Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Бевосита мулоқот

Далолатнома етарли

Корхонамиз автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Техник хизматларга ҳисобварақ-фактура ёзамиз, сарфлаш материалларини эса бажарилган ишлар далолатномасида кўрсатамиз. Биз уларга ишончнома талаб қилишимиз керакми?

А.Иванова.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга1 кўра ишончномалар етказиб берувчи томонидан шартнома ва бошқа битимлар бўйича бериладиган товар-моддий бойлик­ларни олишга берилади (Низомнинг 4-банди).

Ишончли шахс бойликларни олгандан сўнг топшириқ бажарилганлиги ва у олган товар-моддий бойликлар омборга (омборхонага) топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни корхона бухгалтериясига ёки тегишли моддий жавобгар шахсга тақ­дим этиши шарт (Низомнинг 8-банди).

Сизнинг ҳолатингизда сар­флаш материалларидан фой­даланилган ишлар (хизматлар) шартнома предмети ҳисобланади. Сизнинг ишларингиз (хизматларингиз) истеъмолчиси уларни ТМБ сифатида кирим қилмайди.

Ҳисобварақ-фактуралар­ни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг2 16-бан­дида назарда тутилишича, «ишончнома бўйича товар олиш» тўғрисида белги уларнинг ҳақиқатда олинганлиги далолатномалар, маълумотномалар ёки бошқа шундай ҳужжатлар билан тасдиқланадиган бажариладиган ишлар, кўрса­тиладиган хизматлар бўйича тўлдирилмайди.

Сарфлаш материаллари бажарилган ишлар далолатномасида санаб ўтилганли­ги сабабли уларни олишга ишончномани талаб қилиш керак эмас.

1Молия вазирининг АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова.

 

Мария САБИРОВА, экспертимиз.

Прочитано: 5577 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика