Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 43 / Божхона

«Соддалик» эви билан-да…

 

Ёки товарни божхона тўловларисиз олиб кириш мумкинми?!

 

Баъзида тадбиркорларимиз жиддий лойиҳаларни амалга оширишади, салмоқли қийматдаги экспорт-импорт операцияларини бажаришади-ю, лекин «соддалик» ёмон-да, солиқ ва божхона тўловларини тўлашга келганда «соддадиллик» билан бу мажбуриятни унутиб қўйишади.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Чуқурсой» ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган навбатдаги тезкор тадбирда ана шундай сохта содда тадбиркорнинг йўлини тўсишга муваффақ бўлишди. Республикамиздаги МЧЖлардан бирининг номига хориждан темир йўл контейнерида келтирилган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда юклар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 5 300 дона соябон, 251 мингдан зиёд фонар, 3,5 млн дона болалар учун шарлар ҳамда 10 900 дона лед чироқлари борлиги аниқланган.

Умумий қиймати салкам 9,1 млрд сўмни ташкил қилувчи мазкур товарларни «тадбиркор» божхона назоратидан яширинча олиб кирмоқчи бўлган эди. Дастлабки ҳисоб-китоблардан маълум бўлишича, у давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 2,8 млрд сўмлик божхона тўловларини «тежамоқчи» бўлган.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳам вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган автотранспорт воситасини тўхтатиб белгиланган тартибда кўздан кечиришди.

Натижада автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 51 дона чангютгичлар борлиги аниқланди. Божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур маиший техника буюмларининг умумий қиймати 39,2 млн сўмни ташкил қилган.

Ҳозирда бу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 210 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика