов келиб тушган (амалга оширилган) санасигача бўлган даврда Марказий банк курсининг ўзгариши сабабли вужудга келган ижобий курс фарқини 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» счётига, салбий курс фарқини эса 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётига олиб боради.

Чет эл валютасидаги операциялар ушбу валютанинг сўмга нисбатан Марказий банкнинг операция амалга оширилган санасидаги курси бўйича сўмда қайта ҳисобланиши лозим.

1411-сон Низомнинг 4-бан­дига асосан хўжалик юри­тувчи субъект томонидан қуйида­гиларни амалга оширишни назарда тутувчи битимлар чет эл валютасидаги операциялар ҳисобланади:

а) мол-мулкни (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралари ва бошқа активларни) чет эл валютасига сотиб олиш ёки сотиш;

б) чет эл валютасига ишлар, хизматлар кўрсатиш ва улардан фойдаланиш;

в) тўлаш ёки олиш суммаси чет эл валютасида белгиланган кредитлар ва қарзларни олиш ёки бериш;

г) чет эл валютасидаги мажбуриятларни ўзига қабул қилиш ёки мажбуриятларни қоплаш.

Демак, иш ва хизматларга АҚШ долларида баҳо белгилайдиган, тўловларни эса сўмда оладиган корхоналар иш ва хизматларни сотиш санасидан тўлов келиб тушган санагача бўлган даврда Марказий банк курсининг ўзгариши сабабли вужудга келган курс фарқини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида ҳисоб-китоб қиладилар ва акс эттирадилар.

Тегишинча, ушбу маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиб олувчи корхонада ҳам курсдаги фарқ юзага келади, ушбу суммага Солиқ кодексининг 140, 145-моддаларида белгиланган тартибда солиқ солинади.

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» СМТ

эксперти Ғуломжон Тўлаганов тайёрлаган.

Прочитано: 2044 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика