Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Қонунбузарликлар фош этилди

Оғу билан «оғганлар»

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинаётган маълумотларга кўра, дунё бўйлаб гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш кўлами, машъум иллат домига тортилаётган инсонлар сони камаймаяпти.

Ўз ортидан бошқа иллатларни ҳам етаклайдиган гиёҳвандлик балосига қарши курашишда юртимизда мустаҳкам ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилган. Давлат божхона қўмитаси томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига, хусусан уларнинг юртимиз сарҳадлари орқали яширинча олиб ўтилишига қарши кенг кўламдаги чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Натижада йил бошидан буён шу турдаги бир нечта қонунбузарликлар фош этилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» чегара божхона комплекси ходимлари олинган тезкор маълумотлар асосида Э.Ражабов ва И.Жўрақуловларнинг қинғир қилмишларига нуқта қўйишди. Мазкур шахслар ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларнинг ёнидан салкам 11 кг опий гиёҳванд моддаси чиққан.

Амударёнинг Термиз туманидаги қирғоқларда олиб борилган тезкор тадбирда дарёдан қўлбола қайиқда сузиб ўтаётган афғонистонлик М.Абдулҳакимнинг юртимиз ҳудудига 20,3 кг дан ортиқ опий гиёҳванд моддасини яширинча олиб ўтишга урингани аниқланди. Бу ҳам етмаганидек, унинг ёнида 24 дона жанговар ўқлари билан бирга Калашников автомати ҳам бор экан.

Унинг яна бир юртдоши З.Шоҳжахон эса «қадами»ни каттароқ олибди: у қўлбола қайиғига 64,6 кг дан ортиқ опий гиёҳвандлик моддасини ортиб, Амударёни кечиб ўтар экан, соҳилда уни «Айритом» чегара-божхона комплекси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари «кутиб» олишди.

2013 йил давомида республикамиз божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 195 та қонунбузарлик ҳолатида 223 кг оғирликдаги, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса 47 та қонунбузарлик ҳолатида салкам 115 кг оғирликдаги гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 2373 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика