Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Солиқ солиш

Норезидент, резидентлигингизни тасдиқланг

2014 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 155-моддасига 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан киритилган, иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги халқаро шартномаларни қўллаш таомилини мақбуллаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар кучга кирди.

 

Улар асосан норезидентларнинг дивидендлар, фоизлар ва роялти тарзида тўланадиган даромадларига тааллуқли бўлди. Хусусан, янги қоидаларга кўра уларни тўлаш чоғида агар Ўзбекистон Республикасининг норезиденти томонидан тақдим этилган, чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, Ўзбекистон мазкур давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлган давлатда мазкур шахснинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирдагина, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ солиқ агенти тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолмайди ёки унинг пасайтирилган ставкасини қўллайди. Бунда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини камайтириш ёки уни тўлашдан озод этиш тўғрисида солиқ органига ариза бериш талаб этилмайди.

Шуни эслатиб ўтамизки, 2014 йил 1 январгача норезидент иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг афзалликларидан фойдаланиш учун солиқ органларида ўз даромадларини юридик шахс­лардан олинадиган фойда солиғидан (тўлиқ ёки қисман) озод қилиш тўғрисидаги аризани тасдиқлатиш таомилидан ўтиши лозим эди. Бунинг учун у резидентлик мамлакатида Ўзбекистонда халқаро шартномани қўллаш мақсадида норезидентнинг доимий яшаш жойи­ни тас­диқлайдиган ҳужжатни олган ҳолда ҳужжатларни бутун бир пакетини йиғиши, аризани расмийлаштириши ва уларнинг ҳаммасини илова хат билан бирга Давлат солиқ қўмитасига юбориши лозим эди.

Шу билан бирга Солиқ кодексининг 155-моддасига иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги халқаро шартномалар қои­даларини қўллаш мақса­дида норезидентнинг доимий жойлашиш жойини (резидентлигини) тасдиқлайдиган ҳужжатга доир талаблар киритилган. Чунончи, Ўзбекистон норезиденти унинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган вақт даври мобайнида Ўзбекистон тегишли халқаро шартнома тузган давлатнинг резиденти деб эътироф этилади. Агар унда ушбу давр кўрсатилмаган бўлса, ушбу ҳужжат берилган календарь йил давомида бундай тасдиқни берган давлатнинг резиденти деб эътироф этилади.

Шунга эътиборингизни қара­тамизки, Консуллик орқали ҳужжатларни легал­лаштириш тўғрисида йўриқноманинг1 4-бандига кўра Ўзбекистон ташкилотлари ва муассасалари хори­жий давлатнинг ташкилотлари ва муассасаларидан келиб тушадиган ҳужжатлар ва далолатномаларни, агар Ўзбекистон ҳамда ушбу ҳуж­жатлар ва далолатномаларни берган давлат, ташкилот ва муассасалар иштирокчилари бўлган халқаро шартнома ёки бизнинг қонун ҳужжатларимизда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, фақат консуллик орқали ҳужжатлар легаллаштирилгандагина кўриб чиқишга қабул қиладилар. Шу тариқа, резидентликни тасдиқлайдиган ҳужжат белгиланган тартибда легаллаштирилиши керак.

Агар у 5.10.1961 йилдаги чет давлат расмий ҳуж­жатларини легаллаштириш талабини бекор қилувчи Гаага конвенцияси2 иштирокчиси бўлган давлат томонидан берилган бўлса, ушбу ҳолда ҳужжатга апостиль қўйиш мақсадга мувофиқдир.

22.01.1993 йилдаги Фуқа­ролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Минск конвенцияси3 иштирокчиси бўлган давлатнинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда уни консуллик орқали легаллаштиришсиз, унга апостиль қўймасдан қабул қилишга йўл қўйилади.

Шубҳасиз, мазкур янгилик норезидентларнинг солиқ солиш масалаларини ҳал этишини соддалаштириб, чет эл инвестицияларини жалб этишга имкон беради, зеро у ­эътироф этилган халқаро ­амалиётга мувофиқдир. Бироқ айни вақтда у солиқ агентлари зиммасига тўғри талқин қилиш ва, бунинг оқибатида, халқаро шартномаларни тўғри қўллаш масъулиятини юклайди.

Фикримизча, бошланғич босқичда халқаро солиқ солиш билан боғлиқ солиқ хатарларига йўл қўймаслик мақсадида мазкур соҳадаги маслаҳатчилардан малакали ёрдам олган маъқул.

 

1ТИВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 12.03.1997 йилда 313-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Ўзбекистон учун 2012 йил 15 апрелдан кучга кирган.

3Ўзбекистон учун 1994 йил 19 майдан кучга кирган.

 

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 935 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика