Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Почта қутиси

Идиш билан боғлиқ ташвишлар

Бир неча йилдан бери Россиядан маҳсулот харид қиламиз, уни ишлаб чиқарувчи завод қоғоз қутичаларда (ТИФ ТН коди 4819 10 000 0) ўраб-жойлаш ниятида. Биз идишга фитосертификат расмийлаштиришимиз керакми? Ушбу масала қайси меъёрий ҳужжат билан тартибга солинади? Божхонадан ўтказиш чоғида МДҲ мамлакатларининг карантин рухсатномалари кучга эга бўладими?

Н.Бердиев.

 

– Ҳақиқатан ҳам, «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунда (31.08.1995 йилдаги 113-I-сон) карантин маҳсулотлари рўйхатига хорижий мамлакатлардан келтириладиган барча турдаги идишлар, ўраб-жойлаш воситалари ҳамда зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни олиб ўтиши мумкин бўлган ўсимлик материалларидан ясалган буюмлар киритилган. Улар жумласига ТИФ ТН бўйича 4819 10 000 0 кодига эга бўлган қат-қат бурмали (гофро) идишлар ҳам киради. Шу сабабли Ўзбекистонга чет мамлакатлардан маҳсулот ўраб-жойлаштирилган бундай идишларни олиб киришга:

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси берадиган импорт карантин рухсатномаси;

экспорт қилаётган мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари берадиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

 

Маълумот учун! Маҳсулот ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органларига эга бўл­маган мамлакатлардан олиб кирилаётган тақдирда «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси Ўзбекистон Республикасининг Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан импорт карантин рухсатномаси берилишига йўл қўяди.

 

Божхона кодексининг 80-моддасига мувофиқ фитосанитария назорати амалга ошириладиган ва Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви назорат амалга оширилганидан кейингина тугайди. Божхона омборларида божхона назорати остида турган товарлар билан барча операцияларни ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторлари божхона органининг рухсати билан ва унинг мансабдор шахси ҳозирлигида бажарадилар. Республикага чегарада фитосанитария назоратидан ўтмаган товарлар олиб кирилганида уларни ўсимликлар карантини пунктига тақдим этиш керак. Товарларни киритиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин товарларни олиб кириш ва улардан фойдаланишга доир талаблар ва шартларни белгилайдиган фитосанитария назорати далолатномаси берилади.

Фитосанитария сертификати хал­қаро ҳужжат бўлиб, у экспорт қи­лувчи мамлакатларнинг ўсимликлар карантини ва (ёки) муҳофазаси бўйича органлар томонидан берилади, у товарларнинг фитосанитария ҳолатини тасдиқлайди, уни товарларга қўшиб қўйиладиган транспорт ҳужжатларига илова қилиш керак.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 31.01.2008 йилда 1764-сон билан рўйхатдан ўтказилган) экспорт қилувчи мамлакатнинг карантин гувоҳномасини қайта расмийлаштириш назарда тутилган. Тегишинча, божхона органларига бошқа мамлакатларнинг карантин бўйича давлат органлари томонидан берилган рухсатнома ўрнига ЎзР карантин гувоҳномаси тақдим этилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 970 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика